Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН❗️
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар ва блогерлар!
Жорий йилнинг 29 апрель куни соат 16-00да Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси вилоят ҳокимлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида пресс-тур ташкил этмоқда.
🔰Унда яқинда фойдаланишга топширилган Олтинкўл туман Давлат хизматлари маркази фаолияти ҳақида маълумот берилади.
✅Шунингдек, тизимда амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ҳам ўтказилади.
📣Пресс турга барча босма ва электрон ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда мустақил журналистлар таклиф этилади.
⬇️ Маълумот учун:
🌐https://t.iss.one/andijondavlatxizmat
📲+998-91-486-28-20
🏣Манзил: Андижон шаҳри, Навоий шоҳкўчаси, 86А-уй.
Мўлжал: Андижон шаҳар ҳокимлигининг эски биноси тўғрисида.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Андижон Kun.uz телеграм каналида "Ёшлар йилида хўжаободлик ёшлар биносиз қолмоқда: муаммо қандай ҳал этилади?" сарлавҳаси остида тарқалган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;
Мазкур ҳолат Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан алоҳида назоратга олинди. Ҳолат ўрганилиб якунлари бўйича батафсил ахборот берилади.

«ЧОЙХОНА» ҚИШЛОҚ АХБОРОТ-РEСУРС МАРКАЗИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ
2021 йилнинг 27 апрелида Андижон вилоятининг Избоскан туманида илк бор ташкил этилаётган «Чойхона» Қишлоқ ахборот–ресурс марказида 240 нафар кам таъминланган аёллар қамраб олиниб, уларни касбга тайёрлаш бўйича амалий ишлар олиб борилади.
Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
2021 йилнинг 27 апрелида Андижон вилоятининг Избоскан туманида илк бор ташкил этилаётган «Чойхона» Қишлоқ ахборот–ресурс марказида 240 нафар кам таъминланган аёллар қамраб олиниб, уларни касбга тайёрлаш бўйича амалий ишлар олиб борилади.
Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Muxbir Daliyev телеграм каналида "Мактаб ерлари ҳам сотилмоқдами?" сарлавҳаси остидаги видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;
Андижон вилояти Халқ таълими бошқармасининг ахборотига кўра, мазкур ҳолат бошқарма томонидан назоратга олинган ва ўрганилмоқда. Ўрганишлар якуни бўйича бошқарма томонидан тўлиқ ахборот берилиши маълум қилинган.
Шунингдек, туман ҳокимлиги мутасаддилари билан бўлган суҳбатда мактаб ҳудудига қарашли бўлган ерлар ҳеч қандай тадбиркорга сотилмаслиги ва келажакда бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслигини маълум қилдилар.

#Ҳуқуқий_тарғибот
Фуқаролар ҳам Конституциявий судга мурожаат этиши мумкин
"Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–687-сон, 27.04.2021 й.) Президент томонидан имзоланди
☑️ Қонунга кўра, Конституциявий суд доимий фаолият юритувчи суд ҳокимияти органи бўлиб, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўради.
Конституциявий суд конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари муайян ишда қўлланилган ва Конституцияга мувофиқ бўлмаган қонунда бузилган деб ҳисобловчи фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг шикоятларини ҳам кўриб чиқиши белгиланди.
Конституциявий суд раис ва унинг ўринбосарини қўшган ҳолда 9 нафар судьядан иборат бўлади (Илгари 7 нафар эди).
Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига қуйидагилар киритилди:
● Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил;
● Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий маркази;
● Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил.
Фуқаролар ва юридик шахслар қонун уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузмоқда деб ҳисобласа ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса ва судда ҳимоя қилишнинг барча бошқа воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақли.
❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Жорий йилнинг 27 апрель куни Андижон вилояти суди томонидан матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, мустақил журналистлар ва блогерлар учун Жалақудуқ тумани судининг янги биносида медиа-тур ташкил этилди.
Видеолавҳа: Жалақудуқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Видеолавҳа: Жалақудуқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Андижон Kun.uz телеграм каналида «Ёшлар йилида хўжаободлик ёшлар биносиз қолмоқда: муаммо қандай ҳал этилади?» сарлавҳаси остида тарқалган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати тўлиқ ахборот беради;
Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги, туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари Агентлиги вилоят бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ билан ўрганилди.
Ҳақиқатдан ҳам 2021 йилнинг март ойида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши “Uz Agro Sugʼurta” акциядорлик жамияти Хўжаобод туман суғурта маркази биносидаги 2 та хонага вақтинча жойлаштирилгани маълум бўлди. Юқоридагиларни инобатга олиб туман ҳокимлиги томонидан Агентликнинг туман бўлими ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши тумандаги 28-умумтаълим мактаби ҳудудида жойлашган 1-сектор биносига кўчириб ўтказилди. Бинода Агентлик туман бўлими ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши учун барча қулайликлар мавжуд бўлган кенг ёруғ 2 та хона ва 1 та мажлислар зали ажратилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"АНДИЖОН ЁШЛАР ФОРУМИ-2021"
🏃♂️Катта мақсадлар сари илдам қадам ташлаш фурсати яқин.
⭐️Мусобақа, танлов ҳамда интеллект майдонида янги юлдузлар порлайди.
АНДИЖОН ЁШЛАРИ БИРЛАШИНГ!
64 та сектор ҳудудида:
⚡️64 турдаги интеллектуал;
🎭64 турдаги санъат танловлари;
🏆64 турдаги спорт мусобақалари миллиондан ортиқ ёшларни қамраб олади.
❓Иштирок этишга тайёрмисан❓
❗️Имкониятни қўлдан бой берма❗️
⚡️Ўзлигингни намоён қил!
СЕН АЛБАТТА ҒОЛИБ БЎЛАСАН!
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🏃♂️Катта мақсадлар сари илдам қадам ташлаш фурсати яқин.
⭐️Мусобақа, танлов ҳамда интеллект майдонида янги юлдузлар порлайди.
АНДИЖОН ЁШЛАРИ БИРЛАШИНГ!
64 та сектор ҳудудида:
⚡️64 турдаги интеллектуал;
🎭64 турдаги санъат танловлари;
🏆64 турдаги спорт мусобақалари миллиондан ортиқ ёшларни қамраб олади.
❓Иштирок этишга тайёрмисан❓
❗️Имкониятни қўлдан бой берма❗️
⚡️Ўзлигингни намоён қил!
СЕН АЛБАТТА ҒОЛИБ БЎЛАСАН!
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ БЎЙИЧА СEМИНАР
Бугун Хонобод шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 1 умумтаълим мактабида амалий фан устозлари ва мактаб психологлари томонидан ўқувчиларни касбга йўналтириш юзасидан семинари ўтказилди.
Тадбирга шаҳар прокурори ўринбосари Р.Усмонов ҳамда Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгаши депутати Э.Абжамилова иштирок этиб ўқувчи ёшларни касбий қизиқишларини ўрганди.
Шунингдек мактаб психологлари учун Ахборот технологиялари (IT) бўйича семинар тренинги бўлиб ўтди.
Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати