Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.6K subscribers
44.5K photos
5.26K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
КАРНАЙЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ МАСАЛАСИ ҲАЛ БЎЛДИ...

Вилоят ҳоким Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиб, аҳоли билан доимий мулоқотлар ўтказиб бормоқда. Вилоят раҳбарининг навбатдаги манзили Хўжаобод тумани бўлди. Жараёнда Карнайчи маҳалласида истиқомат қилаётган фуқароларнинг мурожаатларини тинглаб, аксарият масалаларни жойида ҳал этди. Тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларнинг раҳбарларига топшириқлар берди.

Шунингдек, маҳалла ҳудудида жойлашган «Эркавой девона» жоме масжидида амалга оширилаётган қурилиш ишларини кўздан кечириб, нуронийлар билан учрашди. Масжиднинг қурилишига 100 миллион сўм маблағ ажратилди. Айни дамда ушбу масжидга олиб борувчи ички йўлнинг 700 метр қисмига асфальт ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.

Вилоят раҳбари «RASH MILK» МЧЖга қарашли цемент заводининг фаолиятига ҳам эътибор қаратиб, қурувчилар билан суҳбатлашди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 40 кун қолди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли бандлигини таъминлашда Андижон тажрибаси

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали ариза бердингиз, унинг ҳолати, қайси босқичда эканлигини қандай текшириш мумкин?

❗️Бунинг учун ҳаволадан ўтиб,

Ариза рақами;

Махсус паролни киритишингиз керак.

Видеоролик Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Жалақудуқ туманидаги Республикамизда энг қадимий ва муқаддас қадамжолардан бўлган «Қутайба ибн Муслим» мақбараси биносига тамал тоши қўйилди

Туман учун яна бир тарихда қоладиган кун бўлди.Туман ҳокими Латипов Ҳикматилло, вилоят бош Имом хатиби Алимов Мирзамақсуд ҳамда туман фаоллари иштирокида Республикамиздаги энг қадимий ва муқаддас қадамжолардан бўлган «Қутайба ибн Муслим» мақбараси биносига тамал тоши қўйиб бердилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро молия корпорацияси (ХМК) бошқарувчи директори Махтар Диоп бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Музокаралар чоғида соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш ва жараёнларни рақамлаштиришга доир дастур ва лойиҳаларда ХМКнинг иштирокини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял делегацию Международной финансовой корпорации (МФК) во главе с управляющим директором Махтаром Диопом.
В ходе переговоров особое внимание было уделено расширению участия МФК в программах и проектах поддержки реформ в сферах здравоохранения и образования, в том числе путем совершенствования системы управления и цифровизации процессов.

#Mirziyoyev #qabul #XMK #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

КОМИЛЖОН КОМИЛОВ | 2-Андижон округ сайлов комиссияси раиси

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
«СУНЪИЙ КЎЛ» ҲАВЗАСИНИНГ ЛОЙИҲА ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Хонобод шаҳар ҳокимлиги биносида Туркия давлатининг лойиҳачилари томонидан Хонобод шаҳрида қурилиши режалаштирилаётган «Сунъий кўл» ҳавзасининг лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Давронжон Одилов ҳамда Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов лойиҳа бўйича ўзларининг қўшимча таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Маълумот учун: Хонобод шаҳар Кампирровот МФЙ ҳудудида «сунъий кўл ҳавзаси» ва унинг атрофида автомобиль йўли, вело ва пиёдалар йўлакларини қуриш-таъмирлаш ишлари шунингдек ичимлик суви ва оқова суви қувурини қуриш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, мазкур сунъий кўл ҳавзаси ишга тушиш натижасида 300 га яқин янги тадбиркорлик субъектлари, 250 нафар янги иш ўринлари, 250 ўринли овқатланиш жойлари, 2000 ўринли кўнгилочар хизматлари, 500 ўринли бошқа хизматларни ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон президентлигига барча номзодлар рўйхатга олинди

Марказий сайлов комиссияси қарорига мувофиқ, шу йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларида иштирок этадиган номзодлар рўйхатга олинди.

Ўзбекистон президентлигига номзодлар билан танишинг:

🔹 Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров;

🔹 Ўзбекистон Экологик партиясидан Нарзулла Обломуродов;

🔹 Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова;

🔹Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов;

🔹
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев;

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шартномавий муносабатлар тубдан такомиллаштирилади

“Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6313-сон, 14.09.2021 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 декабрдан қуйидагилар бекор қилинади:

👉 банкларга етказилган маҳсулот учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқ;
👉 давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларида тўловни олдиндан белгилашга доир талаб;
👉 қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчилари ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда авансни белгилашга доир талаб.

Жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида ўзаро қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат берилади.

🔰 2022 йил 1 январдан:

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн аукционда сотувга қўйилган мол-мулк уни сотишдан тушган пул маблағлари ҳисобидан аукцион ғолибига қарзларсиз ва тақиқлардан ечилган ҳолда топширилади;

шартнома тарафи иккинчи тарафдан шартнома мажбуриятларини бажаришни қабул қилганда, уни кейинчалик ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилишга ҳақли эмас;

давлат харидлари билан боғлиқ тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда коррупцияга қарши қўшимча шартлар белгиланади;

тадбиркорлар солиқ ва божхона тўловлари бўйича қарздорликни тўламаганда, солиқ ёки божхона органлари банкка қарздорликка тенг пулни музлатиб қўйиш ва уни 30 кундан сўнг ундириш тўғрисида фармойиш юборади ва бу ҳақда тўловчини хабардор қилади;

коммунал, энергия, алоқа хизматлари, йўловчи ва юкларни ташишга оид табиий монополиялар ишлаб чиққан шартномалар монополияга қарши курашиш органи билан келишилади.

➡️ Фармонга кўра, электрон савдо майдончалари орқали маҳсулотлар олди-сотди қилинганда ва бошқа битимлар тузишда эскроу тизими жорий этилади.

🗓 2022/2023 ўқув йилидан ОТМда ўқитиш бўйича шартномалар электрон шаклда тузилади.

🔰 Фармонга кўра шунингдек:

👉 хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартномалар тузишда қўллаш учун тавсиявий характерга эга бўлган коррупцияга қарши қўшимча шартлар ишлаб чиқилади;
👉 шартномалар намуналари yurxizmat.uz” махсус ахборот порталига жойлаштирилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2-Андижон округ сайлов комиссиясининг йиғилиши

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok