Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.7K subscribers
43.9K photos
5.13K videos
9 files
11.4K links
Download Telegram
Жорий йилнинг 29 июнь куни Жалақудуқ тумани Дўнгқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Ҳ.Латипов бошчилигида аҳоли билан учрашув ўтқазилган эди.

Бугунги кунга келиб фуқароларни мурожаатига кўра 28 нафар фуқаро қора мол, 3 та фуқаро тикув машинасини олиб ҳозирда ўз фаолиятларини бошладилар. Шу билан бир қаторда 26 та хонадонга 2 сотихлик иссиқхоналар қуриб битказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ЭНДИ МАҲАЛЛАМ ОБОД...

⚡️Маҳалла-фуқароларининг чин маънодаги муаммолари, орзулари, яхши ва ёмон кунларига шерик бўлувчи маскандир. Авваллари маҳалла йиғини ходимлари, тадбиркорнинг биноларида ёки замон талабларига мос келмайдиган, маънан эскирган биноларда фаолият юритар эди. Бугун бунга чек қўйилди.

Замонавий, жиҳозланган ва барча қулайликларга эга маҳалла бинолари фуқароларга топширилди. Ўртақишлоқ, Урганжи, Янги Бўстонобод, Навжур ва Тўраобод маҳалла фуқаролар йиғини маҳалла фахрийлари, онахон ва отахонлар иштирокида расман очилди. Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.С.Нишонов, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ушбу бинолар билан маҳалла аҳолисини самимий қутладилар. Қурувчиларнинг меҳнатларига миннатдорчилик билдирилиб, маҳалла раисларига тантанали равишда бино калитлари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ОХИРАТИ ОБОД БЎЛСИН...

Машариф Юсупович Юсупов мамлакатимизни мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўлида самарали фаолият кўрсатиб, эл-юрт ҳурматига, эътирофига сазовор бўлган давлат арбобларидан бири эди. Унинг эзгу амаллари, юрт равнақи йўлидаги беминнат хизматлари ибратга лойиқ. Машариф Юсупов 1946 йилда Олтинкўл туманида таваллуд топган.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Инфографика

2016-2020 йилларда Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш

📌Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида сўнги 5 йилда Ўзбекистонда фармацевтика саноатининг ривожланиш натижалари таҳлили келтирилган.

📊CERR эксперти Бахтишод Ҳамидов Ўзбекистон фармацевтика саноатида ислоҳотларнинг беш йиллик давридаги муҳим ўзгаришларини таҳлил қилди.

👉Шарҳни қуйидаги линк орқали ўқишингиз мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида умумтаълим мактаблари битирувчиларини касбга йўналтириш мақсадида берилаётган имтиёзли кредитлар асосида меҳнат қилаётган битирувчилар фаолияти

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АСАКАДА СУД-ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ

Батафсил:
Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ССВ: Вакцинация бошлангандан бери юртимизда жами 887 минг нафардан ортиқ юртдошимиз коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

❗️9 июлда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 128992 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 95915 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 18026 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 15051 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 4743886 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 2865022 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1405074 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 473790 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 887322 нафарни ташкил қилмоқда.

📊9 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (23747 доза),
📌Наманган вилояти (18009 доза),
📌Андижон вилояти (12873 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 592245 доза,
📌Фарғона вилоятида 583639 доза,
📌Андижон вилоятида 543985 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали "УЙИМНИ ОЛДИДА 3 ЭТАЖ МАГАЗИН КУРУЛГАН МУРОЖАТ КИМАГАН ТАШКИЛОТ ХОКИМЯТ КОМАДИ" сарлавҳаси остида тарқалган видеомурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур ҳолат Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Якуний натижалар бўйича батафсил ахборот тақдим этилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда имтиёзли кредитлар асосида фаолиятини йўлга қўйиб, кунига 1 тонна новвот ишлаб чиқарувчи, қишки кийимлардан ойига 20 миллион даромад қилувчи булоқбошилик битирувчилар ҳамда Андижон шаҳрида ойига минг дона оёқ кийимни бозорга етказиб бераётган тадбиркор-битирувчилар фаолияти

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БУЛОҚБОШИ ТУМАНИ МИСОЛИДА УЗУМЧИЛИК СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
🔰 Асосий машғулоти қишлоқ хўжалиги ҳисобланган шахсларнинг:

👉 ягона сигирига, сигири бўлмаганда – ягона ғунажинига, хўжаликларида сигир ҳам, ғунажин ҳам бўлмаганда, ягона эчкисига, қўйи ёки чўчқасига, шунингдек уй паррандасига (уй товуғи, ўрдак, ғоз, курка ва цесаркага);

👉 қорамол учун янги ем-хашак йиғиб олингунга қадар ёки яйловга чиқаргунга қадар (агар қорамолга ундирув қаратилмаган бўлса) ем-хашакка;

👉 навбатдаги экиш учун зарур бўлган уруғларга ундирув қаратилиши мумкин эмас.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон” боғидаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Бу ерда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 2 мингдан зиёд қурувчи ва ишчи, 200 дан ортиқ махсус техника жалб қилинган.
“Истиқлол” мажмуасининг пойдевори қуйилиб, темирдан асоси ясалган. 5 минг ўринли очиқ амфитеатрнинг томошабинлар жойи тикланиб, саҳнанинг темир синчлари ўрнатилган.
__

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с созидательной работой в парке “Новый Узбекистан”.
Здесь ведется масштабная работа по строительству и благоустройству. Задействовано более 2 тысяч строителей и рабочих, свыше 200 единиц спецтехники.
Заложен фундамент и установлен каркас комплекса "Истиклол". Сооружена трибуна и смонтирован остов сцены амфитеатра на 5 тысяч мест.

#Mirziyoyev #tanishuv #bog #majmua

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter