Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.4K photos
4.83K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилиниб, қуйидаги тартиблар жорий этилмоқда.

Унга кўра, 2020 йил 30 апрель куни соат 06:00 дан:

🔹 фуқароларга – иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга;

🔹 фуқароларга – шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани (оралиқ масофа 2 метр) сақлаган ва ниқоблар тақилган ҳолда сайр қилишга, бунда 14 ёшгача бўлган болалар ота-оналарининг ҳамроҳлигида сайр қилишга;

🔹 олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва профессор ўқитувчиларига – илмий ишларни давом эттириш мақсадида лаборатория ва кафедралар фаолиятларини тиклашга рухсат берилди.

Шунингдек, туманлараро (шаҳарлараро), вилоятлараро ва Тошкент шаҳрига кириб-чиқишда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи юридик ва жисмоний шахсларларнинг барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситаларида ҳаракатланишига ички ишлар органлари томонидан маҳсулотларни тезкор ва қулай йўналишлар орқали ўз манзилларига етиб боришига кўмаклашиш белгиланди.

❗️ Таъкидлаб ўтиш жоизки, жамоат жойлари, бозорлар ва рухсат берилган савдо хизмат шохобчаларида ҳамда автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш давомида барча Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган тегишлича санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши талаб этилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Cавдо қилар эдим. Карантин сабабли ишсиз қолдим. Меҳнат вазирлиги бандлигимни таъминлаш учун қандай ёрдам бера олади?

❗️Мазкур ҳолатда Меҳнат вазирлиги сизни:

ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиши,

агар томорқангиз бўлса, ундан даромад олишингизни таъминлаш мақсадида субсидия тақдим этиши,

кооператив фаолиятига жалб қилиши мумкин.

💰 Инқирозга қарши курашиш жамғармаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасига 200 млрд сўм ажратди.

Натижада апрель ойининг ўзида 121 мингдан ортиқ фуқаро жамоат ишларига жалб этилди. Бугунги кунда жамоат ишлари 20 га яқин йўналиш бўйича йўлга қўйилган. Аввал мазкур кўрсаткич 8-9 та атрофида эди.

Йўналишлар сонининг ортиши ноанъанавий йўналишлар ҳисобига рўй берган. Масалан кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш, қурилиш йўналишларидан ташқари:

📌 ёлғиз қарияларни парваришлаш,

📌 ниқоб
ишлаб чиқариш,

📌 дезинфекция ишлари,

📌 маҳаллаларда ташкил этилаётган кўчма савдо шохобчалари,

📌 "Хайрия марказлари"даги фаолият,

📌 карантинга олинган оила ва хонадонларга ёрдамчи посбон,

📌 Ички ишлар ва Миллий гвардия хизматлари томонидан ташкил этилган блок-постларга халқ посбони йўналишлари бўйича фаолият тури таклиф этиляпти.

💵 Асосийси иш ҳақи ҳар 5 кунда тўлаб бериляпти.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ишлаб чиқариш корхонам бор. Коллеж ўқувчилари (2-курс) амалиёт даврида экан. Уларни 1 ставкага ишга олсам бўладими?

❗️Сиз 2-курс талабалари, яъни 18 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилишда Меҳнат кодексининг 242-моддаси талабларидан келиб чиқиб, иш вақти белгилашингиз шарт.

Иш вақтининг муддати 16-18 ёшгача бўлган ходимларга ҳафтасига 36 соатдан, 15-16 ёшгача бўлган шахслар учун эса ҳафтасига 24 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
⚡️Шавкат Мирзиёев: Зерикарли маърузалар ўқиш, конспектлар ёздириш каби ўзини оқламаган усуллардан воз кечиб, таълим методикасини ривожлантириш ва педагоглар савиясини ошириш ғоят муҳим

🔰 Президент бугун жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

➡️ Жараёнларни сифатли ташкил этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди:

‼️Масофавий технологиялар жорий қилиниб, 10 мингдан зиёд таълим муассасасидаги 7 млн. ўқувчи ва 500 минг талабага онлайн дарс бериш йўлга қўйилди.

‼️Олий ўқув юртларида битирув имтиҳонларини онлайн шаклда ўтказиш режалаштирилмоқда.

‼️Масофадан, онлайн шаклда, интернет орқали ҳужжат топшириш имкониятини яратиш зарурлиги таъкидланди.

Жорий йилда имтиҳонлар соддароқ шаклда ўтказилади.

Президент мактаблари сони 4 тага етди, 9 та ижод мактаби ўз фаолиятини олиб бормоқда. Жорий йилда яна 5 та Президент мактаби ва 2 та ижод мактабини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

‼️Ўқув юкламаларни ва дастурларни қайта кўриб чиқиш, олий ўқув юртларида амалий кўникмаларни ривожлантиришга эътиборни кучайтириш лозимлиги белгиланди.

‼️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига олий таълим муассасаларига режа ва дастурларни иш берувчилар талабидан келиб чиқиб мустақил тасдиқлаш ваколатини бериш бўйича вазифалар юклатилди.

⭕️ Дастурларнинг белгиланган талабларга мослигини назорат қилиш механизми ҳам ишлаб чиқилади.

📶 Босқичма-босқич масофавий шаклда педагоглар малакасини ошириш, дарс машғулотларини масофадан кузатиш йзлша қўйилади, баҳолашда инсон омили камайтирилади.

❇️ Лицейнинг мактаблардан катта фарқи бўлиши керак. Мутасаддиларга лицейлар фаолиятини кучайтириш бўйича иш олиб борадилар.

‼️Янги касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлар ташкил этилади, бунда эски коллеж тизими хатолари такрорланмаслиги зарур.
Андижонда каронавирус юқтириб олган 18 нафар фуқаро буткул соғайди

Жорий йилнинг 30 апрел куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус касаллиги билан даволанаётган 18 нафар беморлар буткул соғайди.

Шундан, 5 нафари эркак, 13 нафари аёл кишиларни ташкил қилиб, уларнинг 5 нафари вояга етмаганлардир.
Уларнинг 16 нафари Андижон шаҳар, 2 нафари Андижон туманида яшовчилардир.

Энг муҳими соғайган беморларнинг энг ёши каттаси 84 ёш бўлиб, энг кичиги 2018 йилда туғилган.

Бугунги кунга қадар вилоятдаги жами 157 нафар фуқаролар вирусга чалинган бўлиб, уларнинг 106 нафари буткул соғайишига эришилди.
Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 51 нафар беморлар даволанмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ҳар битта беморимизнинг ҳаётини сақлаб қолиш бизга жуда муҳим
--
Шавкат Мирзиёев: Нам очень важно сохранить жизнь каждого больного

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати юзасидан ташкил этилаётган ҳайрия тадбирлари давом этмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ҳурматли фуқаролар!
Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ огоҳлантиради
!

Вилоят ҳудудида ҳаракатланувчи барча ҳайдовчилардан тезликни меъёридан оширмасликларини сўраб, тезлик ўлчовчи "Avtocon" ва "Мултирадар" қурилмалари вилоят ҳудуди бўйлаб белгиланган жойларга ўрнатилганлигини маълум қилади

Батафсил:

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев бугун тонгда Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиқиши оқибатларини кўздан кечириш ва уларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш мақсадида Сирдарё вилоятига етиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Сырдарьинскую область для ознакомления с последствиями произошедшего сегодня утром прорыва дамбы Сардобинского водохранилища и определения необходимых мер по их ликвидации.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #suvchiqishi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter