Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.7K links
Download Telegram
Бугун Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Д.Каримов Булоқбоши туманида бўлиб, туман ҳокими Ў.Мамуров ҳамроҳлигида Қум гузар МФЙ да фаолият олиб бораётган ҳунарманд ва тадбиркорлар учун ташкил этилган Микромарказдаги тадбиркорлар фаолияти, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари билан ҳамда туманнинг 2.2 км масофадаги марказий кўчасида эски бир қаватли уйлар ўрнида имтиёзли кредит асосида замонавий икки қаватли савдо ва хизмат кўрсатиш биноларини қуриш лойиҳаси билан танишди.

Жараёнда мазкур йўналишларда олиб борилаётган ишлар юзасидан ўзини таклиф ва кўрсатмаларини берди.

Шунингдек, Учкўча МФЙ Фароғат кўчасида аҳоли хонадонларида ва кўчаларга ўрнатилган сўритокларда етиштирилаётган узумлар ва бунинг натижасида узумдан қўшимча олинаётган даромадлар билан танишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилоятида август ойи «Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги» деб эълон қилинди.

Ушбу ташаббус Асака туманида ҳам давом этмоқда. Тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳам ўз ҳудудларида ободонлаштириш ишларини амалга оширмоқдалар.

#obodAndijon

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Диққат, эълон!

Андижон шаҳрининг Дукчи эшон кўчасидаги 200 мм диаметрли марказий ичимлик суви тармоғи эскириб фойдаланишга яроқсиз ҳолга келганлиги сабаб, тармоқда кўплаб носозликлар юзага келмоқда. Бу эса ичимлик суви берилишида узилишларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолатни бартараф этиш мақсадида марказий тармоқда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу сабаб, 3 август соат 09:00 дан 20:00 гача Андижон шаҳрининг Тошкент, Б.Машраб, Дукчи Эшон, Лермонтов, Бобур шохкўчасининг биринчи қисми, Тараққиёт, Исломобод, Ҳамкорлик, Дўстлик, Навбаҳор, Мустақиллик, Ўзбегим маҳалла фуқаролар йиғинларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Ушбу муддат мобайнида аҳолига тоза ичимлик суви махсус транспорт воситалари орқали етказиб берилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АСАКА АДИРЛИКЛАРИДАГИ 600 ГEКТАР МАЙДОНДА ЯНГИ БОҒ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА...

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудларда бўлиб, ижтимоий-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан атрофлича танишиб, мутасаддилар билан мулоқотлар ўтказмоқда.

Асака тумани адирликларидаги 600 гектар майдонда ташкил этилаётган интенсив боғ ва замонавий узумзор вилоят раҳбарининг навбатдаги манзили бўлди.

Мазкур ҳудудда иш бошланганлигига қисқа фурсат бўлган бўлсада, ҳозирга қадар 100 гектардан ортиқ майдон ўзлаштирилиб, кўчат экиш тайёрланди Ушбу йирик лойиҳа асосида 800 та доимий, 5 минг 400 та мавсумий янги иш ўринлари яратилади.

Бундан ташқари ушбу жойда эко туризмни ҳам ривожлантириш кўзда тутилган бўлиб, фуқароларнинг баҳаво табиат бағрида мириқиб ҳордиқ олишлари учун икки қаватли маскан ҳам қад ростламоқда.

Вилоят ҳокими туман сектор раҳбарлари, лойиҳани амалга ошираётган мутахассислар, қурувчилар билан учрашиб, келгусида майдонларга экилиши керак бўлган узум ва шафтоли навларини тўғри танлаш, томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатиш, қурилиш ишларини сифатли олиб бориш юзасидан топшириқлар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram