Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22.6K subscribers
44.4K photos
5.24K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
БАЛИҚЧИЛИК 7 МИНГ НАФАР ХОТИН-ҚИЗ ДАРОМАДЛИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

Балиқчи туманида “TETRATEX” МЧЖ негизида пахта-тўқимачилик кластери ташкил этилмоқда. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мазкур корхона учун ажратилган манзилда бўлиб, лойиҳаси билан атрофлича танишди. Мутасаддиларга керакли тавсия ва таклифларини берди. Пахта-тўқимачилик кластер томонидан ташкил этилаётган корхонанинг лойиҳа қиймати 111,65 миллион еврони ташкил этади. Бунёдкорлик ишлари босқичма-босқич олиб борилади. Биринчи босқичда ип-калава ишлаб чиқарилса, кейинги даврларда мато тайёрлаш, бўяш ҳамда якунида 35 миллион дона тайёр трикотаж маҳсулотлари тикилади. Шунингдек, корхонада 7 минг нафарга яқин хотин-қизларни даромадли иш билан таъминлаш мақсад қилинган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
УЛУҒНОРДАГИ КОРХОНАДА МИНГ НАФАРДАН ЗИЁД АЁЛ-ҚИЗ ИШЛАЙДИ

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда аҳолининг турмуш шароитлари билан яқиндан танишмоқда. Жараёнда Улуғнор туманида «Водий саноат фахри ” МЧЖ томонидан янги ташкил этилаётган трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг лойиҳаси билан танишди. Вилоят раҳбари туман фаоллари ва корхона мутасаддилари иштирок этган тадбирда, ёшлар, хусусан аёл-қизларни иш билан таъминлаш орқали аҳоли даромадини ошириш борасида амалга ошрилаётган ишлар, эришилаётган натижалар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.
Икки гектарли майдонда ташкил этилаётган корхонанинг лойиҳа қиймати 3 миллион долларни ташкил этади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 3 миллион 120 минг донадан ортадиган корхонанинг фаолият бошлаши минг нафардан зиёд улуғнорликларни даромадли иш билан таъминлаш имкониятини беради.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Бўстон туманида “Сайёра фаввораси” МЧЖ томонидан янги ташкил этилаётган тўқувчилик ва трикотаж тикувчилик фабрикаси лойиҳаси қурилишига старт берилди. Мазкур лойиҳанинг қиймати 9 миллион еврони ташкил этади. Корхонанинг йиллик қуввати 5,4 минг тонна бўлиб, 8 миллион долларлик экспортни амалга оширади.
Корхона ишга туширилиши натижасида 1000 та янги иш ўринлари яратилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok