Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42.1K photos
4.76K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Президент мактабининг педагогик жамоаси 50 нафардан иборат. Уларнинг 23 нафари маҳаллий, 4 нафари хорижлик мутахассис бўлса, 12 нафарини тарбиячи-педагоглар ташкил этади. Ўқувчиларнинг хорижий ва миллий олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларига тайёргарлик қилиши учун барча шароитлар яратилган, яъни Президент мактаби битирувчиларини халқаро малака имтиҳонларини (A level) топшира олишини таъминлаш мақсадида, ўзлари қизиққан танлов фанлари бўйича чуқур ўқитилади. Ўқувчилар 10- 11-синфларда ўқиши давомида ушбу танлаган йўналишлари бўйича билим олиб, 11-синф якунида Cambridge Assessment томонидан ташкил этиладиган имтиҳонларни топширади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Қишлоқ хўжалигида кластер тизимини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги ва агросаноатда самарадорликни ошириш учун кластерларга имкониятларни кенгайтириш кераклигини таъкидлади.
Кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш, уларни молиялаштириш, экспортни қўллаб-қувватлаш, инфратузилма ва техника билан таъминлаш бўйича кўплаб ташаббуслар билдирилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития кластерной системы в сельском хозяйстве.
Глава государства подчеркнул необходимость расширения возможностей кластеров для повышения производительности в сельском хозяйстве и агропромышленности.
Выдвинуто множество инициатив по укреплению правовых гарантий и финансированию деятельности кластеров, поддержке экспорта, инфраструктурному и техническому обеспечению.

#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #klasterlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from ANDIJON KADASTR
Andijon viloyatida 1 900 dan ziyod bo'sh yer uchastkalari auksion savdolarida o'z haridorlarini kutmoqda.

Davlat kadastrlari palatasi Andijon viloyati boshqarmasining tuman (shahar) filiallardagi mutaxassislari tomonidan joriy yilning 27 oktabr holatiga 6 757 ta bo'sh yer uchastkalari "Yerelektron" AATga kiritildi hamda "E-IJRO Auksion" savdo maydonchasi orqali 1 419 ta bo'sh yer maydonlari tadbirkorlar uchun sotildi.

Bundan tashqari, 1 908 ta bo'sh yer uchastkalarini auksion savdo maydonchasining mana bu manzilida o'z haridorlarini kutib turibdi.

Hurmatli tadbirkorlar!
O'z biznesingizni boshlash uchun yer maydoniga ehtiyoj bormi?
Unda mana bu yerda auksion savdolarida ishtirok etib yer uchastkasi sotib olishingiz mumkin.

Telegram Instagram Twitter Facebook You tube Tik Tok
⚡️⚡️⚡️ Эртага, 29 октябрь, соат 12.00 да Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида МСКнинг йиғилиши бўлиб ўтади.

📍Йиғилиш кун тартибидан 2021 йил 24 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари масаласи жой олган.

🎥 Йиғилишни сиз тўғридан-тўғри Марказий сайлов комиссиясининг Фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали жонли кузатиб боришингиз мумкин (ҳавола тақдим этилади).

_______

⚡️⚡️⚡️ Завтра, 29 октября в 12:00 в Пресс-центре Центральной избирательной комиссии состоится заседание ЦИК.

📍В повестке дня заседания - итоги выборов Президента Республики Узбекистан.

🎥 Заседание будет также транслироваться в режиме онлайн на официальной странице Центральной избирательной комиссии в Facebook.

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Азиз ёшлар! Бўлажак суҳандон-у журналистлар, бошловчи-ю шарҳловчилар!

Биласизми?! Телерадиоканалларда суҳандон бўлиш қийин эмас! Бунинг сирларини таниқли суҳандон Сирожиддин Ўсаровдан билиб оламиз.

Барча ёшларни 2021-йил 31-октябрь куни соат 10:00да Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтадиган учрашувга таклиф этамиз!

Тадбир меҳмони телерадио суҳандонликда улкан тажрибага эга, "Зўр ТВ" телеканалининг "Бу кун" информацион дастури бошловчиси, "25-соат" кўрсатуви шарҳловчиси Сирожиддин Ўсаров!

Барчангизни Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан ташкил этилаётган тренингга таклиф этамиз!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
🌐 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хотин-қизлар ҳимояси бўйича махсус ботни ишга туширди

📢Агар сиз таълим олаётган ёки меҳнат қилаётган олийгоҳ, профессионал таълим муассасасида сизга нисбатан бирон-бир кўринишда тегажоғлик, тазйиқ ёки зўравонлик содир этилган бўлса, ёхуд ана шундай ножўя хатти- ҳаракатлар таҳдиди остида бўлсангиз ёки гувоҳи бўлган бўлсангиз, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1006 ишонч телефонига ёки @himoya_otv_bot га мурожаат қилинг!

⚠️ Шахсингиз ва шахсий маълумотларингиз сир сақланиши кафолатланади. Сизга зарур бўлган барча ёрдам кўрсатилади, ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, содир этилган ҳар бир ҳолат бўйича қатъий чоралар кўрилиши таъминланади.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
КОРРУПЦИЯГА ИМКОНИЯТ БEРИЛМАЙДИ…

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг қарорига асосан, жойларда ҳудудий кенгашлар ташкил этилиб, фаолиятини бошлади. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида оммавий ахборот воситалари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳолининг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлаш кенгашнинг асосий мақсадларидан бири этиб белгиланган.
Андижон вилояти ҳокимлигида ҳудудий кенгаш аъзолари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok