Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси бўйича мактаб ўқувчилар учун тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ғалаба муборак, Андижон фарзанди!

Ўзбекистонлик жангчи Шоҳасан Мирзаматов ОCTAGON 23 турнирида Украиналик рақиби устидан ишончли ғалабани қўлга киритди.

Андижон вилояти ҳокимлиги Шоҳасан Мирзаматовни мазкур ғалаба билан муборакбод этиб, келгуси фаолиятида бунданда юксак марраларни тилаб қолади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РАСМИЙ МУНОСАБАТ 

Kun.uz” интернет нашрида «Ўтин ёқсакми ёки газ баллон?» – Андижон марказидаги «дом»да яшовчилар бу қишни ҳам газсиз ўтказишдан хавотирда» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан батафсил ахборот берилишини маълум қилган эдик.

Ҳолат юзасидан "Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар натижаси билан юқоридаги видеолавҳа орқали танишишингиз мумкин.

Видеолавҳани "Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали матбуот хизмати тайёрлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОНЛИК ҲУНАРМАНДЛАР 15 МИНГ 53 ТА ИШЧИ ЎРНИ ЯРАТДИ...

Бугунги кунда Андижон вилояти «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлган 4 минг 420 нафар ҳунармандга 10 минг 633 нафар шогирд бириктирилган.

Натижада 15 минг 53 та ишчи ўрни яратилди. Иш билан таъминланганларнинг 8 минг 433 нафарини хотин-қизлар, 7 минг 557 нафарини эса ёшлар ташкил этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БУТУНЖАҲОН ТОЗАЛИК КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН АКЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ

18 сентябрь- Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан вилоятимизда акцияси бўлиб ўтмоқда. Бугун эрта тонгда Булоқбоши туманининг Кулла маҳалласи ҳудудидаги адирлик ён-бағрида тозаликка бефарқ бўлмаган андижонликлар жам бўлдилар. Ушбу тозалик акциясида вилоят ҳокимлиги, давлат ташкилотлари, олий таълим муассасалари, ички ишлар идораси ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Қалбида Ватан ободлигига ҳисса қўшиш, табиат ва атроф муҳитни тоза сақлашдек эзгу ният мужассам юртдошларимиз ушбу масканда дарахтларни оқлаш, атрофни чиқиндилардан тозалаш ишларини ҳамжиҳатликда олиб бордилар. Бу хайрли ишда «Тоза ҳудуд» ДУКнинг техникалари иштирокчиларга қанот бўлди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида 492 банкомат мавжуд. Уларнинг 73 таси валюта айрибошлаш функциясига эга.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ШАРДА БИЛАН ЎЗАРО КEЛИШУВГА ЭРИШИЛДИ

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда ШАРДА университети маъмурияти ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, таълим соҳасидаги халқаро тажрибалар алмашинувини таъминлаш ва мактаб битирувчиларини олий таълим муассасасига кириш имкониятларини ошириш масалаларида ўзаро келишувга эришдилар.
Жараёнда вилоятдаги умумтаълим мактабларида «ШАРДА синфлари» ташкил этиш, мактаб битирувчилари учун тўлов-шартнома маблағларида махсус имтиёзлар жорий этиш, олий таълим муассасаси талабаси бўлиш истагида бўлган андижонлик битирувчиларни имтиҳонсиз, суҳбат асосида қабул қилиш таклифлари икки томонлама маъқулланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс
Тез кунда...

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этиб борилаётган «Менинг тақдирим» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамонлари билан танишамиз...

Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларининг катта ҳаёт остонасидаги ўй фикрлари ва "Президент совғаси" ҳақида...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok