Муносиблар тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Кубоги учун спортнинг мини футбол тури бўйича ўтказилаётган мусобақанинг вилоят финал босқичи ўз якунига етди.
Мусобақанинг секторлар ва туман, шаҳар финал босқичларида ғолибликни қўлга киритган жамоалар вилоят финал босқичида ўзаро куч синашдилар.
Қизиқарли ўтган мусобақада Балиқчи туман жамоаси биринчи ўринни эгаллаб мусобақанинг Республика финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

ФАОЛ АЁЛЛАР, ОТИНОЙИЛАР ИШТИРОК ЭТДИЛАР...
Андижон вилоят ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, вилоят Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши томонидан «Меҳримиздан бир томчи» акцияси ўтказилди. Унда вилоятимизнинг шаҳар, туманларида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд ва имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган оилаларга тақдим этиш учун аёллар, болалар кийим-кечаклари, кўрпа-тўшак ва идиш-товоқлар йиғилди.
Унда 100 нафарга яқин фаол аёллар, отинойилар иштирок этдилар. Томчи йиғилиб, ирмоқларга, ирмоқлар эса, дарёларга айланади. Бундай тадбирлар вилоятимизда мурувватпарвар ҳамюртларимиз томонидан бардавом бўлади.

Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Отабек Турсунов Жалақудуқ туманининг Туялас маҳалласида қурилиши режалаштирилаётган енгил конструкцияли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, Бозорбоши маҳалласида қурилиши режалаштирилган умумий қиймати 20 млрд. сўмлик савдо мажмуаси, Жалақудуқ деҳқон бозори қурилиши лойиҳалари ҳамда тумандаги «Холдармирза барака саховати» фермер хўжалиги томонидан паррандачилик йўналишида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Тақдимот давомида тадбиркорларга лойиҳаларнинг сифатли ва тўлиқ бажарилиши, янги иш ўринлари ҳисобидан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»даги ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш, биноларни шаҳарсозлик қоидалари асосида замонавий кўринишида қуриш, имтиёзли банк кредитларидан самарали фойдаланиш, аҳолига зарур бўлган маиший хизмат турлари кўрсатишни қўлга қўйиш, «маҳаллабай» тизими асосида аҳолининг турмуш даражасини ошириш каби масалаларда тушунча ва кўрсатмалар берилди.

#очиқ_мулоқот
АЁЛЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРДА
Андижон вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М. Низамова иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда оммавий ахборот воситаларининг ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Мулоқот давомида вилоятимиздаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ечими борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Унга кўра ҳудудда 29 минг 587 нафар хотин-қизлар «Аёллар дафтари»га киритилган. Сектор тизимида 9 йўналиш бўйича олиб борилган мониторинг хулосаларига асосан 1 июнь ҳолатига улар билан боғлиқ 29 минг 569 та муаммо ҳал этилди. Жараёнда эҳтиёжмандларга моддий ёрдамлар кўрсатилиб, ишсизларининг бандлиги таъминланди. Шунингдек, турли йўналишлардаги мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.