Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.2K photos
4.76K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Республика ҳудудларини обод қилиш, маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида 2022 йил 25 октябрда Давлатимиз раҳбарининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-408-сонли қарори қабул қилинди.

Балиқчи туманига хам 39 миллиард 697 миллион сўм миқдоридаги маблағ ажратилди.

36 та объектда ичимлик сув , ички кўча , электр , газ соҳасида қурилиш бунёдкорлик ишлари амалга оширилади.

Муқанна маҳалласига хам 1 миллиард 200 миллион сўм миқдоридаги маблағ ичимлик сув тармоғи қуриш учун ажратилди.

Маҳалланинг Қақирчек кўчасида яшовчи 210 та хонадонга тоза ичимлик суви етиб боради.

Бу хушҳабарни маҳалла аҳли катта шодиёна билан қарши олди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хўжаобод туман “Саноатчилар” ва “Чимбулоқ” МФЙ ҳудудларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-408-сонли қарори асосида маблағларни ажратилган.

Андижон вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан аҳоли орасидан назоратчиларни танлаб олиш учун, энг асосийси ушбу қувончли ходисани давомли ва сифатли бўлишларини тилаб, қўйлар сўйилиб байрамона кайфиятда ўтказилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Асака туман "Анғин" МФЙда ҳам амалий ишларга старт берилди.

Маълумот ўрнида мазкур маҳалла учун Давлатимиз раҳбарининг
"2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-408-сонли қарори асосида йўлларни асфальтлаш учун 1 млрд 800 млн сўм ҳамда ичимлик сувини яхшилаш учун 300 млн сўм маблағлар ажратилган.

Мазкур ҳудудга масъул этиб Андижон вилояти ҳокимлиги Инвестиция ва ташқи савдо масалалари котибият мудири Э.Абдужалилов бириктирилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жалақудуқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-408-сонли қарори юзасидан мулоқот ўтказилди ва унинг мазмуни бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

Мулоқотдан сўнг туманнинг Катта полвон маҳалласида амалий ишлар бошлаб юборилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Маҳаллалар янада обод ва кўркам гўшага айланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда маҳаллаларнинг инфратузилмаси яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 408-сонли қарорини ижросини таъминлаш юзасидан Республика иши гуруҳи туман ва шаҳарларда бўлиб, жойлардаги муаммоларни ўрганиб, манзилли дастур ишлаб чиқилган эди.

Ушбу дастур асосида вилоятда 473 та маҳаллаларда умумий қиймати 581 млрд.сўм бўлган 527 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.

Булоқбоши тумани 18 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги жами 19 та лойиҳаларни амалга ошириш учун 16 млрд.сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар қайсидир маҳаллада кўчаларни асфальтлаштириш, электр, сув тармоқларини тортиш ва таъмирлаш, сув қудуқларини ўрнатиш, маҳалла биносини қуриш, мактаблар иситиш тизимини таъмирлаш, светофор ўрнатиш ишларига йўналтирилади.

Бугун эрта тонгдан бошлаб белгиланган лойиҳа ишларини бошлаш арафасида 18 та маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг жамоатчилик иштирокида тантанали тадбирлар ўтказилди. Маҳалла ахли Юртбошимиз бошчилигида юрт тинчлиги ва осойишталиги, халқ фаровонлиги йўлида қилинаётган бунёдкорлик ишларига миннатдорчилик билдириб, дуолар қилдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok