ХОНОБОДДА “SAVE ARAL" ЮГУРИШ МАРАФОНИ БЎЛИБ ЎТДИ...
Хонобод шаҳрида "SAVE ARAL" халқаро марафони доирасида югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Марафонда иштирок этган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов старт олдидан иштирокчиларга омад тилади. Шунингдек, мамлакатимизда юртбошимиз томонидан спортга қаратилаётган эътибор ҳамда спортчиларимиз эришаётган натижалар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.
Марафонда спортчилар, ҳаваскор ёшлар қаторида спортсевар аҳоли вакиллари иштирок этдилар. Қарийб 3 километр масофада кечган баҳс сўнгида ғолиблар муносиб тақдирландилар.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

АНДИЖОН ДЎППИЛАРИ...
Андижон вилоятида дўппидўзлик ҳунари билан 1 минг 100 дан ортиқ хотин-қизлар шуғулланиб келмоқда.
Дўппидўзлик вилоятимизнинг Андижон шаҳри, Пахтаобод, Олтинкўл, Шаҳрихон ва Андижон туманларида кенг ривожланган. Андижон дўппилари бошқаларига нисбатан тепа қисмини кенглиги ҳамда баландлиги билан фарқ қилади. Бир дона дўппини тайёрлаш учун 2 кундан 5 кунгача вақт талаб этилади.

ЧИНОБОДДА ЧИРОЙ ОЧГАН ЙЎЛ
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг топшириғига кўра йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, пиёдалар учун қулай шароит яратиш мақсадида кейинги йилларда вилоятимизда йўлларни кенгайтириш, қўшимча йўл белгилари, светофорлар, тунги чироқлар ўрнатиш, чорраҳаларда автомобиллар тирбандлигини олдини олиш учун қўшимча йўллар қуриш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан Балиқчи туманининг Чинобод шаҳарчаси ҳудудидаги айланма ҳаракатни таъминловчи объектни реконструкция қилиш ишлари якунига етказилди. Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси мутахассислари томонидан 1 миллиард 500 миллион сўмлик қурилиш – монтаж ишлари олиб борилиб, 4Р-112 «Фарғона ҳалқа йўли»нинг 117 километрида жойлашган айланма ҳаракат ўрнида светофор билан тартибга солинган йўл куникеча фойдаланишга топширилди.