Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.9K photos
5.34K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
БИР ОЙДА ЧИРОЙ ОЧГАН ТОВУЛДИ...

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Балиқчи тумани, Товулди маҳалласи аҳли билан учрашуви давомида ҳудуд инфратузилмасини тубдан такомиллаштириш бўйича коммунал соҳа масъулларига топшириқлар берган эди. Орадан бир ой ўтди. Ана шу қисқа муддатда маҳаллада ички кўчалар тўла шағалланиб, асосий йўлга бетон қопламаси ётқизилмоқда. Эскирган симёғочлар бетон таянч устунларига алмаштирилди.

"Йиллар давомида тўпланган муаммолар тез кунда ижобий ҳал этилади деб ўйламаган эдим," - дейди биз билан суҳбатда Товулди кўчаси 71-уйда яшовчи фуқаро Анваржон Қўшбоев.

Маҳалла билан бирга инсонлар қалби ҳам обод бўлмоқда. Истиқлол кўчасидаги хонадонда яшовчи оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган Темировлар оиласи учун туман ҳокимининг ташаббуси ва ҳомийлар ёрдамида 3 хонали уй қуримоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 23 февраль кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат:

🌑 +1...+6... даража илиқ;

🌕 +12...+14 даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok