Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.5K subscribers
43.9K photos
5.13K videos
9 files
11.4K links
Download Telegram
«Ёшлар ва қонун» танловининг ғолиблари аниқланди

Хабарингиз бор Андижон вилоятида «Ёшлар ва қонун» танловининг Республика босқичи ўтказилаётган эди. 17-19 июнь кунлари 4 та шарт асосида ўзаро куч синашган жамоаларнинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Танловнинг Республика босқичи якунларига кўра 1-ўринни Сирдарё вилоятининг «Соҳибқирон издошлари», 2-ўринни Андижон вилоятининг «Фемида» жамоаси, 3-ўринни Навоий вилоятининг «Фемида 1» жамоалари эгалладилар. Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
«ИШГА МАРҲАМАТ» МОНОМАРКАЗИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Андижон шаҳрида «Ишга марҳамат» мономаркази очилиш маросимига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов ва вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновлар сўз олиб, мамлакатимизда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунарларга ҳамда тадбиркорликка ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.

Маълумот учун, лойиҳа қиймати 15 млрд. сўм. Андижон «Ишга марҳамат» мономаркази Сервис ва хизмат кўрсатиш, техника, умумқурилиш, хорижий тиллар соҳалари бўйича 28 та ихтисослик йўналиши бўйича
2 сменада ўқиш ташкил этилди. Йилига 4 минг 480 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилиши кўзда тутилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Анжанда буни: "Иш битди, эшак сувдан ўтди," дейишади." сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Тасвирда акс эттирилган ҳолат шаҳар ободонлаштириш бўлими томонидан ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган вақтга тасвирга туширилган.

Ободонлаштириш ишлари олиб бориш жараёнида гулларга шикаст етмаслиги учун улар тасвирда акс этган автомашина ёрдамида соя-салқин жойга бир оз муддатга кўчириб турилган.

Йўлнинг 50 метр узунликдаги қисмида олиб борилган бу тадбир давомида, экологлар тавсиясига кўра, қайта ўтқазилган кўчатларнинг янада ўсиб ривожланиши учун зарур агротехник шарт-шароит яратилган.

Айни пайтда бу манзарали буталар яна ўз жойига қайта ўтқазилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#инфографика

Шу ҳафтада Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида бўлди

Икки кунлик амалий ташриф давомида ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишди.
Тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини, бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Жумладан:
▫️Избоскан туманидаги “And gold” тикув-трикотаж корхонаси
▫️Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхона
▫️Андижон вилояти Бош жоме масжиди ва бошқа.
Шунингдек, вилоятнинг «ўсиш нуқталари»ни белгилаб берди.
«Янги Андижон» шаҳрига тамал тоши қўйилгани ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлди.

Ташрифнинг муҳим воқеалари бизнинг #инфографикада акс этган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятидаги "Breyn-ring" турнирига старт берилди!

Бугун Андижон шаҳридаги Қўғирчоқ театри биносида "Breyn-ring" турнирининг Андижон вилоят босқичи ўтказилмоқда. Турнирда онлайн рўйхатдан ўтган жамоалар ўзаро беллашмоқдалар.
Турнирда энг яхши натижа кўрсатган тўрт жамоа август ойида ўтказилиши режалаштирилаётган Республика Интеллектуал ҳафталик доирасида ўзаро беллашадилар.

Эслатиб ўтамиз, мукофот жамғармаси қуйидагича:

1-ўрин - 100 млн сўм
2-ўрин - 20 млн сўм
3-ўрин - 10 млн сўм

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok