Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.5K subscribers
42.5K photos
4.87K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ...

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 8-умумий ўрта мактабида бўлиб, ўқувчиларнинг таълим ва тарбия олишлари яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Ўқувчилар билан самимий мулоқот давомида сўнгги йилларда таълим соҳасини замонавий талаблар асосида ташкил этиш, ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Андижон шаҳридаги Digital City технопаркида ташкил этилган «Ҳоким академиясининг» фаолияти ҳақидаги сўз юритиб, онлайн таълим платформасини ташкил этишдан асосий мақсад мактаб ўқувчиларининг масофадан туриб ахборот технологиялари борасидаги билимларини мустаҳкамлаш, хорижий тилларни ўргатиш, олий таълим муассасаларига тайёрлаш ҳамда устозларни малакаларини ошириш баробарида таълим сифатини яхшилаш эканлиги алоҳида таъкидланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Мухбир Далиев телеграм канали орқали эълон қилинган Хoжаобод тумани Мустақилликнинг 30 йиллиги МФЙ, 19-уйда яшовчи фуқароларнинг мурожаати юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Айни дамда ҳолатни ўрганиш мақсадида тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишлар якунига кўра батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқорида Мухбир Далиев телеграм канали орқали эълон қилинган Хўжаобод тумани Мустақилликнинг 30 йиллиги МФЙ, 19-уйда яшовчи фуқароларнинг мурожаати юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги тўғрисида хабар қилган эдик.

Видеолавҳада мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилганлиги, муаммо бартараф этилганлиги ҳақида фуқаронинг фикри келтирилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институтининг агротуризм йўналишида таҳсил олаётган талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида туризм соҳасида олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар ва янги режалар ҳақида сўз бориб, соҳа учун энг муҳим масалалардан бўлган кадрлар тайёрлаш бўйича фикрлар алмашилди.

Институт талабалари билан жойларда амалиёт ўташ, соҳанинг етук мутахассислари билан учрашувлар ташкиллаштириш ҳамда вилоятимизнинг туризм соҳасини янада ривожлантиришда институтнинг аҳамиятини янада ошириш бўйича таклиф ва мулохазалар билдирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижонда вилоят ҳокими соврини учун шахмат мусобақаси ўтказилмоқда

Батафсил: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР ШАРАФЛАНДИ

Инсонни инсон бўлиб камол топишида, унга билим ва одамийлик, меҳр-оқибат, эзгу орзу-ниятлар билан яшаш туйғуларини сингдиришда, бир сўз билан айтганда, жамиятимизнинг муносиб фуқароси бўлиб ҳаётга кириши ва мустаҳкам ўрин олишида таълим соҳаси фидойиларининг ҳиссаси беқиёсдир.

Андижон вилояти мактабгача таълим бошқарма бошлиғи А. Азимов «1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан вилоятимизда мактабгача таълим тизимида таълим сифатини ошириш билан бир қаторда вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир қатор фидоий устозларни иш жойлари ҳамда хонадонларига ташриф буюриб, меҳнат жамоаси ҳамда оила аъзолари иштирокида фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирлади.

Жумладан, Марҳамат тумани 23-, 22-Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг директорлари, «Жасмина Қувноқ Болажон» директори ҳамда фахрий устоз О. Болтаеваларни бошқарма бошлиғи А. Азимов кириб келаётган байрам билан табриклаб, уларга ўзининг чуқур миннатдорчиликларини изҳор қилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok