Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.4K photos
4.83K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахтаобод тумани I Павловния - 40 дан зиёд афзаллиги бор дарахт.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
🔰 Қонунчиликка кўра, оператор ва провайдерлар ҳар бир абонентга, шу жумладан, абонентнинг шахсий ҳисоб рақамида маблағлар бўлмаган ҳолда, тегишли хизматлар учун Ўзбекистон ҳудудида белгиланган ягона рақамларни абонент томонидан териш ёрдамида фавқулодда тезкор хизматларни бепул ва кеча-кундуз давомида чақириш имкониятини таъминлаши керак. Фавқулодда тезкор хизматларга қуйидагилар киради:
🔸 ёнғин хавфсизлиги хизмати;
🔸 ички ишлар органлари;
🔸 тез тиббий ёрдам;
🔸 газ тармоғининг авария хизмати;
🔸 Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизмати.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ҚИРҒИЗИСТОНЛИК МЕҲМОНЛАР АНДИЖОНДА

Мамлакатимизда турли миллат вакиллари ўзаро аҳилликда, тинч ва тотув ҳаёт кечирмоқда. Бу эса ҳамдўстлик давлатлари ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамланаётгани ҳамда ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларининг ривожида янада яққолроқ ўз аксини топмоқда.
Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги нишонлаётган айни кунларда вилоятимизда Қирғизистон Республикасининг Ош шаҳри ҳокими Алмаз Мамбетов бошчилигидаги бир гуруҳ тадбиркорлар ҳамда таълим, тиббиёт ва туризм соҳаси вакиллари меҳмон бўлиб турибдилар. Меҳмонларни вилоятимиз вакиллари муносиб кутиб олдилар.

Телеграм: https://t.iss.one/Press_Secretary_Andijan
Инстаграм: @press_secretary_andijan
Пресс-тур иштирокчилари Хўжаобод туманидаги Само текстилга қарашли «Нил гранит» МЧЖнинг бўёқ ишлаб чиқариш цехида ҳам бўлдилар. Ушбу цехдаги дастгоҳлар Италия, Туркия, Австралия каби давлатлардан келтирилган. Корхонада кунига 40 тонна мато бўялади. 680 нафар ишчи ходим 3 сменада фаолият олиб боради.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
КОРХОНАНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ ЮҚОРИ БАҲОЛАНДИ

Жараёнда Ўш шаҳри вакиллари Хўжаобод туманининг Дўстлик ва Абдулла Қаҳҳор массивлари ҳудудида “RASH-MILK” масъулияти чекланган жамияти хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда барпо этаётган цемент заводида бўлишиб, лойиҳа қиймати 110 миллион долларга тенг корхонанинг ишлаб чиқаришдаги афзалликларига оид маълумотларга эга бўлдилар.
Мазкур иншоотнинг биринчи босқичи ишга туширилди. Ушбу босқичда йилига 1 миллион тонна, тўлиқ ҳажмда ишлаганда 2 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш имконияти яратилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mobil_intervyu

Ўш шаҳри ҳокими Алмаз Мамбетов Андижон вилоятига ташрифи доирасидаги илк таассуротлари билан ўртоқлашмоқда...
МЕҲМОНЛАР АНДИЖОН ШАҲРИДАГИ “БОШ” ЖОМЕ МАСЖИДИДА...

Бу жойда қирғизистонликлар масжиднинг бунёд этилиши тарихи ва бугунги фаолияти билан атрофлича танишдилар. Дастлаб 1870 йилда тикланган ҳозирги масжиднинг қурилиши 2018 йилда бошланиб, шу йил май ойида якунланди.
Янги бино қадимий чор айвон ва чор дарвоза услубида барпо этилган. Унинг икки четида баландлиги 54 метрлик миноралар, асосий бинонинг тепа қисмида диаметри 18 метрли гумбаз қурилган.
Илгари масжид сиғими 5 минг кишини ташкил қилган бўлса, энди бино 15 мингдан ортиқ намозхонни ўз ичига сиғдира олади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok