Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.5K subscribers
42.7K photos
4.93K videos
9 files
10.9K links
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари аҳолини касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор улушини кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.

Ҳозирда қонуний асослар бўлсада, биронта хусусий коллеж ёки техникум мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Хорижий компаниялар ҳам ёшларимизни касбга ўқитиб, бандлигини таъминлаш бўйича кўплаб ташаббусларни билдирмоқда.

Бу борадаги ишларни фаоллаштириш мақсадида хусусий коллеж ва техникумлар ташкил этиш учун қатор имтиёзлар берилади:

- лицензия олиш учун талаблар қайта кўриб чиқилиб, зарур маблағнинг минимал миқдори 2 бараварга камайтирилади;

- бўш бинолар узоқ муддатга ижарага берилади;

- хориждан келтириладиган адабиётлар ва ускуналар божхона тўловларидан озод қилинади;

- халқаро малака сертификатини олган ҳар бир битирувчи учун 1 миллион сўмдан тўлаб берилади;

- эҳтиёжманд ёшлар тўлов-контракти маблағининг 30 фоизи қоплаб берилади.
“Ўқув йили деярли якунланди. Олдимизда 404 минг нафар ўрта таълим, 151 минг нафар касб-ҳунар таълим, 125 минг нафар олийгоҳ битирувчилари, жами 680 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича муҳим вазифа турибди”, деди Президент.

Шу мақсадда барча ҳокимлар:

- битирувчилар билан шахсан учрашади;

- ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали учрашувларнинг аниқ вақти, жойи ва телефонларини эълон қилади;

- учрашувларда ректорлар, йирик иш берувчилар, корхона ва кластерлар, мутасадди идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади;

- битирувчиларнинг ишга эҳтиёжи, қизиқиши ва кўникмаларини ўрганиб, уларнинг балансини шакллантиради;

- иш берувчиларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, мономарказларда касбга тайёрлашни ташкил этади.

Бу ишларни амалга ошириш учун жойларда доимий ишлайдиган штаблар тузилиши, улар ижтимоий тармоқлар орқали ёшлар ва уларнинг ота-онаси билан тизимли мулоқотни йўлга қўйиши, келиб тушадиган ҳар бир мурожаат тезкор кўриб чиқилиши шартлиги белгиланди.

Йиғилиш якунида мутасаддилар ахборот берди.
«ТАМАРАХОНИМ ИЗДОШЛАРИ»

“Andijon yoshlar forumi - 2022" доирасида бугун Шаҳрихон туманидаги 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида «Тамарахоним издошлари» кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда санъат соҳасида ижод қилаётган ёш истеъдодлар иштирок этиб, ўз иқтидорларини намойиш этдилар. Тадбир якунида ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

#Shahrixon #Andijon2022 #yoshlaroyligi #AndijonYoshlari

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу соҳада янги тизим ва қўшимча имкониятлар белгиланди.
45 та коллеж ўрнида мономарказлар ташкил этилади. Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳарда Касб-ҳунар таълими кенгашлари тузилади. Олий таълим тизимидаги айрим мутахассисликлар техникумларга ўтказилади.
Касбий таълим муассасаларида ишлаётган ўқитувчи ва усталарни рағбатлантириш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

На видеоселекторном совещании по вопросам профессионального обучения населения определено внедрение новой системы и дополнительных возможностей в этой сфере.
На базе 45 колледжей будут организованы моноцентры. В каждой области, районе и городе образуются Советы по профессиональному образованию. Отдельные специальности передаются из вузов в техникумы.
Отдельное внимание уделено вопросу стимулированию учителей и мастеров, трудящихся в профессиональных образовательных учреждениях.

#Mirziyoyev #videoselektor #kasbiytalim #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ғалаба муборак Андижон фарзанди!

Португалиянинг Мадейра шаҳрида бўлиб ўтаётган пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида эркаклар ўртасида С13 классида 100 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича Андижонлик Музаффар Турсунхўжаев 53.33 сония натижа билан маррага 2-бўлиб етиб келди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Андижон вилояти ҳокимлиги Музаффар Турсунхўжаевни мазкур ғалаба билан самимий муборакбод этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Kun.uz сайтида «Очиқ бюджетда ғолиб бўлган асакаликлар муаммоси нега пайсалга солиняпти?» сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан Асака тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий муносабати.

Батафсил: Асака тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шахрихон туманида маҳоратли спортчиларни тарбиялаш борасидаги тажрибалар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
"АНДИЖОН ЁШЛАРИ ФОРУМИ-2022" ДОИРАСИДА КИКБОКСИНГ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КУБОГИ УЧУН МУСОБАҚА БЎЛИБ ЎТДИ

Пахтаобод туманининг З.Ҳабибий маҳалласида жойлашган "Пахтаобод ўғлонлари" спорт клубида форум доирасида кикбоксинг бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Вилоятимиз туман ва шаҳарларидан келган моҳир спортчи ёшлар ўзаро беллашиб, ўз салоҳиятларини намойиш этишди.

Ўғил ва қиз болалар ўртасида 9 та вазн тоифасида бўлиб ўтган мусобақа якунларига кўра ғолиб деб топилган ёшлар, диплом ва махсус совғалар билан тақдирландилар.

#Paxtaobod #Andijon2022 #yoshlaroyligi #AndijonYoshlari

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok