Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.7K photos
5.28K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
БУГУНГИ МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ, ЭРТАНГИ КУНИМИЗНИНГ ҚАҲРАМОНЛАРИДИР

Инсон ҳаётда ўз ўрнини топиши, юрт тараққиётига ҳисса қўшиши ва ватанга муносиб фарзанд бўлиб етишишини таълим-тарбиясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Жорий йилнинг 20 февраль куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида вилоятдаги мавжуд умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари билан учрашди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
“Билимдон Ватанпарвар” фан олимпиадасининг Республика босқичи ўтказилди

Андижон вилояти Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Куч тузилмаларига қарашли “Темурбеклар мактаби” ва академик лицей ўқувчилари ўртасида “Билимдон ватанпарвар” Республика фан олимпиадаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Андижон вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ўтказилган олимпиадада Республикамиздаги ҳар бир мактабдан (лицейдан) 9 нафардан иштирокчилар жами 18 та жамоа иштирок этди. Олимпиада тарих, математика ва физика фанларидан бўлиб ўтди.

Қизғин ва муросасиз ўтган олимпиада ғолиб ва совриндорлари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИЖТИМОИЙ РОЛИК

Суғориладиган экин ерлари Президент муҳофазасидадир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5742-сонли фармони

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, Туркияга амалга оширилган самарали ва сермаҳсул ташрифнинг эртасигаёқ, ўз иш кунини одатдагидек қизғин фаолият билан бошлади.
Давлатимиз раҳбари жорий йил Тошкентда амалга ошириладиган қурилиш ва ижтимоий лойиҳалар билан танишди.
Пойтахтда ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, лифтларни янгилаш ва бошқа муҳим лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Сегодня, после завершения плодотворного и насыщенного на события визита в Турцию, Президент Шавкат Мирзиёев, как и прежде, активно приступил к дальнейшей работе.
Глава государства ознакомился со строительными и социальными проектами, которые намечено осуществить в нынешнем году в Ташкенте.
Представлена подробная информация об улучшении питьевого водоснабжения, строительстве социальных объектов, замене лифтов и других важных проектах.

#Mirziyoyev #taqdimot #Toshkent #yangiloyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
АНДИЖОНЛИК ЁШ ШИФОКОРЛАР ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА ҒОЛИБЛАРИ САФИДА

Андижон Давлат тиббиёт институти азалдан ўзининг иқтидорли кадрлари билан машҳур бўлган.
Анъана эса давом этмоқда...
Андижон Давлат тиббиёт институтининг талабалари Россия давлатининг Доғистон ўлкасида 24 та тиббиёт университетлари ва институтлари жамоалари иштирокида "Экстремал тиббиёт" бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада фахрли 3- ўринни эгалладилар.
Ҳозирда Андижон Давлат тиббиёт институтининг 253 нафар магистр ва бакалавр талабалари вилоят ҳокимининг юксак ишончи ва инновацион ғоялари асосида Андижон вилоятининг соғлиқни сақлаш тизимида ёш раҳбар шифокорлар вазифасини муваффақият билан бошқармоқдалар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қардош халқлар тараққиёти, тинч ва фаровон ҳаёти йўлида ривожланиб бораётган анъанавий дўстлик
--
Традиционная дружба, крепнущая во имя процветания, мира и благополучия братских народов

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #Erdogan #Strategikkengash #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЭФИРДА АНДИЖОН ВИЛОЯТ ПЕРИНАТАЛ МАРКАЗИ

Андижон вилоят ҳокимининг ташаббуси асосида соғлиқни сақлаш тизимига ўн кун давомида раҳбарлик қилиш учун юборилган ёшлардан бири, Андижон Давлат тиббиёт институти “Даволаш иши” факультети 6-курс талабаси Хасанов Жахонгир- вилоят перинатал маркази ёш директори фаолияти билан танишамиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
ВИЛОЯТ РАҲБАРИ УНИВЕРСИТЕТ ЁШЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Андижон давлат университетида навбатдаги "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви талаба ёшларнинг талабларига биноан бўлиб ўтди.
Вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат университетининг талаба-ёшлари билан самимий мулоқот қилар экан, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятига, одоб-аҳлоқига, эришаётган ютуқларига юқори баҳо берди. Хис-ҳаяжонга тўла ёшларга ўзининг ҳаётий тажрибаларидан мисоллар келтириб, сизлар учун, сизларни келажагингиз учун, қўлимдан келган ишни ортиғи билан бажаришга тайёрман дея, ёшларни руҳлантириб, билим ва тафаккурларига бўлган ишончларини янада оширди. Бир қатор фаол ёшларнинг таклифлари, иннавацион ғоялари, илмий изланишлари ва олий таълим тизимидаги ютуқлар, камчиликлар тўғрисидаги фикрларини тинглади.
Шунингдек, вилоят раҳбари талабалар билим олишлари учун таълим даргоҳида яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Мутасаддиларга таълим даргоҳида талаба ёшлар учун янада қулайликлар яратиш борасидаги тегишли кўрсатмаларни берди.
Андижон инновацион ғоялар кўргазмаси ўз ишини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси, шу жумладан Гужарат штати ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш буйича кӱшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Андижон давлат университетида қишлоқ хўжалигида инновациялар йўналишида “Андижон инновацион ғоялар кўргазмаси” ўтказилмоқда.

Мазкур кўргазмада, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритувчи корхона, ташкилотлар, кластер ва фермер хўжаликлари шунингдек, Ҳиндистоннинг Гужарат штати етакчи компаниялари ўз ишланмалари билан иштирок этмоқда.
Кўргазмани тантанали очилиш қисмида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, кўргазма эртага 2020 йил 26 февраль куни ҳам давом этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube