Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Forwarded from ANDIJON YOSHLARI
🏆 Gʻoliblar munosib kutib olindi.

🚊Andijon viloyat temiryo'l vokzalida "Besh tashabbus olimpiadasi" doirasida mahalla bolalari o'rtasida o'tkazilgan "Bolalar ligasi" mini futbol musobaqasining respublika bosqichi g'oliblarini kutib olish hamda taqdirlash marosimi bo'lib o'tdi.

🎉 Marosimda respublika kubogi egalari keng jamoatchilik, yoshlar va mutasaddi tashkilotlar tomonidan katta xursandchilik, munosib ragʻbat va qimmatbaho sovg'alar bilan taqdirlandilar.

👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/andyouthpress
“Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан ОАВ вакиллари ҳамда соҳа вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хабар берганимиздек вилоят ҳокими айни кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган «25-Евросиё иқтисодий саммити»да иштирок этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур саммитга дунёнинг 67 та давлатларидан ташриф буюрган давлат раҳбарлари, мартабали меҳмонлар, дунёнинг нуфузли компанияларининг раҳбарлари иштирок этмоқда.

Мана шундай нуфузли халқаро саммитнинг бугунги кун тадбирлари давомида, яъни куннинг биринчи ярмида Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов нутқ сўзлади.

Вилоят раҳбари ўз нутқида сўнги йилларда мамлакатимиз, хусусан Андижон вилоятининг инвестицион салоҳияти тобора ижобий натижалар бериб бораётганлиги, шунингдек, Хонобод шаҳрида турк инвесторлар билан ҳамкорликда бунёд этилаётган сунъий кўл ҳамда Янги Андижон массивида барпо этилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Бу эса мартабали меҳмонлар ва хорижлик мутахассисларда катта таассурот қолдирди.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Саммит давомида вилоят раҳбари Туркиянинг "Soliter Peyzaj" каби икки йирик компания вакиллари билан мулоқотда бўлди.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шуҳратбек Абдураҳмонов Истанбулда "DEIK" ташкилотининг "Ўзбек - Турк ишбилармонлари Кенгаши" томонидан ташкил этилган фармацевтика, қурилиш, гулчилик, текстиль ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи Турк ишбилармонлари билан учрашди.

Унинг давомида туркиялик ишбилармонларга Андижон вилояти ҳақида тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ахборот хизматлари раҳбарлари аттестациядан ўтиш учун ДХМга мурожаат қилади

🔰 Регламентга кўра, ариза берувчи бунинг учун ДХМга бевосита ёки ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилади.

▫️Сўровнома тўлдирилади ҳамда ваколатли орган (Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) 15 иш кунида ариза берувчини аттестацияга қўйиш ёки қўйилмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.

▫️Ваколатли орган аттестация гуруҳи шаклланишига қараб талабгорларни аттестациядан ўтказади (5–10 та саволдан иборат оғзаки суҳбат).

▫️Аттестацияда қатнашишдан четлаштирилган талабгор 6 ой давомида кейинги аттестацияларга қўйилмайди.

▫️Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари ҳар 3 йилда аттестациядан ўтади.

📌 Мазкур давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Инсон қадри" лойиҳаси Андижонда

Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ижро иши самарасини янада ошириш, жамият ҳамда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги амалий ишлар, шунингдек "Инсон қадри" лойиҳаси доирасида мурожаатларнинг ҳал этилиши, эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш юзасидан тайёрланган лавҳа тафсилоти

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok