Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Андижон шаҳар ҳудудида ҳам кенг кўламда умумхалқ хайрия ҳашар ишлари олиб борилмоқда.

Маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, гузарлар, хиёбонлар, масжидлар, зиёратгоҳлар, мўътабар масканлар, болалар майдончалари тартибга келтирилиб ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари янада фаол олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#umumxalqxayriya_hashari

2022 йил 30 апрель куни Рамазон ҳайити кириб келаётгани муносабати билан Мажбурий ижро Бюросининг Андижон вилояти бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлимлари биноларида ҳам ҳашар ташкил этилди.

Ҳашар давомида ходимлар томонидан тозалаш ишлари олиб борилиб, атрофдаги ерлар ободонлаштирилди, ариқ ва зовурлар тозаланди. Бинонинг атрофи ва ҳовлисидаги мавжуд дарахтларни оқлаш, уларнинг тагини юмшатиш ҳамда шакл бериш ишлари сифатли ташкил этилди.

Ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари барча ходимлар орасида кўтаринки кайфият билан ўтаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Зеро, ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи сифатида шаклланган меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
📌#Tayinlov

Andijon viloyat adliya boshqamasi rahbari o‘zgardi

Bozarov Otabek Shavkatjonovich - Adliya vazirining buyrug‘i bilan Andijon viloyat adliya boshqamasi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi.

⚡️ Ma'lumot uchun, O. Bozorov shu kunga qadar Davlat xizmatlari agentligi Andijon viloyati boshqarmasi boshlig‘i lavozimida faoliyat yuritib kelgan.

⚖️ Andijon viloyati adliya boshqarmasi jamoasi Otabek Bozarovni ushbu tayinlov bilan tabriklaydi va kelgusi ishlarida muvaffaqiyat tilaydi!
Андижонлик ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашувлар давом этмоқда

Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларни мактабларгача етказиш мақсадида Андижон вилоятида бўлиб турибди.

Бугун вилоятнинг Хўжаобод туманидаги 11- ва 12-сонли умумтаълим мактаблари, 17-сонли ҳамда Хўжаобод туманидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд мактаб-интернатларида бўлиб, яратилган шароитлар билан танишди.

Ўрганилган мактабларда битирувчи синф ўқувчилари билан мулоқот қилиниб, касб танлаш юзасидан «Маҳорат дарси» ўтилди.

Чуқур билим, юксак тафаккур, кенг дунёқарашга эга битирувчи эртанги ҳаётда ўз ўрнини топа олади, бунинг учун тўғри касб танлаш ўта муҳимлиги, битирувчилар орасида 6-7 та касб билан чегараланмаслик лозимлиги, мамлакатимиз тараққиёти барча соҳаларни бирдек ривожланишига боғлиқлиги шу боис касблар ҳақида кенгроқ ва кўпроқ маълумот бериш кераклиги ҳақида мактаб педагогик жамоасига тавсиялар берилди.

12-мактабнинг 11-синф битирувчиси Ниҳола Комиловага ҳозирданоқ аниқ мақсад қўйиб, касбини тўғри танлаганлиги, ўқишдаги муваффақиятлари учун ноутбук тақдим этилди, синфдошларига жаҳон адабиётидан жамланмалар тақдим этилди.

12-мактаб биноси шу йили «Обод қишлоқ» дастури доирасида таъмирланади, 11-мактабни эса келгуси йил Инвестиция дастурига киритиш орқали ўқувчиларга муносиб шароит яратилади.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари мавжуд мактаблар бинолари мукаммал таъмирланиб, ўқувчиларга замонавий шароитлар яратилганлиги эътироф этилди, ушбу муассаса педагогларига болаларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатиб, чуқур билим бериш зарурлиги таъкидланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#фоторепортаж

“Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остидаги ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш умумхалқ ҳайрия ҳашари Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида уюшқоқлик билан бўлиб ўтмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok