Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44K photos
5.15K videos
9 files
11.4K links
Download Telegram
АСАКАЛИК ЎҚУВЧИЛАР АНДИЖОН БЎЙЛАБ САЙР ЭТДИ...

Шухратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида Асака тумани “Унгут” маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги 38-умумтаълим мактабининг 100 нафар илғор ўқувчиларининг Андижон бўйлаб саёҳати ташкил этилди.

Дастлаб, вилоят тарих музейидаги асори-атиқалар билан танишган ўқувчилар, вилоятдаги ягона муз-саройда мароқли ҳордиқ чиқардилар ва ёшларнинг талаб-истакларига кўра “Ҳайвонот боғ”ларига уюштирилган саёҳатлар ўқувчиларда она табиатга бўлган меҳрни уйғотиш билан бир қаторда ватанпарварлик руҳини шаклланишига ҳам хизмат қилиб, бир олам таъсуротларга эга бўлишларига замин яратди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан мана шундай саёҳатлар давомли ташкил этилиши режалаштирилган...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Марҳаматда билимдонлар ўзаро беллашдилар...

Ёшларни интеллектуаль салоҳиятини ошириш мақсадида Марҳамат туманида ёшлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди.

Туманнинг Алитепа маҳалласи ҳудудидаги "Келажак нури" кутубхонасида ўтказилган "Заковат" интеллектуал ўйинида тумандаги ҳар бир сектор ҳудудидан 2 тадан жамоа иштирок этди.

Бўлиб ўтган ўйин ёшлар олган билимларини синаш билан бир қаторда уларнинг зеҳнларини оширишга хизмат қилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУМТОЗ ОБОД БЎЛМОҚДА

Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилининг илк ойидан Балиқчи туманидаги маҳаллаларда кенг кўламда ободонлаштириш ишлари бошланиб кетгани ҳақида ҳабар бериб бораяпмиз. Мумтоз маҳалласи аҳли ҳам бу жараёнда фаол қатнашмоқда. Маҳаллада йиллар давомида тўпланиб қолган коммунал соҳадаги муаммолар ечим топмоқда. Маҳалла кўчалари, хонадонларда ҳам иш қизғин. Ички кўчалар бетон ва асфалт қопламаси ётқизишга тайёрланаяпти. Электр, газ тармоқлари таъмирланмоқда. Босқичма босқич минг иш ўрнига эга пахтани қайта ишлаш корхонаси бунёд этилиб жиҳозланмоқда. Ичимлик суви тармоқлари тортилаяпти. Сектор раҳбари, туман прокурори Баҳодиржон Усмонов бошчилигида масъул мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ ҳар куни маҳаллада бўлиб амалий ёрдам беришмоқда. Натижада маҳалла кундан кун чирой очаяпти.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Олтинкўл туман ҳокими И.Матрўзиев ИИБ бўлими бошлиғи Б.Нурматов Қорақалпоқ маҳалласида бўлиб, спортнинг воллейбол, стол тенниси, шахмат, шашка, белбоғли кураш турлари бўйича спорт мусобақаларини тақдирлаш ҳамда кечки ёшлар учун ташкил қилинган концерт дастурида иштирок эди.

Туман раҳбари ўз сўзида мамлакатимизда спортга берилаётган эътиборни алоҳида таъкидлаб Қорақалпоқ ёшларига ўз миннатдорчилик билдирди.

Тадбирда бундай спорт мусобақалар туманда ёшларни спортга кенг жалб этиш асосий мақсад эканлигини қайд этилди.Шундан сўнг, спортчилар туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир якунида концерт дастури намойиш этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Спортда бирлашамиз

Спорт-инсонни чиниқтира, тетиклаштиради ва саломатлигини муҳофазалайди. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг барча ходимлари ва профессор-ўқитувчилари буни яхши билган ҳолда кунлик иш тартиби қаторига спорт билан машғул бўлишни ҳам киритишган.

Батафсил: https://telegra.ph/Sportda-birlashamiz-02-06

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok