Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида «Ўзбекистоннинг чекка қишлоқ ҳудудларида пандемия шароитида қарорлар қабул қилишда аҳолининг эҳтиёжманд қатлами иштирокини ошириш» лойиҳасининг биринчи босқич якунлари бўйича тақдимот ўтказилди.
Унда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Б.Бекмуродов, Жалақудуқ тумани ҳокими Ҳ.Латипов ҳамда ишчи гуруҳ вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Лойиҳа ташкилотчилари томонидан туманнинг иккита маҳалласида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ижтимоий кўмак бериш борасида қилинган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Тадбирда «Намуна» ва «Ғалаба» МФЙларида яшовчи 58 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқарога пул маблағлари (пластик картада 3 млн 779 минг 100 сўмдан) тарқатилди.
Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган ушбу лойиҳани «Юксалиш» УМҲ ҳамда «Тараққиёт» аҳоли турмуш тарзини ривожлантириш маркази мувофиқлаштирмоқда.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХОНОБОДДА “SAVE ARAL" ЮГУРИШ МАРАФОНИ БЎЛИБ ЎТДИ...
Хонобод шаҳрида "SAVE ARAL" халқаро марафони доирасида югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Марафонда иштирок этган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов старт олдидан иштирокчиларга омад тилади. Шунингдек, мамлакатимизда юртбошимиз томонидан спортга қаратилаётган эътибор ҳамда спортчиларимиз эришаётган натижалар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.
Марафонда спортчилар, ҳаваскор ёшлар қаторида спортсевар аҳоли вакиллари иштирок этдилар. Қарийб 3 километр масофада кечган баҳс сўнгида ғолиблар муносиб тақдирландилар.