Жорий йилнинг 15 сентябрь куни «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳамда «Тараққиёт» аҳоли турмуш тарзини ривожлантиришга кўмаклашиш маркази томонидан Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги остида амалга оширилаётган «Ўзбекистоннинг чекка қишлоқ ҳудудларида пандемия шароитида қарорлар қабул қилишда аҳолининг эҳтиёжманд қатлами иштирокини ошириш» лойиҳаси доирасида Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманидаги «Намуна» МФЙ ҳудуди аҳолисининг мурожаати ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ҳамда инсон ҳаётига хавф солувчи омилларнинг олдини олиш учун эскирган электр симёғочларни темир-бетон таянчларга алмаштириш мақсадида лойиҳа доирасида қиймати 112,5 млн сўм миқдорида маблағ ажратилиб, жами 89 дона темир-бетон таянчлар олиб келинди.
Бунинг натижасида «Намуна» МФЙ ҳудудида жойлашган Беруний, Муқумий, Улуғбек, Мустақиллик ҳамда Санъат кўчаларида электр энергияси билан боғлиқ муаммо бартараф этилади.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

БУНЁДКОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ...
Айни кунларда вилоятимизда кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Жараёнда кўплаб корхоналар, тиббиёт ва таълим муассасалари, спорт мажмуалари, равон йўллар, кўприклар, маҳалла гузарлари, бозорлар, боғлар, хиёбонлар бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.
Бу эса юртдошларимизни рози қилиш ва турмуш фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов «Янги Андижон» массивида ҳудуддаги бунёдкорлик ишларига муносиб ҳисса қўшаётган қурувчилар, меъморлар ҳамда соҳада фаолият кўрсатаётган мутасаддилар билан мулоқот ўтказди.
Унда Андижонда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари таҳлил этилди.
Шунингдек, учрашувда биноларнинг мустаҳкамлиги, ташқи кўриниши ва дизайни, материалларнинг сифатига эътибор қаратиш ҳамда белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш муҳим жиҳатлардан эканлиги алоҳида таъкидланди.

ДУРДИЁРДА ҚИШЛОҚ ВРАЧЛИК ПУНКТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Вилоят ҳокими ташаббуси билан Дурдиёр маҳалласида амалга оширилаётган қурилиш, бунёдкорлик ишларидан хабарингиз бор.
Бугун ана шу ишлар негизида тубдан таъмирланиб, замонавий анжомлар билан жиҳозланган Қишлоқ врачлик пунктининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маҳалла аҳлининг қувончига сабаб бўлган мазкур иншоотнинг фойдаланишга топширилиш тантаналарида вилоят ҳокими ўринбосари Н.Мўминов, туман ҳокими Э.Усмонов, маҳалла аҳли, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
#Paxtaobod

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 22 август куни тадбиркорлар билан «Очиқ мулоқот» шаклида ўтказилган навбатдаги учрашувида қатор таклиф ва ташаббуслар билдирилди.
2022 йилнинг 17 сентябрь куни «Янги Андижон» массивида ушбу «Очиқ мулоқот» натижаларини муҳокама қилиш ва янги таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда 2022 йил 30 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги «Очиқ мулоқоти»да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-364-сонли Қарорининг бажарилиши юзасидан тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Бизнес-омбудсман вакиллари ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида, давлат органлари ва тижорат банклари, 150 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирокида ўтказилиб, «Очиқ мулоқот» натижалари бўйича самимий фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва ташаббуслар билдирилди.
Шунингдек, Давлат раҳбари томонидан «Очиқ мулоқот»да тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда 5 та йўналишдаги таклиф ва ташаббуслари муҳокама қилинди, бунда:
тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли ишлаш;
тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизимини яратиш;
тадбиркорлар учун етарли шарт-шароит, инфратузилма ва кафолатли бозор яратиш;
мулк ҳуқуқини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, мол-мулкни ҳақиқий бозор активига айлантириш;
тадбиркорлар фаолиятини назорат қилиш ва уларни жавобгарликка тортишни эркинлаштириш, каби йўналишлар бўйича самимий фикрлар алмашилди.
Учрашув якунида, тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар бўйича мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олдилар, тадбиркорлар томонидан 25 та билдирилган муаммо ва таклифлар юзасидан алоҳида чора-тадбирлар белгиланди.