Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Forwarded from Yangi Andijon
Андижонда керамзит корхонаси курилади

Озарбайжон республикасидан ташриф буюрган инвесторлар Ўзбекистонда Керамзит ишлаб чиқариш бўйича тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар. Айни кунларда тупроқдан олинган таҳлил натижаларига кўра Ўзбекистонда, ҳусусан Андижонда керамзит ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган. Ишлаб чиқарилган ушбу маҳсулотдан керамзит блоклари тайёрланади.

Керамзит блоклари жуда ҳам енгил, терма ҳусусиятга эга, шовқин ўтказмайди, қуруқ ва нам ҳавога чидамли ҳамда нарх жихатидан жуда ҳамёнбоп маҳсулот ҳисобланади. Иморатларни қуришда ғишт ёки нархи қиммат бўлган бетон маҳсулотларининг ўрнига ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Қолаверса бинонинг ортиқча юк олишига йўл қўймайди ва табиий офатларга бардошли бўлади.

|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|Web-site|
Андижон Ёшлар Технопарки Бизнес Инкубаторини ишга туширмоқда. Биз сизга ёрдам берамиз!

Бизнес Инкубатор Андижондаги ёшларнинг стартапларини ишга тушириш ва ривожлантириш учун яхши имконият тақдим этади.

Айнан Бизнес инкубатор сизга қуйидаги хизматларни тақдим этиш имкониятига эга:

Коворкинг майдони

Ментор маърузалари;

Консалтинг хизматлари;

Бепул бизнес таълим ва касбий тренинглар, семинарлар ва форумларда қатнашиш;

Лойиҳаларни Грантларга йўналтириш;

Инвесторлар билан мулоқот қилиш учун тайёрланиш бўйича маслаҳатлар;

Бизнес ва Маркетинг режалар тузишга ёрдамлашиш

Кам фоизли кредит олиш;

Албатта юқори тезликдаги интернет
ва буларнинг барчаси МУТЛАҚО БEПУЛ.

Дарҳақиқат, ишбилармон тадбиркор ўз бизнесини ривожлантиришдан бошқа нарса ҳақида ўйлаши шарт эмас.

👋Андижон Ёшлар Бизнес инкубаторига саралаш бошланди. Ҳозироқ ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин!

Рўйхатдан ўтиш👈

Манзил: Бобур шоҳкўчаси 39-А уй

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МАҲСУЛОТЛАР 100 ФОИЗ ЭКСПОРТГА ЙЎНАЛТИРИЛМОҚДА

Андижон вилоятида тўқимачилик саноати ривожланаётганлиги боис кўплаб ҳамюртларимиз даромадли иш билан таъминланмоқда. Ҳозирда ҳудудда 700 га яқин шундай корхоналар фаолият юритмоқда. Андижон шаҳридаги “Dinar group” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган тикувчилик корхонаси улардан бири ҳисобланади.

Корхонага Италия, Австрия ва Туркия каби давлатлардан мато бўяш ва тикув ускуналари келтирилган бўлиб, мазкур дастгоҳларни 1000 дан ортиқ опа-сингилларимиз моҳирона бошқармоқдалар. Шунингдек, йилига 3,5 миллион дона тайёр трикотаж ва 5 минг тонна ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Маҳсулотлар 100 фоиз экспортга йўналтирилмоқда. Бугунги кунда хорижий давлатлар буюртмалари асосида 50 дан ортиқ турдаги ярим тайёр ва 100 хилдан ортиқ тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Беруний туманига ташриф буюриб, янги шамол электр станциясига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.
Йиллик қуввати 360 миллион киловатт-соат бўлган ушбу лойиҳа 108 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилади. Станция ишга тушгач, 110 минг хонадонни қўшимча электр энергияси билан таъминлаш мумкин бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Берунийский район Каракалпакстана и принял участие в церемонии закладки первого камня новой ветряной электростанции.
Проект годовой мощностью 360 миллионов киловатт-часов будет финансироваться за счет прямых иностранных инвестиций в размере 108 млн долларов. После запуска станции можно будет обеспечить электроэнергией 110 тысяч домохозяйств.

#Mirziyoyev #safar #elektrstansiya #yashilenergiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТАШАББУСИ БИЛАН ПАХТАОБОД ТУМАНИ УЙҒУР ҚИШЛОҒИДА БОШЛАНГАН ОБОДОНЛАШТИРИШ, ҚУРИЛИШ ВА БУНЁДКОРЛИК БЎЙИЧА КЕНГ КЎЛАМДА ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok