Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.4K photos
4.83K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ва соғайиш ҳолати кўрсаткичлари қандай ўзгармоқда?

Манба: ССВ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ёш тадбиркорлар 700 та оилага саҳоват қутиларини улашишди

Карантин муносабати билан юртимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва боқувчиси йўқ оилалар учун ёрдам бериш мақсадида "Саҳоват ва кўмак" умумхалқ ҳаракати фаолияти йўлга қўйилди.

Бугун Aндижон вилоят Ёшлар марказида "Ёшлар - Келажагимиз" жамғармаси томонидан имтиёзли кредитлар асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёш тадбиркорлар вилоятимиздаги 700 та оила учун умумхалқ ҳаракатига ҳомийлик қилдилар.

Саҳоват қутиларида озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоблар ва антисептик воситалари жамланган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОНДА ФИДОЙИЛИК КЎРСАТГАН ШИФОКОРЛАР РЕАБИЛИТАЦИЯГА КУЗАТИЛДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (MoliyaPress)
Республика бўйича коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун жалб қилинган ходимларга ҳар кунлик қўшимча тўловларининг тўланиши тўғрисида маълумот:

Йил бошидан - 27.04.2020 ҳолатига кўра:

Жами:

▪️Ойлик лавозим маошларига 6 % миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар рақамлари :

▫️Тўланган ходим сони - 8 623
▫️Тўланган маблағ - 13 831*

*млн сўмда

▪️14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлар рақамлари:

▫️Тўланган ходим сони - 1040
▫️Тўланган маблағ - 21980*

*млн сўмда
137-қ (2).pdf
4.6 MB
Андижон вилояти ҳокимининг "Андижон вилоятида кўчма савдо фаолиятини амалга оширишнинг тартиб-таомиллари механизмларини апробациядан ўтказиш тўғрисида"ги 137-Қ сонли қарори

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2020 йил 27 апрель куни соат 20:30да тақдим этган маълумотига асосан, жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида жанубий-ғарбий йўналишда
15-25 м/с (54-90 км/соат) тезликда кучли шамол эсиши натижасида ижтимоий соҳа объектларига, аҳоли яшаш хонадонларига ва худуддаги дарахтларнинг ағдарилиши натижасида автотраспорт воситаларига зарар етган, шунингдек 7 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жарохати олганлар.
Кучли шамол Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳам кузатилиш эҳтимоли мавжуд. Шу муносабат билан фуқаролар ўзларини эҳтиёт қилишлари ҳамда автотранспорт воситаларини дарахтлар ва биноларга яқин жойларда қолдирмаслик чораларини кўришларини сўраймиз.

ЎзР ФВВ Матбуот хизмати
МДҲдаги айрим мамлакатлар ва ривожланган давлатлар билан COVID-19 га чалинган беморларнинг ўлим кўрсаткичи бўйича солиштирма жадвал.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁШ ТАДБИРКОРЛАР 700 ТА ОИЛАГА САҲОВАТ ҚУТИЛАРИНИ УЛАШИШДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2020 йил 27 апрель куни соат 20:30да тақдим этган маълумотига асосан, жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида жанубий-ғарбий йўналишда 15-25 м/с (54-90 км/соат) тезликда кучли шамол эсиши натижасида ижтимоий соҳа объектларига, аҳоли яшаш хонадонларига ва худуддаги дарахтларнинг ағдарилиши натижасида автотраспорт воситаларига зарар етган, шунингдек 7 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жарохати олганлар.
Кучли шамол водий вилоятларида ҳам кузатилиш эҳтимоли мавжуд.

Ҳурматли фуқаролар!

Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилиш чораларини кўришингизни ҳамда автотранспорт воситаларини дарахтлар ва биноларга яқин жойларда қолдирмаслик чораларини кўришларини сўраймиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
“ҲУДУДГАЗ АНДИЖОН” МЧЖ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

Мамлакатимизда бўлиб турган кучли шамол водий вилоятларида, жумладан Андижон вилоятида ҳам кузатилиш эҳтимоли мавжуд. Шуни инобатга олган ҳолда, вилоятдаги истеъмолчиларда узилишлар бўлмаслиги ҳамда юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ ва унинг барча шаҳар-туман филиалларида филиал раҳбари, муҳандис ҳамда пайвандчи чилангарлардан иборат навбатчилик гуруҳлари ташкил қилинди.

Ҳурматли истеъмолчилар!

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ аҳолидан табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишни сўрайди. Газ таъминоти тизимида носозликлар, газ сизиб чиқиши ёки бошқа фавқулодда вазиятлар аниқланганда, дарҳол авария-диспетчерлик хизматининг 104 ёки 1104, 71 200-08-04 рақамларига хабар беринг.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ифторликда оғиз очиш тартиби

Бу пайтда ошқозонимиз ва бутун сезги органларимиз ҳазм қилиш ва таъм сезишга шай туради, шу сабабдан бу пайтда инсонни таъм сезиш органлари каррасига яхши ишлайди.

Аввал икки дона хурмо ва тахминан 300 мл.гача илиқ ёки уй ҳароратидаги сув билан оғиз очиб оламиз ёки сувни камроқ ичиб, ҳўл мевалардан еб олиб, сўнгра 10–15 дақиқадан кейин овқатланишимиз мумкин. Бу худди автоуловни ҳайдаш учун қиздириб тайёрлашдек, ошқозонимизни овқат ҳазм қилишга шай қилади.

Кечки овқат имкон қадар тез ҳазм бўладиган ва енгил бўлиши лозим ва албатта, барра салатлар, кўкатлар билан бирга истеъмол қилиниши керак.

Овқатланиб бўлиб, тахминан 1 соатдан сўнг яхна ичимликлар, ширинликлар ва бошқа мевалардан истеъмол қилишимиз мумкин.

Кечаси ётишдан бир соат олдин, қатиқ, тарвуз ва бошқа тез ҳазм бўладиган мева ва сабзавотлардан еб олиб, сўнгра ухлашимиз мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Навбатдаги хушхабар!

Андижонда каронавирус юқтириб олган 27 нафар фуқаро буткул соғайди


Бугун, 28 апрель куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган 27 нафар беморлар буткул соғайди.

Уларнинг 6 нафари эркак, 21 нафари аёл кишилар бўлиб, шундан 5 нафари вояга етмаган фуқаролардир.

Соғайганларнинг 10 нафари Андижон шаҳар, 10 нафари Андижон тумани, 4 нафари Олтинкўл, 2 нафари Хўжаобод ҳамда 1 нафари Тошкент шаҳрида яшовчиларни ташкил қилади.
Соғайган беморларнинг 15 нафари тиббиёт соҳасида фаолият юритиб, улардан 3 нафари врач, 8 нафари ҳамшира, 3 нафари кичик тиббий ходим ва 1 нафари техник ходим бўлиб фаолият юритган.

Вилоятда жами 155 нафар фуқаролар коронавирус касаллигига чалинган бўлиб, фидокор шифокорларимизнинг сайи ҳаракати билан айни дамда уларнинг 88 нафари буткул соғайди.

Бугуннинг ўзида юртимизда 100 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 992 нафарга етди.

https://t.iss.one/andpress