Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов, связанных с улучшением водоснабжения в Республике Каракалпакстан и областях Ферганской долины.

#Mirziyoyev #taqdimot #qishloqxujaligi #suv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали Пахтаобод тумани Ҳаётбахш маҳалласида жойлашган тиббий пунктдаги шароитлар кўрсатилган фотосуратлар эълон қилинган бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Кўрсатилган тиббий пунктдаги шароитларни кўздан кечириш мақсадида Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари ва туман ҳокимининг ўринбосаридан иборат ишчи гуруҳ вакиллари тиббий пунктда бўлиб, аниқланган камчиликлар бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Ҳозирда тиббий пунктда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари якунига етказилмаганлиги сабабли, барча тиббий ҳужжатлар ва жиҳозлар пунктни 2 та хонасида сақланмоқда.

Ушбу тиббий пунктда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари томонидан маҳалла аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида шу куннинг ўзида, тиббий ҳужжатларни тартибга келтириш учун 3 дона шкаф келтирилди.

Шунингдек, ходимлар учун қўшимча стуллар ҳамда беморларга муолажа кўрсатиш хонасига 3 дона янги кроватлар ўрнатилди.

Тиббий пункт биносидаги таъмирлаш ишларини якунига етказиш учун вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан 200 млн.сўм ҳамда туман маҳаллий бюджети ҳисобидан 50 млн.сўм маблағлар ажратилиши белгиланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстон туманида жойлашган Сайёра фаввораси МЧЖга қарашли “Elegance SM” тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросим аввалида вилоят ҳокими сўз олиб, туман аҳлини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун, қолаверса, яқинлашиб келаётган 2023 йил билан муборакбод этди.

Лойиҳавий қиймати 116 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 22 миллиард банк кредити АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" Қўрғонтепа банк хизматлари офиси томонидан ажратилган.

Ушбу корхонада 1000 нафар аҳоли иш ўрни билан таъминланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Sahovat teks” МЧЖ томонидан ташкил этилаётган Ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхонаси фаолият бошлаи муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашиб, янги типдаги мазкур корхона фаолият бошлаши муносабати билан барча йиғилганларни муборакбод этди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 25 миллиард сўмни ташкил этиб, унинг ишга туширилиши муносабати билан 200 янги иш ўринлари яратилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шаҳрихон туманидаги "ELEGANT SHOES AND" МЧЖ томонидан пойабзал ишлаб чиқариш корхонаси бугун тантанали равишда ўз фаолиятини бошлади.

Пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мазкур корхонанинг лойиҳавий қиймати 2,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Лойиҳанинг ишга туширилиши муносабати билан 500 та ишчи ўрни яратилди.

Корхонанинг экспорт салоҳияти йиллик 4 миллион АҚШ долларни ташкил қилиб, МДҲ давлатларига йўналтирилади.

Корхонанинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашиб, Шаҳрихон аҳлини қўшалоқ тантаналар билан самимий муборакбод этиб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok