Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
#Избоскан_тумани

Дарёбўйи маҳалласининг умумий ер майдони 572,79 га га тенг. Аҳоли сони эса 3781 нафарни ташкил этади.

Туманнинг обод бўлаётган Дарёбўйи маҳалласида бугун қизғин иш ташкил этилмоқда. Жумладан, сув тармоқлари тортилиб, энг чекка маҳаллалари ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланиши кўзда тутилган. Қолаверса, табиий ва суюлтирилган газ билан аҳолини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда, бетон қопламалари йўллар қилиниб, маҳаллаларнинг чиройи ўзгармоқда. Бетон таянч устунлари ўрнатилиб, фуқароларнинг электр энергиясига бўлган талаблари янада яхшиланмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Балиқчи_тумани

СПОРТ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Балиқчи туманидаги маҳаллаларда спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Улардан бири тумандаги 23-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди. Ҳудуддаги Гулшан ва Янги ҳаёт маҳаллалари воллейболчи аёллари ўртасидаги баҳслар спорт курашларига бой бўлди.

Мусобақа иштирокчилари стол тенниси, шахмат-шашка, бадминтон бўйича ўзаро бахслашдилар. Балиқчи туманининг маҳаллаларида давом этаётган бундай спорт мусобақалари аҳоли, айниқса ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга хизмат қилаяпти.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОБОД БЎЛАЁТГАН МАҲАЛЛА

Андижон тумани Садда таги МФЙ жорий йилда "Обод қишлоқ давлат дастури" га киритилган бўлиб айни пайтларда кўзга кўринарли ишлар амалга оширилмоқда. Туман ҳокими А. Эгамбердиев Садда тагида бўлиб қурилиш жараёнлари билан танишди. Туман раҳбари хонадонма хонадон юриб аниқланган камчиликлар ва таклифлар юзасидан тегишли масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОНЛИК ЁШЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

🏁 Андижонда «Заковат» интеллектуал клубининг янги мавсум, янги даври бошланмоқда!

Андижон вилояти ҳокимининг соврини учун «Заковат» интеллектуал ўйинида иштирок этинг!!!

🚙 БОШ СОВРИН СПАРК АВТОМОБИЛИ!!!

🔹 10 февралга қадар жамоаларни шакллантириш ва рўйхатдан ўтиш; (туман ва шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда @AndZakovatbot телеграм боти орқали)

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from ANDIJON YOSHLARI
#bilasizmi

Yoshlar ishlari agentligi Andijon viloyati boshqarmasi tomonidan yanvar oyi davomida 22 nafar yoshlarning 41 562 000 soʻm miqdoridagi xalqaro imtihon xarajatlari kompensatsiya qilib berildi.

Aziz yoshlar, agar Siz ham xalqaro imtihon topshirib, yuqori natijaga erishgan boʻlsangiz, biz Sizning ham imtihon xarajatlaringizni toʻlab berishga tayyormiz.

Buning uchun my.gov.uz sayti orqali zarur maʼlumotlarni qoldirgan holda ariza topshiring va imkoniyatdan unumli foydalaning.

👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/andyouthpress
ШАҲРИХОНДА БОКС БЎЙИЧА ОЧИҚ ТУРНИР БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Шаҳрихон туманида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни спортга кенг жалб қилиш, келажагимиз эгалари ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида очиқ турнир ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимиз энергетиклари истеъмолчиларни электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш йўлида икки кун астойдил меҳнат қилди

Ўз ишининг моҳир мутахассислари, муаммоларнинг кўламидан қатъий назар, уларни бартараф этиш учун доимо астойдил ҳаракат қилмоқдалар. Охирги икки кундаги ушбу видеолавҳалар фақат бир вилоят – Андижон вилояти энергетикларининг меҳнатини акс эттиради.

Видеолавҳани "Андижон ХЭТК" АЖ матбуот хизмати тайёрлади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from MINENERGY.UZ
Ҳурматли истеъмолчилар!

Айни пайтда мамлакатимизда Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясидан ташқари барча электр станцияларнинг иш фаолияти тикланди.

Бугун, 27 январь куни соат 16:00 дан республикамизнинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди.

Шу билан бирга, мамлакатимизда газ таъминоти ҳозирча тўлиқ тикланмаганини инобатга олган ҳолда, сиздан сабр-тоқатли бўлишингизни, электр энергияси узилишларини олдини олиш учун эҳтиёждан ташқари электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраймиз.

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲАР БИР КЎМАК ИНСОН ҚАДРИ УЧУН

Кўмакка муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олиш, саҳоват кўрсатиш халқимизга хос хислат. Бундай хайрли ишларни амалга оширишда давлат идоралари ходимлари ҳам четда туришгани йўқ. Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан Андижон тумани Нохотак МФЙда жойлашган 15 та хонадонга вилоят Норин-Қорадарё сув ҳавза ва ирригация тизими бошқармаси бошлиғи Хушнудбек Хамидов томонидан кўмак берилмоқда. Ушбу кам таъминланган хонадонларга уларни даромадини кўпайтириш мақсадида 100 бош товуқ боқиш учун стандарт товуқ катаклари ҳамда томорқадан унумли ва кўп маротаба ҳосил олиш учун иссиқхоналар қуриб берилмоқда. Бундан ташқари мазкур хонадонларда қурилиш таъмирлаш ишларини олиб бормоқдалар. Бундан хонадон эгалари мамнун бўлмоқдалар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Оилавий боғчаларга қуйидаги мақсадлар учун Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади:

ёлланган (Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – 2 нафаргача, бошқа ҳудудларда – 4 нафаргача) тарбиячи ва ёрдамчи хизматларга иш ҳақи тўлаш;

давлат боғчалари учун белгиланган нормативлар бўйича овқатланиш, юмшоқ инвентарь ва дори-дармонларга ажратилаётган харажатларни қоплаш;

боқувчисини йўқотган аёллар фарзандларининг ота-оналар бадали тўловларини қоплаш.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шуҳратбек Абдураҳмонов Избоскан туманидаги Дарёбўйи маҳалласида бўлиб, амалий жараён билан танишди.

Дастлаб, вилоят ҳокими, 22 январь куни мазкур маҳалла фуқаролари билан ўтказган очиқ мулоқот давомида бериб ўтган топшириқларнинг ижролари билан қизиқди. Шунингдек, маҳалланинг таклифий лойиҳалари билан танишди.

Вилоят ташкилот раҳбарлари ҳамда туман сектор раҳбарлари бир ҳафта давомида ушбу маҳаллада амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларини тинглади. Сўнг вилоят ҳокими Дарёбўйи маҳалласида иш ташкил этаётган ҳар бир фуқаро ва хонадон вакиллари билан учрашди.

Уларнинг кайфияти ва фикрлари билан қизиқиб, маҳалла учун яна қандай ислоҳотлар қилиниш кераклиги ҳақида мулоҳазаларини эшитди.

Ушбу маҳаллада сув тармоқлари тортилиши, қолаверса, табиий ва суюлтирилган газлар билан аҳолини таъминлаш ишлари олиб борилиши, бетон таянч устунлари ўрнатилиб, фуқароларнинг электр энергиясига бўлган талаблари янада яхшиланиш жараёнларини кўздан кечирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok