Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.7K subscribers
44.4K photos
5.24K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ЎЗ ҲУДУДЛАРИДА КЎЧАТ ЭКИЛИШ ИШЛАРИДА ҚАТНАШМОҚДА

Республика Президенти ташаббуси билан олға сурилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида эълон қилинган "Кўчат экиш долзарб 40 кунлик" акцияси бўйича вилоят ҳокими топшириғи билан туманнинг ҳар бир ҳудудида сектор раҳбарларининг шахсан ўзи кўчат экиш ишларида бевосита иштирок этмоқдалар. Жумладан, бугун Пахтаобод тумани ҳокими, биринчи сектор раҳбари М.Бозоров Андижон маҳалласида, туман прокурори Б.Қанаатов эса 2-сектордаги Навбаҳор маҳалаласида бўлиб, аҳоли билан лойиҳа ҳақида, кўчат экиш тадбирлари ҳақида суҳбатлашди. Ҳар бир сектор учун ажратилган 1800 туп олма, узум ва тут кўчатлари аҳоли вакилларига тарқатилди. Шунингдек тумандаги фермер хўжаликларига 20 минг туп тут кўчатлари етказиб берилиши режалаштирилган бўлиб шундан ҳозиргача 5 минг туп кўчат экиш ишлари амалга оширилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | Twitter
Andijon viloyatida hamshiralar IT sohasi bo‘yicha o‘qitilmoqda

ℹ️ Andijon viloyatidagi Raqamli texnologiyalar o‘quv markazlarida Andijon shahar, Izboskan, Jalaquduq, Marhamat va Xo‘jaobod tumanlarida faoliyat yuritayotgan tibbiyot xodimlari “Raqamli texnologiyalar va dasturiy mahsulotlardan samarali foydalanish” bo‘yicha o‘qitilmoqda.

Batafsil: 👉 https://mitc.uz/uz/news/3372

#mitc
#itsohasi

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АСАКАДА "ЯШИЛ МАКОН - УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲА"СИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ушбу лойиҳаси доирасида республикамиз бўйлаб "Долзарб 40 кунлик" дарахт экиш акцияси уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Асака туманида ҳам ушбу лойиҳа доирасида қатор ишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокими Мансурбек Алиханов бошчилигида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этмоқда.

Кўнгиллилардан ташкил топган фаоллар ўзларига ажратилган майдонда кўчат экиш ишларини олиб бордилар.

“Долзарб 40 кунлик”нинг эълон қилиниши замирада жуда катта маъно мужассам. Дарахт экиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш келажакда ўз самарасини беради. Зеро, бугунги ҳаракат келажак учун барокат, демакдир.

Манба: Асака туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Қадрли ёшлар!

Кўплаб ёшларнинг қизиқиш ва истакларини инобатга олиб, Aндижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Aндижон вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Ҳоким ва ёшлар” аудио суҳбатлари ўтказилиши белгиланган.

Манзил аниқ, суҳбат 13-ноябрь, соат 19:00да, туман ҳокимлигининг расмий телеграм саҳифасида бўлиб ўтади.

Учрашувда ушбу ҳавола орқали иштирок этишингиз мумкин.

Асака тумани ҳокимлиги расмий телеграм саҳифаси.

Избоскан тумани ҳокимлиги расмий телеграм саҳифаси.

Марҳамат тумани ҳокимлиги расмий телеграм саҳифаси.

Барчангизни суҳбатга таклиф қиламиз!!!


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда «Андижон шаҳар ҳокимига тегишли аудиоёзув тарқалди» сарлавҳаси остида тарқалган аудиоёзув юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Андижон шаҳар ҳокими Бахромжон Ҳайдаровга тегишли эканлиги айтилаётган аудиоёзувда Андижон шаҳар ҳокими ва ўзини Омаджон дея таништирган фуқаро ўртасида ўзаро тортишув юзага келганлиги ва шаҳар ҳокими дея айтилаётган иккинчи фуқаро Омаджон исмли шахсга нисбатан уни ҳадеб безовта қилмаслигини айтиб ҳақорат ишлатилганлиги, фуқаро томонидан эса ижара ҳаққи ва уйини тиклаб беришини таъкидлаган суҳбати тарқалган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб ҳолат юзасидан дастлабки ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
"Кўчат экиш давом этмоқда"

Маълумки, юртимизда "Кўчат экиш долзарб 40 кунлиги" эълон қилинган бўлиб, Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари ва шаҳар ташкилотлари ҳашарчилари 270 туп павлония дарахти экишиб, ушбу ҳаракатга муносиб улуш қўшдилар.

Telegram I Twitter I Facebook I Instagram I Вконтакте I YouTube
“Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам”

“Соғ танда – соғлом ақл”, деб бежизга айтилмаган.

Инсон соғ-саломат бўлса хотиржам фикр юритиб, зиммасидаги вазифани сидқидилдан бажаради, белгилаган режаларини тўлиқ амалга оширади. Улкан марра, муваффақиятларга эришади.

Шу сабабли ҳам юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиб, аҳоли саломатлигини асрашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир маҳаллада «Workout» майдонлари, спорт масканлари қурилиб, оммавий спорт билан шуғулланиш йўлга қўйилмоқда.

Асакада соғлом турмуш муҳитини яратиш ишларини янада ривожлантириш мақсадида бугун кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам!” шиори остида соғломлаштириш ва юриш тадбирлари бўлиб ўтди.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ 👈

Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати