Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.3K subscribers
42.8K photos
4.96K videos
9 files
11K links
Download Telegram
Президент 2022 йил 1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар тизими соддалаштирилишини эълон қилди.

Мол-мулк солиғини ҳисоблаш тизими бозор тамойилларига ўтказилганини инобатга олиб, қўшимча юқори солиқ ставкаларини қўллаш тартиби бекор қилинади.

Шунингдек, айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномаси дастлабки ўрганишсиз, автоматик тарзда берилади.

Жорий йилда тадбиркорларнинг фаолиятида ўтказилган текширувлар сони 1,7 баробарга ошиб, 86 мингтани ташкил этди. Бу тадбиркорлар томонидан кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Шу сабабли, тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувларни олдини олиш учун, энди 22 та турдаги текширув фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилади (ҳозирги кунда 159 турдаги текширувдан 119 тасига рухсат олинади).

Бундан ташқари, юқори хавф даражаси мавжуд бўлган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини тўхтатиб қўйишдан олдин хабардор этиш тартиби жорий этилади.
“Охирги солиқ маъмурчилиги бўйича ўзгаришлар тадбиркорлар ўртасида кўплаб тушунмовчилик ва саволларни келтириб чиқарди.

Шунинг учун, топшириғимга кўра, Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси ҳузурида йирик тадбиркорлар, олимлар ва фаол жамоатчилар иштирокида Жамоатчилик кенгаши тузилди”, деди Президент.

Молия вазирлиги ва ДСҚга ҳар ҳафта тадбиркорлар билан учрашиш ва ижтимоий тармоқлар орқали тушган саволлар ва тизимли масалаларни муҳокама қилиш, уларнинг ечими бўйича таклифлар киритиб бориш топширилди.

Рухсатнома бериш талабларини соддалаштириш ҳам тизимли равишда давом эттирилиши таъкидланди.

Бугунги кунда 200 дан ортиқ санитария талаблари мавжуд бўлиб, уларнинг 20 тасига амал қилишнинг умуман имкони йўқ. Шу муносабат билан:

- овқатланиш корхоналари учун санитария талабларини қайта кўриб чиқиб, эскирган талабларни бекор қилиш;

- етказиб бериш хизматлари билан шуғулланадиган корхоналарга санитария талабларини соддалаштириш вазифаси қўйилди.
"Йиғилиш иштирокчиларининг эътиборини яна бир муҳим масалага қаратмоқчиман.

Бугунги селектор доирасида тадбиркорлик учун жуда катта кредит маблағлар – қўшимча 500 миллион доллар ажратилмоқда.

Нима учун? Чунки, қанчалик қийин бўлмасин, ҳозирги мураккаб вазиятда халқимиз фаровонлигини, давлатимизнинг барқарор ривожланишини ўйлашимиз шарт.

Ажратиладиган ҳар бир доллар, ҳар бир сўм бюджетданми, банкданми - бу ҳаммаси халқнинг пули.

Маблағлар фақат ва фақат ўзини оқлайдиган, одамларнинг даромадини оширадиган ва иш ўринлари яратадиган лойиҳаларга йўналтирилиши керак.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, иқтисодий ва инвестиция комплекслари таркибига кирувчи идоралар, айниқса солиқ, банк, инфратузилмага жавоб берадиган идора раҳбарларини қатъий огоҳлантирмоқчиман.

Ушбу раҳбарлар тадбиркорнинг ҳар бир лойиҳасини амалга оширишга шахсан масъул ва жавобгар бўлади.

Бюрократия ва коррупцияга йўл қўйганлар кечирилмайди, айбдорлар сўзсиз жавобгарликка тортилади
”, деди Президент йиғилиш якунида.
БОЗОРДАГИ НАРХ-НАВОНИ СУНЪИЙ ОШИРИЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА НАЗОРАТ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Андижон тумани прокурори Х.Қобулов ва туман иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти бошлиғи Б.Абдувалиев ва тегишли масъуллар ҳамроҳлигида "Куйганёр деҳқон бозори" масъулияти чекланган жамиятида бўлдилар.

Бозорда ташкил этилган арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси фаолиятини, бозордаги маҳсулот нархларининг сунъий оширилишини олдини олиш, айниқса ўсимлик ёғи ва полиз маҳсулотларининг нархлари асоссиз оширилишига йўл қўймаслик ва санитария ҳолатлари кўздан кечирилди.

Бугун "Даладан дастурхонгача" кўчма ярмарка муборак рамазон ойи муносабати билан маҳаллаларга юборилди.

Тумандаги 4 та сектор ҳудудига арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида етказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УЛУҒНОР ТУМАНИДА ЎҚУВЧИЛАР МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ТАЛАБА БЎЛДИЛАР

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОН ШАҲРИДА 210 ТА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТЛИШИ КЎЗДА ТУТИЛАЁТГАН «БОШҚАРУВ СEРВИС КОМПАНИЯСИ»НИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 ноябрдаги «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги 581-сон Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида жойларда самарали ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Андижон шаҳрининг Шимолий кичик даҳаси ҳудудида жойлашган тўрта маҳалла фуқаролар йиғинидаги мавжуд 210 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиши кўзда тутилаётган Бошқарув сервис компаниясини ташкил қилиш бўйича аҳоли, МФЙ раислари, уй бошқарувчилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари И. Холматов, Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Ж. Бозорбоев, шунингдек, соҳага алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Учрашувни вилоят ҳокимининг ўринбосари Иброҳимжон Холматов олиб бориб, йиғилганларга Бошқарув сервис компанияси ўзи нима? Нима учун керак? Нима ҳисобига ташкил қилинади? Аҳолига қандай хизматлар кўрсата олади? Бундан аҳолига нима наф? деган саволларга тўлиқ жавоб бериб ўтди. Ҳамда йиғилганларга ва Бошқарув сервис компаниясини ташкил қилиш истагини билдирган тадбиркорларга ўз тушунчаларини берди.

Учрашув сўнгида Бошқарув ташкилоти учун алоҳида янги бино қурилиши режалаштирилди ва лойиҳа ишларини бошлаш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
НИҲОЛ АНСАНБИЛИ ХОНОБОД ШАҲРИДА

Бугун Хонобод шаҳар маркази шоҳсупада 15 апрель "Маданият ва санъат ходимлари куни", шунингдек, Андижон вилояти ҳокимининг ташаббуси билан вилоятимизда бошланган «Маданият ва ёшлар ойлиги» доирасида Андижон давлат университетининг «Ниҳол ансамбль» гуруҳи ҳамда бир гуруҳ хонандалар ўзларининг концерт дастурлари билан шаҳримиз аҳолисини хушнуд этди.

Эслатиб ўтамиз ушбу ойлик доирасида бир қатор кенг қамровли концерт дастурлари ва тадбирлар режалаштирилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok