Forwarded from ANDIJAN_TOURISM_OFFICIAL
#andijon #turizm_tashrif
#jonli
Ayni paytda Qirg‘iziston Respublikasi O‘sh shahar hokimining birinchi o‘rinbosari boshchiligidagi turizm sohasida faoliyat ko‘rsatuvchi tadbirkorlik subyektlari vakillari, OAV hamda blogerlardan iborat delegatsiya viloyatimizda bo‘lib turibdi.
Ular birinchi manzil - Xo‘jaobod tumani hududida joylashgan tibbiyot turizmida o‘z o‘rniga ega bo‘lgan "Tuya suti tabobat markazi"ga tashrif buyurdilar.
____
#mobile_rakurs
Currently, a delegation from the Kyrgyz Republic, headed by the First Deputy Mayor of Osh, consisting of representatives of business entities in the field of tourism, the media and bloggers is visiting our region.
They first visited the Camel Milk Medical Center in Khojaabad district.
https://t.iss.one/Andijon_Turizm_official

Forwarded from O'zR FA | FAN - JAMIYAT TARAQQIYOTINI OLG'A SILJITUVCHI KUCH, VOSITA BO'LMOG'I LOZIM!
#УЧРАШУВ
⚡️ Академик Шуҳрат Эгамбердиев Андижонда ёшлар билан учрашди
Шу йилнинг 18 апрелида академик Ш.А.Эгамбердиев Андижон вилояти Марҳамат тумани иқтидорли ёшлари ва мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда тарғиботчилари билан учрашди. Учрашув маҳаллий тадбиркорлар томонидан Марҳамат шаҳрида барпо этилган ҳашаматли кутубхонада ташкил этилди.
Учрашувда академик мамлакатимизда илм-фан ҳолати ва истиқболлари тўғрисида маъруза-тақдимот қилди. Ўзбекистон Президенти муҳтарам Ш.М.Мирзиёевнинг илм-фан ривожига ва олимларимизга алоҳида эътибор кўрсатаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Маъруза-тақдимотда космик соҳа ва астрономия фанининг истиқболлари, хусусан Майданак обсерваторияси ҳамда Суффа ясситоғида барпо этилажак РТ-70 радиообсерваториялари ҳақида маълумот берилди.
Учрашув сўнгида академик Ш.Эгамбердиев ёшларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам повышения результативности системы работы в разрезе махаллей и обеспечения занятости населения.
Facebook|Instagram|Twitter

Forwarded from Andijon IIB | Rasmiy kanal
Hurmatli Andijonliklar va viloyatimiz mehmonlari!
2022-yil bugun 19-aprel kuni soat 14:00 dan 20:00 ga qadar Andijon, Asaka shaharlari hamda Andijon tumani hududida Ichki ishlar organlari va Milliy gvardiya xodimlari ishtirokida oʻquv taktik mashgʻulotlari oʻtkazilishi munosabati bilan ayrim hududlarda transportlar harakatiga vaqtinchalik cheklovlar qoʻyilishi mumkin.
———
Ҳурматли Андижонликлар ва вилоятимиз меҳмонлари!
2022 йил бугун 19 апрел куни соат 14:00 дан 20:00 га қадар Андижон, Асака шаҳарлари ҳамда Андижон тумани ҳудудида Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари иштирокида ўқув тактик машғулотлари ўтказилиши муносабати билан айрим ҳудудларда транспортлар ҳаракатига вақтинчалик чекловлар қўйилиши мумкин.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Хабарларингиз бор, тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар ва 2 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтиришни белгилаб олган эдик.
Шунингдек, айни пайтда тадбиркорларни энг безовта қилаётган солиқ маъмурчилиги, текширувлар, рухсатномаларни соддалаштириш, бюрократия ва коррупцияга йўл қўймаслик каби чораларни ҳам белгилаб олдик.
Бугун эса Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот берадилар:
- ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари;
- аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда амалга оширилган ишлар”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Ҳоким ёрдамчилари уч ой давомида 35,3 миллион аҳоли яшайдиган 6 миллион 900 минг хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни 4 та тоифага ажратгани таъкидланди. Булар:
- 11 фоизи – кам даромадли;
- 47 фоизи – доимий даромади бўлгани билан қўшимча даромадга эҳтиёжи бор;
- 6 фоизи – ижтимоий ҳимояга муҳтож;
- 36 фоизи – иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар ҳисобланади.
Яъни, янги тизим орқали ҳар бир ҳоким, унинг иқтисод бўйича 1-ўринбосари ва ҳоким ёрдамчилари аҳолининг 64 фоизи билан манзилли ишлаш кераклигини билиб олдилар.
Бу борада, жойлардаги мутасадди раҳбарлар ва ҳоким ёрдамчилари биринчи ва иккинчи тоифадаги хонадонлар билан ишлаб, 3 ойда 736 минг нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади ҳамда 54 минг нафар фуқароларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитди.

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан 50 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун 1 триллион 300 миллиард сўм кредит ва 20 миллиард сўм субсидия ажратилди.
Натижада ҳудудларда 47 мингта янги тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилди, 8 мингта кичик саноат ва сервис лойиҳалари ишга туширилди, 2,5 мингта корхона қувватлари тикланди ва оширилди.
“Ўзбекистон тарихида биринчи марта бундай катта рақамлар амалда бўлганини гапиряпмиз.
Маҳаллада тизим ва шароит яратганимиз, албатта, қайси туман ва шаҳар раҳбарлари фидойи бўлиб ишлаган бўлса, натижа беряпти”, деди Президент.
Энг яхши натижа кўрсатган 14 нафар ҳоким ёрдамчиларини мукофотлаш, ижобий натижага эришган 2 минг 943 нафар ҳоким ёрдамчиларига ташаккурнома юбориш топширилди. Ижобий натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига муносиб номзодлар захираси экани кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бирга, тизимдаги оқсоқликлар қатъий танқид қилинди.
“Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ.
Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори.
Бундай маҳаллалар сони Тошкент вилоятида – 59 та, Фарғонада – 52 та, Андижонда – 45 тани ташкил этиб, қолган ҳудудлардан кўп”, деди Президент.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилди. Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1-ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
Шунингдек:
- Олтинкўл тумани, Зарафшон шаҳри ҳокимлари;
- Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг 1-ўринбосарлари;
- Кармана, Фориш туманлари прокурорлари;
- Янгиер, Шаҳрисабз шаҳарлари, Фориш тумани ИИБ бошлиқлари;
- Нурота, Музработ, Шаҳрисабз, Мирзачўл туманлари солиқ бошлиқлари;
- республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилди.

“Шу билан бирга, жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари “кредит, субсидия, ер олиб бераман”, деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолатдир”, деди Президент.
Мисол учун, Тўрақўрғон тумани “Шарқ” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси имтиёзли кредитга тавсия бериш учун, “пора” олаётганда ушланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Бу каби ҳолатлар Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Бўка, Бахмал туманлари, Марғилон, Ширин шаҳарларида ҳам мавжуд.
“Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, республика вакиллари, Убайдуллаев ва унинг қуйи тизими раҳбарларини қатъий огоҳлантираман. Одамларни рози қилиш ва инсон қадрини тушунмаган раҳбарларга орамизда ўрин бўлмайди”, деди давлат раҳбари.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари олдига “қониқарсиз” деб баҳоланган 3 минг 636 нафар маҳаллага шахсан бориш ва муаммоларни ҳал қилиш вазифаси қўйилди.
Иқтисодий тараққиёт вазирлигига вилоят ҳокимлари билан биргаликда ушбу маҳаллалар кесимида муаммоларни ҳал қилиш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш топширилди. Бунда, йил якунига қадар:
- 434 та маҳаллада суғориш тизими ва сув таъминотини яхшилаш;
- 715 та маҳаллада сув, йўл, электр, табиий газдан муаммосини ҳал қилиш;
- иқтисодий аҳволи оғир 545 та маҳалладан ҳар 5 тасига банк вакилини бириктириб, “лидер” тадбиркорларни топиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Молия вазирлиги ушбу маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш ва тадбиркорлик кредитлари учун 800 миллиард сўм ажратади.
“Қанчалик қийин бўлмасин, ушбу маҳаллаларда ишларнинг юриши учун шунча қўшимча маблағларни ажратаяпмиз.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, бириктирилган вакиллар ва ҳоким ёрдамчилари ушбу маблағларнинг ҳар бир сўмидан самарали фойдаланиб, аниқ натижа кўрсатиши керак”, деди Президент.