Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.4K subscribers
42K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
ХАЛҚНИНГ ДАРДИНИ КЎЙЛАЁТГАН БАХШИЛАР…

Бахшичилик санъатини республика ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, ушбу фестивални анъанавий тарзда юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиш ҳамда ижодий мактабларни «устоз-шогирд» анъаналари асосида қайта тиклаш ва ривожлантириш мақсадида 17 сентябрь кунидан Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида II-Халқаро бахшичилик санъати фестивалига старт берилди.
20 сентябрга қадар давом этадиган мазкур фестивалда Андижон вилояти Маданият бошқармасининг бир гуруҳ ижодкорлари иштирок этиш учун Нукус шаҳрига етиб бордилар. Бахшичилик фестивали доирасида Андижон вилояти ижодкорлари томонидан турли саҳна кўринишлар, фольклор жамоаларининг чиқишлари режалаштирилган. Бундан ташқари, фестивал ўтказиладиган ҳудудда Андижон вилоятининг махсус павильони ташкил этилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
31 июлдаги «2020-2022 йилларда маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудларининг бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда қишлоқ (овул) аҳоли пунктларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда ёндош маҳаллаларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги №639-сонли қарорининг 2-иловасида 2021 йилда Андижон вилоятидаги - Булоқбоши туманининг 2 та Ширмонбулоқ, Нурзамин МФЙлари, Жалақудуқ туманинг 2 та Янгисор, Бешкарам МФЙлар ҳудудларни меъморий режалаштириш лойиҳасини бош лойиҳачи «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилиши белгиланган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Умумтаълим мактаб ўқитувчилари учун «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси бўйича ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда

Ўзбекистон республикаси президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 10 сентябрь куни ўтказилган видеоселекторда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида вилоятимизда паст натижа кўрсатган 125 та умумтаълим мактабларининг информатика ва ахборот технологиялари ўқитувчилари учун вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан жорий йилнинг 16 сентябрь куни "ZOOM" платформаси орқали семинар-тренинг ўтказилди.
«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида ўқувчиларни фаол иштирок этишлари учун бошқарма томонидан ҳар бир сектор кесимида барча қулайликларга эга бўлган 64 та штаб ташкил қилинди.
Семинар давомида вилоят халқ таълими бошқармаси мутасаддилари томонидан мазкур лойиҳа хусусида керакли маълумот ва тавсиялар бериб ўтилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти иқтисодий комплекси томонидан Олтинкўл туманидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган 13 та маҳаллада аҳолининг даромадини ошириш, бандлигини таъминлаш, хонадонларда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси бўйича мактаб ўқувчилар учун тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok