Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Ишонч газетасининг 53 сонида вилоятимизда мавжуд оромгоҳлардаги муаммолар танқид остига олинган. Ҳолатни вилоят ҳокимлиги назоратга олди. Улар босқичма-босқич бартараф этилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Жорий йилнинг 29 апрель куни Андижон вилояти Андижон шаҳар "Баркамол авлод" болалар мактаби ҳамда Андижон шаҳар халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда "Эҳтиёжмандларга кўмак" хайрия акцияси ўтказилди.

Мазкур хайрия акциясидан тушган маблағлар имконияти чекланган ва кам таъминланган болажонларга йўналтирилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 30 апрель кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, кечаси қисқа муддатли ёмғир ёғиши кузатилиши мумкин.

Ҳарорат:

🌑 +14...+19... даража илиқ;

🌕 +28...+30… даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
«МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ – ЮРТ ФАРОВОНЛИГИ»ШИОРИ ОСТИДА УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Зотан, озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг янада кўркам бўлишига замин яратади. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашар муҳим ўрин тутади. Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Мазкур хайрия ҳашари давомида маҳаллалар, жамият биноси ва ҳовли атрофлари тартибга келтирилди. Турфа хил гуллар экиш дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилиши алоҳида аҳамият касб этди.

«Андижон ҲЭТК» АЖда фаолият кўрсатувчи раҳбар ва ходимлар ўз ихтиёрлари билан ушбу хайрия ҳашарида фаол иштирок этдилар.

Юртнинг обод бўлишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишни инсоний бурчи деб билган жамият ходимлари айни дамда ҳашарни маҳаллаларда давом эттирмоқдалар. Бугун чиндан ҳам ҳашар озодалик, саранжомлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлигимиз рамзи эканини яна бир карра намоён этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида Андижон вилояти адлия бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон шаҳар ҳудудида ҳам кенг кўламда умумхалқ хайрия ҳашар ишлари олиб борилмоқда.

Маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, гузарлар, хиёбонлар, масжидлар, зиёратгоҳлар, мўътабар масканлар, болалар майдончалари тартибга келтирилиб ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари янада фаол олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok