Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
БЎСТОН ТУМАНИДА ЁШЛАР ОВОЗИ ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Ёшлар овози тадбири чинакам ёшлар фестивалига айланиб кетди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Мўминов, вилоят ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси бошлиғи О.Йўлдашев, туман ҳокими С.Носирова ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этди.

Кўтаринки кайфиятда ўтказилган тадбирда ёшлар ўз йўналиши бўйича иштирок этдилар ва ёшлар овози танловининг вилоят босқичига йўлланма олдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Физика фанидан халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоасига номзодларни саралашнинг якуний босқичида иштирок этган Асака тумани 24-ИДУМ 11-синф ўқувчиси Мамасодиқов Ҳумоюн Мирзо вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя этиб, Ўзбекистон терма жамоасига аъзоликка қабул қилинди.

Иқтидорли ўқувчимиз эндиликда жорий йилнинг 23-31 май кунлари Ҳиндистон давлати ташкилотчилигида масофавий шаклда ўтказиладиган 22-Осиё физика фан олимпиадасида иштирок этади.

Андижон вилояти ҳокимлиги билимдон ўқувчининг оила аъзолари ва устозларига миннатдорчилик изҳор этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Андижон вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов томонидан Балиқчи туманида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда келиб тушган 18 та мурожаатларнинг 8 таси жойида ҳал этилди, 10 та мурожаатлар кўриб чиқилиши вилоят прокурори томонидан назоратга олинди.

Бундан ташқари шу куни «Мумтоз» МФЙдаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, таълим олаётган ўқувчи ёшларга яратилган шарт-шароитлар, таълим сифати ҳамда ушбу ижтимоий объектдаги мавжуд муаммолар билан танишиб, керакли кўрсатма ва тавсияларини берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from DAVLAT AKTIVLARI
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-fevraldagi 71-sonli qaroriga muvofiq Andijon viloyatida (106) ta yer uchastkalari mulk va ijara huquqi asosida "E-AUKSION" elektron savdo platformasi orqali sotib olish TAKLIF ETILADI !!!

Bugungi kun holatiga 106 ta yer uchastkalari savdоda
ko'rish

🏦 Imkoniyatdan unumli foydalanishni unutmang

Bizning ijtimoiy tarmoqlar

Telegram | Facebook | Websitе | Instagram