Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.2K photos
4.77K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
Андижон вилоятида “Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла” дастурлари ижроси ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2021 йилдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ички йўлларни қуриш ва таъмирлашни самарали ташкил этиш, ажратилган маблағлардан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, талон-торож қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича белгиланган вазифалар бўйича барча масъуллар бир бўлиб, ҳар бир объект бўйича тизимли назоратни таъминлашга алоҳида назоратга олинган.

Батафсил: @uzbprokuratura

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЭЪЛОН

30-31-июль ҳамда 1 август кунлари Андижон савдо саноат палатасида соат 09:00 дан бошлаб кўчма дўконлар кўргазмаси ўтказилади. Тадбиркорликни ушбу йўналишига қизиқувчи вилоятимиз аҳолисини кўргазмага таклиф этамиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ҚАРЗДОРЛИК САБАБ ЎЧГАН ЭЛЕКТРОН ҲИСОБЛАГИЧНИ ГАЗ ТАРМОҒИГА ҚАЙТА УЛАШ БЎЙИЧА ЭСЛАТМА!!!

Батафсил: “Hududgazta’minot” АЖ матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улуғнор тумани

САЙЁР ҚАБУЛЛАРДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛИБ ЖОЙНИНГ ЎЗИДА ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#ЭЪЛОН #ЭСЛАТМА

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан июль ойининг оҳирги шанба (31 июль) куни Марҳамат туманида ташкил этиладиган сайёр қабулида иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар истиқомат қилаётган ўз ҳудудларида Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Отабек Турсунов бошчилигида ўринбосарлар, котибият, гуруҳ ва секторлар раҳбарлари ҳамда туман ҳокимлари томонидан ташкил этилаётган қабулларда бевосита иштирок этишлари мумкин.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ТУМАН МАРКАЗЛАРИ ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШ КАСБ ЭТМОҚДА

Вилоятимизда инвестиция ҳамда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурилари асосида туман марказларини замонавий кўринишга келтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада Андижон туманининг 4Р-134 “Куйганёр-Эски Хаққулобод" автомобиль йўлини кесиб ўтган "Дарёбўйи" маҳалласи ҳудудидаги "У.Юсупов" кўчаси, "Ойжамол" маҳалласининг "Олийгох" кўчасида қизғин иш кетмоқда. Ушбу кўчалардаги велосипед ҳайдаш ва пиёдалар йўлагининг қурилиши, ёритиш чироқлари ўрнатиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари якуний жарёнда. Шунингдек, Балиқчи туманининг Н. Кубро, Ғ. Ёқубов, Сохил бўйи, Хумо кўчаларига ҳам бетон ариқ ўрнатиш ва гулзорларга тупроқ солиш хамда йўлакларни шағаллаш, бетон қопламалар териш ишлари олиб борилмоқда.
Хонобод шаҳри, Олтинкўл, Қўғонтепа, Хўжаобод, Қўрғонтепа, Шаҳрихон ва Улуғнор туманларида ҳам кўчаларни замонавийлаштириш, таъмирлаш ва ободонлаштириш жараёни қизғин давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БРИФИНГ

Андижон вилоятидаги бирламчи тиббиёт муассасаларига июль ойи учун 2 миллиард 94 миллион сўм қўшимча маблағ ажратилиб, 40 турдаги дори ва 10 турдаги антисептик воситалари билан таъминланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#ТАЙИНЛОВ

Андижон вилояти ҳокимининг қарорига асосан Низомова Мавлюдахон Шералиевна вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Низомова Мавлюдахон Шералиевнани янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақият ва зафарлар тилаб қолади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Aндижон вилояти ҳокимият биносини олдига бир нечта аёллар йўлларни тўсганлиги айтилмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Жорий йилда вилоят ҳокимининг қабули тасдиқланган йиллик жадвалга асосан ҳар ойнинг охирги шанба кунларида белгиланган тартибда ўтказилиб келинган. Хабарингиз бор Президентимиз раислигида 23 июль санасида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Мазкур йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таминлаш мақсадида 2021 йил учун тузилган жадвалга бирмунча ўзгартиришлар киритилган. Бу ҳақида 29 июль куни вилоят ҳокимлигининг барча расмий саҳифалари ҳамда бошқа ОАВлар орқали эълон қилган эдик.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#ТАЪЗИЯ

Бугун, 31 июль куни Бўстон тумани ҳокими Мамитова Садбархон Неъматжоновна вафот этди

Марҳума
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалида ичак касаллиги бўйича даволанаётган эди.
Садоқатли, серғайрат, талабчан раҳбар ҳамда меҳрибон она 31 июль куни бу ёруғ оламни тарк этди!

Мамитова Садбархон Неъматжоновнанинг вафот этганлиги муносабати билан Андижон вилоят ҳокимлиги марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг фуқароларни манзилли сайёр қабули давом этади

Марҳамат туманининг маданият ва истироҳат боғида вилоят ҳокимининг навбатдаги фуқаролар сайёр қабули ўтказилди.
Жорий йилнинг 31 июль куни эрталабки соат 8:00 дан, қабулга келган сўнги фуқарони вилоят раҳбари қабул қилгунга қадар, соат кечки 24:00 бўлди. Сайёр қабул жараёнида жами 799 та мурожаатлар рўйхатга олинди. Шундан 338 та мурожаат ижобий ҳал этилди. 290 та мурожаат юзасидан фуқароларга тушинтириш ишлари олиб борилди. 171 та мурожаат ижросини таъминлаш юзасидан назоратга олинди.
Шунингдек, хотин-қизлар масалалари бўйича 104 та мурожаатчиларнинг 7 нафарини бандлигини таъминлаш, 2 нафарини уй-жой, 8 нафарини саломатлигини тиклаш, 9 нафарини оилавий муносабатлар, 2 нафарини кредит ажратиш билан боғлиқ масалалари ҳал этилди. Қолганлари назоратга олиниб, ҳал этиш чоралари белгиланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Асака тумани ҳокими Мансурбек Алиханов бошчилигида барча сектор раҳбарлари фуқароларни қабул қилмоқда

Қабул жараёнларида туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман Халқ қабулхонаси ва бош вазир қабулхонаси мудирлари ҳамда туманда фаолият олиб бораётган ташкилотлар иштирок этиб, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммолари тингланмоқда ҳамда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Карантин талабларини хисобга олган холда қабул жараёнлари очиқ майдонда бўлиб ўтмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok