Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.1K photos
4.76K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
ЯНГИ ФАРҒОНА ФУҚАРОЛАРИНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ.

Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш тизимини такомиллаштириш, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини ҳис этиш бугунги кун раҳбаридан талаб этилаётган омилдир.

Бугун Хўжаобод тумани хокими Ўткирбек Шукуров тумандаги
16-умумтаълим мактабида Янги Фарғона маҳалласининг фуқаролари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Янги Фарғона МФЙ ўрамида жами 516 та хонадон бўлиб бугунги учрашувда хар бир хонадондан биттадан вакил иштирок этди.

Туман ҳокими даст аввал маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ҳамда фуқароларни соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маҳаллаларда ташкил қилинган бепул тиббий кўрикдан мунтазам ўтишни самараси ҳақида тўхталиб ўтди.

Ушбу учрашувда фуқаролар томонидан электр энергияси, газ сув тармоқлари тортиш, маҳаллани шағаллаш ҳамда соғлиқни сақлаш юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Бугун қилинган мурожаатларнинг барчаси мутахассислар томонидан қайд қилиб олинди, муддат талаб қилинадиган ҳар бир масалани ижобий ҳал этиш чораларини кўриш бўйича белгиланган тартибда ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси туман ҳокими томонидан назоратга олинди.

Хўжаобод тумани хокимлиги матбуот хизмати.
Telegram | Facebook | YouTube
Юртимизда илк маротаба ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 21 апрель куни ўз туман (шаҳар)ларида ғолибликни қўлга киритган 16 та мактаб жамоалари Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган вилоят босқичида 4 та йўналиш бўйича, яъни ўқиш, тинглаб тушуниш, лексик грамматик билимлар ва ёзиш шартларига кўра ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Танлов якунларига кўра, 1-ўринни Олтинкўл тумани 28-ИДУМИ, 2-ўринни Булоқбоши тумани 43-ИДУМИ ва 3-ўринни Балиқчи туманидаги 38-ДИМИлар эгалладилар.

Танлов низомига кўра вилоят босқичи ғолибларига эгаллаган ўринлари кетма-кетлигида 250, 200 ва 150 миллион сўм пул мукофотлари ажратилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўстон тумани ҳокими С.Носирова "Ғолиб" МФЙ худудига бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг иш фаолиятини ўрганди. Шу билан бирга аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини бандлигини таъминлаш борасида амалга ошираётган ишларини кўздан кечирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok