Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.5K subscribers
42.5K photos
4.87K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
50 сотихли иссиқхонада 50 гектар майдонга етарли кўчатлар етиштирилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ОБОДОНЛAШТИРИШ ҲAМДA КЎКAЛAМЗОРЛAШТИРИШ ИШЛAРИ ДAВОМ ЭТМОҚДA

Хабарингиз бор, "Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги" деб эълон қилинди.

Ушбу ташаббус доирасида жорий йилнинг 2 август куни вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари бошқарма ҳудудини тозалик ва ободлигини таъминлаш мақсадида ободонлаштириш ишларини амалга оширмоқдалар.

Ободонлаштириш ишлари давомида дарахтлар, бордюрлар, деворлар оқланди.

Бошқарма ҳудудидаги дарахтларга шакл берилди.

Хашар жараёнида барча раҳбар, ходимлар ўзгача шижоат билан меҳнат қилдилар.

#obodAndijon

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Жорий йилнинг 2 август куни Давлат статистика қўмитасидан бириктирилган масъул вакил Ш.Дуснаев ҳамда Андижон вилояти статистика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Юсуповлар уй-жой рўйхатини тузувчилар иштирокида семинар-тренинг машғулотларини сифатли ва белгиланган талабларга мос равишда ўтказилиш ҳолатини ўрганиш мақсадида Шаҳрихон туманида бўлишди.

Ўқув семинарда уй-жой рўйхатини тузувчилар ўзига тегишли регистраторлик участкасининг схематик режасига аниқликлар ҳамда зарур ҳолларда тегишли тузатишлар киритиш, аҳоли яшайдиган ёки яшаши мумкин бўлган турар жой ва нотурар-жой бинолар рўйхатини тузиш каби ишлар амалга оширилиши ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Масъул раҳбарлар ходимларнинг ўзларини қийнаётган саволларига жавоб беришди.

Агарда иш давомида иш билан боғлиқ тушунмовчиликлар юзага келган вақтда Давлат статистика қўмитаси томонидан ташкил этилган “CALL CENTER” га мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram