Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Ўзбекистан Республикаси Президентининг "Оила ва хотин- қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони 2-иловаси 16-банди ижросини таъминлаш мақсадида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишланган 2022 йил 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун" туркум тадбирлар ташкил этиш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига асосан бугун, Марҳамат туманидаги замонавий ахборот – кутубхунаси биносида вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Андижон вилояти ҳудудий маркази, Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ушбу семинарда Мархамат туман хотин-қизлар бўлими, Халқ таълими бошқармаси тасаруфидаги вилоят психологлари иштирок этди.

Ўтказилган семинар-тренингда иштирокчиларга хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир якка тартибдаги чора-тадбирлар ва уни қўллаш учун асослар, вилоятимизда бу борада олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, жараёнда шаҳар туманларда ташкил этилган мослаштирув маслаҳатхоналарида бевосита психологлар волонтёр сифатида тазйиқ ва зўравонликка тушиб қолган аёлларга руҳий ёрдам бериши ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по упрощению продажи земельных участков с аукциона.

#Mirziyoyev #taqdimot #yer #auksion

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят раҳбари айни дамда Андижон шаҳридаги 22 - умумтаълим мактабида бўлиб, у ерда ўқувчилар учун яратилган шароитларни, захира омбори, ошхона ва ўқув хоналарни кўздан кечирди.

#live

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шуҳратбек Абдураҳмонов айни вақтда 22 - умумтаълим мактабидаги 11 синф битирувчилари билан очиқ мулоқотга киришди

#live

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими 22 - умумтаълим мактабида фаолият олиб бораётган педагоглар билан мулоқот олиб бормоқда.

#live

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 декабрь - Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида қуёш панелларидан фойдаланиш ва унинг самарадорлиги, энергия тежовчи ресурслар натижадорлигини оширишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Унда сектор раҳбарлари ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари ва вилоят ҳокимининг даҳлдор ўринбосарлари иштирок этмоқда.

Йиғилишда кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини аҳоли хонадонларига “Яшил кредит” асосида ўрнатиш масаласи бўйича ишлаб чиқилган режаларга тўхталиб ўтилди.

Унга асосан ҳар бир хонадонга ўз энергия сарфидан келиб чиқиб, зарурий ҳажмдаги электр манбаасини ўзи учун ўрнатиш таклиф этилади.

“Яшил кредит” 5 йилгача муддатга 6 ой имтиёзли даври билан берилади.

Кўп қаватли уйларда манбаларни умумий тарзда ўрнатиш йўлга қўйилади.

#live

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok