Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.3K subscribers
42.1K photos
4.75K videos
9 files
10.6K links
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Андижон | Kun.uz телеграм канали орқали "Андижон шаҳри марказидаги кўчада ўн йилдан бери таъмир тугамайди" сарлавҳаси остидаги видеомурожаатда таъкидланган ҳолат Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан назоратга олингани ва ҳолат юзасидан тўлиқ ахборот берилишини маълум қилган эдик.

Шунингдек, мазкур ҳолатга Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати Андижон шаҳар Мустақиллик МФЙ ҳудудидаги Юксалиш кўчасида ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилган.

Айни вақтда ҳудуд чиқиндилардан тозаланиб, асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Юқоридаги суратларда Мустақиллик МФЙ Юксалиш кўчасининг айни дамдаги ҳолати акс эттирилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Жалақудуқ туманида Ғалла-2021 йил ўрим-йиғим мавсуми бошланди

Жалақудуқ тумани Т.Тошматов массивида фаолият юритиб келаётган «Асал» фермер хўжалигининг 20 гектар ғалла майдонлари отряд шаклида ўрим-йиғим ишларини бошладилар.
Ушбу фермер хўжалиги туманда ҳар йили биринчилардан бўлиб давлатга дон сотиш режасини ортиғи билан бажариб давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни изчиллик билан бажариб келмоқда.

Фермер хўжалиги раҳбари А.Ўрмонов бу йилги ғалла ҳосилидан «Ёшлар» темир дафтарига киритилган Ўрғи маҳалласи ҳудудидаги ёшларга 200 кгдан дон ва ғалладан бўшаган сувли майдонлардан 10 сотих ер майдонлари ажратиб, уларни иш билан банд қилиш чораларини кўришни режалаштирмоқда.

Фото: Жалақудуқ тумани ҳокимлии матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
1-СИНФГА ОНЛAЙН-ҚAБУЛ ТИЗИМИ ИШГА ТУШИРИЛДИ!

Ҳурматли ота-оналар!
2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга онлайн қабул учун рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш жараёни бошланганлигини маълум қиламиз.

Қабул учун аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси орқали топширишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, хизмат Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказидаги умумтаълим мактаблари учун мавжуд.

Бириктирилган микроҳудуддан ташқари танланган иккинчи ва учинчи мактабларда, мактаб сиғимидан келиб чиқиб, бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда қўшимча ўқувчилар ўрни (квота) ажратилади.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

🌐 mymaktab_uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Бундан буён ОТМлар академик ва ташкилий-бошқарув бўйича мустақил қарор қабул қилиши таъкидланди. Давлат таълим стандартларини халқаро стандартларга мослаштириш, фанларни қайта кўриб чиқиб, ортиқча такрорланишларни қисқартириш вазифаси қўйилди.
Талабаларни ётоқхоналар билан таъминлаш ва бу йилги қабул масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по приоритетным задачам в системе высшего образования.
Отмечалось, что отныне вузы будут независимо принимать решения по академическим и организационно-управленческим вопросам. Поставлены задач по приведению государственных образовательных стандартов в соответствие с международными, пересмотру предметов, сокращению их дублирования.
Затронуты также вопросы обеспечения студентов общежитиями и организации приема в вузы.

#Mirziyoyev #videoselektor #oliytalim #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Халқ таълими вазири Андижонда ўқувчиларнинг оналарига чет тилини ўргатиш учун йўлга қўйилган “Оналар мактаби” лойиҳаси машғулотларида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Избоскан туманидаги 43-умумтаълим мактабида бўлиб, унда ўқувчи ҳамда педагогик жамоа учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

Дастлаб, мактаб маъмурияти томонидан таълим сифатини яхшилаш, битирувчиларни ОТМга жалб этиш ва касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

Шунингдек, вазир мактаб ўқувчиларининг оналарига чет тилларини ўргатиш мақсадида йўлга қўйилган “Оналар мактаби” лойиҳаси машғулотларида ҳам иштирок этиб, андижонлик оналар билан инглиз тилида суҳбатлашди.

Суҳбат давомида вазир келажак авлодни ақлан баркамол этиб тарбиялашда ота-оналарнинг ролига алоҳида тўхталди. Мактаб кутубхонасига жаҳон адабиёти бестселлерларини ҳадя этди.