Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.4K photos
4.83K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
Куз таровати...

Суратлар
uza.uz фотомухбири Зухриддин Умурзақов томонидан олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент фармони билан тақдирланган ўқитувчи ва мураббийлар ҳақида

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда "Устоз ва мураббийлар куни" катта тантана билан нишонланди...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХЎЖАОБОДДА 150 ЎРИНГА МЎЛЖАЛЛАНГАН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Хўжаобод туманида 4-Давлат мактабгача таълим ташкилоти замонавий жиҳозлар билан таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, мамлакатимизда мазкур тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида сўз юритиб, маҳалла аҳлини янги боғчанинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан самимий муборакбод этди.

Мазкур ташкилотнинг замон талаблари асосида таъмирлашга маҳаллий бюджетдан 4 миллиард 366 миллион сўм маблағ сарфланди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари «Одил Хамза» МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилди.

150 ўринли ушбу мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилган.

Болаларнинг ётоқхоналари, ошхона, машғулотлар ўтказиладиган хоналари бугунги кун талаблари асосида жиҳозланган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ПАХТАОБОД ТУМАНИДАГИ 28-ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Мослаштирилган 70 ўринли бинода фаолият юритиб келган мазкур ташкилот айни кунда 3 млрд. 600 млн.сўм эвазига бунёд этилган кўркам кўринишдаги кичкинтойлар масканига айланди.

Замонавий тарзда жиҳозланган бинода эндиликда 120 нафар кичкинтой тарбияланади.

Очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Мўминов ёш авлод тарбияси учун яратилаётган бу каби шароитлар уларнинг униб-ўсишлари йўлидаги муҳим қадамлардан бири эканини таъкидлаб ўтди.

Маросимда нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Боғча тарбияланувчиларининг шўх қўшиқ ва рақслари тадбирга ўзгача кайфият бағишлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok