Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
ИНСТИТУТДА СУТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАСИ ОЧИЛДИ...

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Европа Иттифоқининг «Ўзбекистон ҳудудларида иқтисодий ислоҳотлар ва барқарор иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида сутни қайта ишлаш корхонаси фаолиятини бошлади.

Корхонанинг очилиш маросимида Соҳа мутахассислари, илмий ходимлар ва хорижлик меҳмонлар иштирок этиб, ўзаро фикр алмашдилар. Талабаларнинг назарий билимларини амалиётда қўллашлари учун яратилган шароитлар билан атрофлича танишдилар. Шунингдек, иштирокчилар лойиҳа доирасида барпо этилган ҳайвонлари парваришлаш чорвачилик тажриба хўжалигида ҳам бўлишиб, жараённи кўздан кечирдилар. Институт олимлари ва талабаларнинг илмий ишланмалари, тадқиқотлари ҳам эътибордан четда қолмади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
🖇Андижонда умумтаълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг сони қанчага етди?

🔺2021/2022 - ўқув йили бошига, минг киши:

🟢Андижон ш 84,5

🟢Асака 58,9

🟢Шаҳрихон 57,9

🟢Андижон 44,2

🟢Избоскан 43,5

🟢Олтинкўл 36,5

🟢Қўрғонтепа 36,3

🟢Пахтаобод 36,1

🟢Балиқчи 36,1

🟢Жалақудуқ 32,3

🟢Марҳамат 30,4

🟢Булоқбоши 25,0

🟢Хўжаобод 21,3

🟢Бўстон 13,7

🟢Улуғнор 10,9

🟢Хонобод ш 6,7

🖊2021/2022- ўқув йили бошига умумтаълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг умумий сони бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон шаҳрида (84,5 минг нафар), Асака туманида (58,9 минг нафар) ҳамда Шаҳрихон туманида (57,9 минг нафар) қайд этилган бўлиб, нисбатан энг кам кўрсаткич Улуғнор туманида (10,9 минг нафар) ва Хонобод шаҳрида (6,8 минг нафар) га тўғри келди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРИ ТАНЛОВИ

«Мирзо Улуғбек ворислари» Республика кўрик-танловининг финал босқичида Марҳамат туманидан иқтидорли ёш ихтирочи Мансурхон Асадуллаев ҳам ўзининг лойиҳаси билан вилоятимиз номидан муносиб қатнашмоқда!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Mobile_foto

Бухоро вилоятида бўлиб ўтадиган халқаро Заргарлик ва Зардўзлик фестивалида Андижон вилояти ҳунармандлари ҳам иштирок этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
СОҲАДАГИ МEХАНИЗМ САМАРАЛИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ...

Вилоят савдо-саноат палатасида шаҳар ҳамда туман ҳокимларининг ўринбосарлари ва тадбиркорлар иштирокида Президент раҳбарлигида электр техникаси саноатини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда белгиланган вазифалар ижросига юзасидан мулоқот бўлиб ўтди. Унда “UZELTEXSANOAT” уюшмаси ҳудудий лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси бошлиғи Э.Файзиев, вилоят ҳокимлиги котибият мудири Э.Абдужалилов ва Андижон вилояти Инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи А.Турғуновлар йиғилганларни давлат раҳбарининг соҳага оид қарорлари, унда белгиланган имтиёзлар ва имкониятлар билан атрофлича таништирдилар.

Шунингдек, электротехника соҳасининг истиқболлари, мисни қайта ишлаш, қувватли электр жиҳозлар ва маиший техникалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ва янги лойиҳалар ташаббускорларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича фикр мулоҳазалар билдирди. Андижонда лойиҳаларни амалга ошириш, ички ва ташқи бозорларда харидоргир ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллий саноат кооперациясини ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди. Ишбилармон доираларининг иқтисодий салоҳиятини самарали рўёбга чиқариш ва бизнес ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик муҳим жиҳатлардан эканлиги ва ҳудудда 100 миллион доллар қийматга эга лойиҳа амалга оширилиши қайд этилди. Жараёнда қатнашчилар ташаббусларини илгари суриб, ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар.

Йиғилиш якунида мутасаддиларга соҳадаги ишларнинг янги механизмларини самарали амалга оширишга доир тавсия ва кўрсатмалар берилиши асносида ишонч билдирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_foto

Халқаро мусобақада республикамиз спортчилари 33 та медални қўлга киритдилар

Шу йилнинг 11-17 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида спортнинг кикбокс тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонлик спортчилар ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 8 та олтин,13 та кумуш, 12 та бронза медалини қўлга киритишди.

Ушбу халқаро мусобақада фаол иштирок этган андижонлик спортчи (“Андижонвилоятбозорлари ва савдо комплекслари” уюшмаси тизимидаги Андижон шаҳар Ҳунармандчилик савдо комплекси МЧЖ ходими) Муроджон Азимов 3 та жангда ўз техник маҳоратини намойиш этиб, фахрли биринчи ўринга муносиб топилди.
Бугун Андижон шаҳрида чемпион ҳамюртимизни тақдирлаш маросимида таъкидланганидек, нуфузли беллашувларда бу каби катта ютуқларга эришиш вилоятимизда спортни ривожлантиришга бўлган эътибор натижасидир.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok