Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.5K photos
4.85K videos
9 files
10.8K links
Download Telegram
ҒАЛАБА МУБОРАК БЎСТОН ЎҒЛОНИ

Спортнинг аралаш жанг санъати бўйича профессионал спортчилар ўртасида Сурхондарё вилояти "Ҳоким кубоги" Халқаро мусобақасида 77 килограм вазн билан Бўстон тумани ўғлони Диёрбек Муталипов мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.
Андижон вилояти ҳокимлиги Диёрбек Муталипов ва унинг оила аъзоларини ушбу ғалаба билан чин дилдан муборакбод этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Жорий йилнинг 25 май куни Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси ходимлари, Давлат хизматлари марказлари директорлари ҳамда Фуқаролик ҳолат далолатномаларини ёзиш бўлимлари мудиралари ўзлари таҳсил олган умумтаълим мактабларида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида иштирок этдилар.
Тадбирларда битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг табриги ўқиб эшиттирилди. Битирувчиларга ҳаёт йўлларидаги имтихону синовларда омадлар тиланди. Шу куни мактаб кутубхоналарига “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” шиори остида бадиий китоблар жамланмалари совға сифатида топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
МАРҲАМАТДА «РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ» ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да ёшлар билан ишлашда турли хил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, уларни муаммо ва таклифларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш мақсадида ёшлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Бугун 25 май куни Марҳамат туманидаги 3-Давлат ихтисослашган мактаб интернатида Марҳамат тумани ҳокими Б.Юлдашев, «Узавтосаноат» АЖ раиси биринчи ўринбосари А.Рафиқов ҳамда «UzАvto Motors» бош директори Р.Ражабов иштирокида «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» ўтказилди. Учрашувда вақтинча бандлиги таъминланмаган ёшлар, битирувчи ўқувчилар, тумандаги барча ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Вазир_ва_Ёшлар

Жорий йилнинг 29 май куни Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Андижон ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиши белгиланган. Учрашув 29 май куни соат 11:00да Андижон вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида ўтказилади. Андижонлик ёшларни ушбу учрашувга таклиф қилиб қоламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ҳуқуқий_тарғибот

Болалар пляжларида болаларнинг фақат 10 кишидан ортиқ бўлмаган таркибда гуруҳ-гуруҳ бўлиб чўмилишига рухсат берилади. Сувда бир вақтнинг ўзида биттадан ортиқ бўлмаган гуруҳнинг бўлишига рухсат берилади. Сузишни билмайдиган болалар алоҳида чўмиладилар. 10 кишидан иборат ҳар бир гуруҳ ҳисобига бир нафар қутқарувчи бўлиши керак.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Булоқбоши туманида пилла хом ашёси қабул пунктига топширилмоқда

Жорий йилда Булоқбоши туманида 144 тонна пилла хом ашёсини етиштириш бўйича 201 та фермер хўжаликлари ва 850 та касаначилар «Ҳарир тола» МЧЖ ҳамда «Андижон Гуанг Тонг» МЧЖ билан шартномалар тузилган. Ҳозирда пиллакорлар томонидан ипак қуртлари сифатли боқиб етиштирилди.

26 май куни туман пилла қабул қилиш пунктида пилла ҳосилини қабул қилиш бошланди.

Булоқбоши тумани ҳокими Ўткирбек Маъмуров сектор раҳбарлари билан биргаликда қабул қилиш жараёнларида иштирок этиб, биринчиларда бўлиб пилла ҳосилини топширган ва энг юқори ҳосил олган пиллакорларга туман ҳокимининг эсдалик совғаларини топширдилар.

Фото: Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ВАЗИР, ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун туманимизнинг Бўстон қишлоғида жойлашган Болалар дам олиш оромгоҳида «Вазир, ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Азизов 80 нафардан ортиқ уюшмаган ёшлар билан мулоқот чоғида шиддат билан ривожланиб бораётган даврда янги технологияларни ҳаётга татбиқ этиш, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимида рақамлаштиришнинг ўрни, IT-технологияларини ўзлаштириш ҳаёт зарурати эканлиги борасида ёшларга илҳомлантирувчи ғоялар берди. Келажак қўлида бўлган ёшлар ҳамиша интилиш ва ҳаракатда бўлишлари зарурлигини уқтириб ўтди. Шунингдек, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди. Учрашувда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этди.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ҳудуд 1994 йилда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Андижон шаҳрида яшаган турли миллат вакилларини дафн этилиш учун 40 гектар майдон ажратилган. Ўтган давр мобайнида 1994-2021 йиллар давомида бор-йўғи 6 гектар ерга қабрлар ковланиб, майитлар дафн этилган.
Ҳозирги кунда ушбу «Шермуҳаммад ота» қабристони ҳудудида 36 гектар захира ер мавжудлиги аниқланди.

Ўрганиш якунлари бўйича ушбу қабристон ерларини сотиб юбориш ҳолатлари аниқланмади.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йилнинг энг шов-шувли ижод байрами.

Янги истеъдодлар майдони "Дуел" Республика ижодий танлови эълон қилинди.

Батафсил видеороликда танишинг.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram