Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.7K subscribers
44.5K photos
5.25K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
Forwarded from Matbuot kotibi I Andijon
300 ЎРИНГА МЎЛЖАЛЛАНГАН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Юртимизда байрамларни турли хил маиший ва бошқа турдаги биноларнинг очилиш маросими билан ҳамоҳанг тарзда нишонлаш анъана тусини олган. Бу йилги Наврўз байрами кунларида Пахтаобод тумани Навбаҳор маҳалласи ҳудудида инвестиция дастури асосида қурилиб битказилган 24-мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, ушбу масканнинг ишга туширилиши давлатимиз томонидан ёш авлод тарбиясига қаратилаётган эътиборнинг ёрқин намунаси эканини таъкидлаб ўтди.

Маросимдан сўнг вилоят ҳокими фаоллар ташкилот боғига дарахт кўчатлари ўтқазиш тадбирида қатнашдилар.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки мазкур мактабгача таълим ташкилотининг лойиҳа қиймати 7,5 миллиард сўмни ташкил этиб, 300 ўринга мўлжалланган. Унинг ишга туширилиши ортидан қўшимча 26 нафар ишчи-ходим иш билан таъминланди.

Telegram I Facebook
22 март — "Маҳалла тизими ходимлари куни"

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МАҲАЛЛА-ВАТАН ИЧРА ВАТАНДИР!

⚡️Бугун Избоскан туман ҳокимлиги мажлислар залида 22 март «Маҳалла тизими ходимлари куни» муносабати билан туманимизнинг гуллаб-яшнашига, ривожланишига, обод бўлишига ўз ҳиссасини қўшаётган 63 та маҳалла фуқаролар йиғинининг барча ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда сектор раҳбарлари, ўринбосарлар, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари, раисларнинг ўринбосарлари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этдилар. Тадбир аввалида туман ҳокими С.Исмоилов маҳаллада фаолият юритаётган барча фидойи ходимларни ўз табригини йўллади. Сўнг, фидокорона меҳнатини аямай, иш фаолиятида яхши натижаларга эришиб келаётган маҳалла раисларини, раис ўринбосарларини, ҳоким ёрдамчиларини ҳамда ёшлар етакчиларининг бир гуруҳини тақдирладилар.

Тадбирнинг бадиий қисмида туман Маданият марказининг хонанда, созанда, раққосаю ижодкорлари томонидан тайёрланган чиқишлар намойиш этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БАЛИҚЧИДА МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ КEНГ НИШОНЛАНДИ

Бугун Балиқчи туманидаги “Шукрона” тўйхонасида 22 март «Маҳалла тизими ходимлари куни» муносабати билан туманнинг ижтимоий - иқтисодий, маънавий - маърифий ҳаётининг ривожланишига, обод бўлишига ўз ҳиссасини қўшаётган 66 та маҳалла фуқаролар йиғинининг барча ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда сектор раҳбарлари, ўринбосарлар, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари, раисларнинг ўринбосарлари ҳамда меҳнат фахрийлари иштирок этишди. Тадбир аввалида туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов маҳаллада фаолият юритаётган барча фидойи ходимларни ушбу сана билан табриклади. “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ўктамжон Охунов маҳалланинг жамиятимиз ҳаётидаги ўзига хос ўрни ҳақида гапириб, маҳалла тизими ходимларини масъулиятли ва шарафли ишларида омад ёр бўлишини тилади.

Туман Маданият маркази бадиий жамоаларининг чиқишлари барчага хуш кайфият бағишлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok