Forwarded from Bosh prokuratura
Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитларни яратишга йўналтирилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятининг 2-секторида спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, вилоят миқёсида ўтказилаётган “Андижон ёшлар форуми” доирасида бугун Марҳамат туманининг 2-сектори ҳудудида спортнинг “Эркин кураш” тури бўйича вилоят чемпионати ўтказилди.
Тадбирда вилоят прокурори Ғайратжон Фозилов ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирок этишиб, мусобақа иштирокчиларига улкан зафарлар тиладилар.
Мусобақада вилоятнинг барча туманларидан жами 315 нафар 10 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёш спортчилар иштирок этиб, мусобақа якунида фахрли ўринни эгаллаган Марҳамат, Жалақудуқ, Асака тумани ва Андижон шаҳар спортчиларига тадбир ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Вилоятининг қолган туманлари 2-секторларида ҳам ҳудди шу каби ёшлар ўртасида спорт тадбирлари давом эттирилмоқда.
👉 @uzbprokuratura

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 21 май куни АОКАда Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова иштирокида "Оилавий зўравонликнинг олдини олиш ва ундан жабр кўрганларга амалий кўмак бериш масалалари" мавзусида брифинг бўлиб ўтди.
👉 @uzbprokuratura
👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган педагогика коллежида “Ёшлар форуми” доирасида ёш ўғил-қизлар ўртасида спортнинг “Белбоғли кураш” тури бўйича спорт ўйинлари ўтказилди.
Мазкур кураш мусобақасида туман ва шаҳарлардан 24 нафар иштирокчилар ўзаро беллашдилар.
Мусобақада Андижон вилояти прокурори Ғайратжон Фозилов иштирок этиб, ёш авлодни соғлом ва баркамол вояга етишида спортнинг мухим ахамиятлари ва ёшларга яратилаётган имкониятлар тўғрисида қисқача маълумот бериб, мусобақа иштирокчиларга омадлар тилади.
Тадбир якунида фахрли ўринни эгаллаган спортчиларга эсдалик совғалари топширилди.
👉 @uzbprokuratura
Мазкур кураш мусобақасида туман ва шаҳарлардан 24 нафар иштирокчилар ўзаро беллашдилар.
Мусобақада Андижон вилояти прокурори Ғайратжон Фозилов иштирок этиб, ёш авлодни соғлом ва баркамол вояга етишида спортнинг мухим ахамиятлари ва ёшларга яратилаётган имкониятлар тўғрисида қисқача маълумот бериб, мусобақа иштирокчиларга омадлар тилади.
Тадбир якунида фахрли ўринни эгаллаган спортчиларга эсдалик совғалари топширилди.
👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура томонидан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Дастурлари ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш мақсадида махсус телеграм-бот дастури (@obod_mahalla_dasturi_bot) ишлаб чиқилди.
Агар Сиз яшаётган ҳудудда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қурилаётган бино-иншоотларда камчиликларни пайқасангиз, қурилиш ишларининг сифатсиз олиб борилаётгани ёки тўхтаб қолганининг гувоҳи бўлсангиз, асл ҳолатни суратга олинг ва махсус телеграмм-ботга жойлаштиринг!
Ўз уйи, маҳалласига бефарқ бўлмаган азиз ватандошлар, жамоатчилик назоратида фаол иштирок этинг!
Дастурларнинг самарали, сифатли ва ўз вақтида бажарилишига ҳисса қўшинг!

Интернет ижтимоий тармоқларда Андижонда 5 ойлик
келиннинг зўрланиши билан боғлиқ эълон
қилинаётган хабарлар юзасидан
РАСМИЙ БАЁНОТ
2021 йил 13 май куни фуқаро О.О.ни зўрланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми (номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини ҳар томонлама тўла ва холисона ўтказилишини таъминлаш мақсадида, Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг малакали терговчиси иш юритувига ўтказилган ва тергов гуруҳи тузилган.
Ҳолат юзасидан ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи чиқиб, видеотасвирга олган ҳолда кўздан кечирилган ва терговга қадар текширув давомида ишга алоқадор бўлган барча ашёлар олинган.
Тергов ҳаракатлари давомида жабрланувчи ҳамда гумон қилинган шахсларнинг барчаси суд-тиббий экспертизасидан ўтказилиб, олинган ашёлар бўйича судга оид биология, судга оид криминалистика ва судга оид микротола экспертизалари тайинланган.
Шунингдек, ишга алоқадор бўлган барча шахслар гувоҳ тариқасида батафсил сўроқ қилиниб, гумонланувчиларнинг шахслари тезкор йўллар билан ўрганилган.
Жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлаш ва зудлик билан ўтказилиши лозим бўлган тергов ҳаракатлари бўйича Андижон вилояти прокуратураси томонидан ёзма кўрсатма берилиб, тергов ҳаракатлари устидан қатъий назорат ўрнатилган.
Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси талаблари асосида олиб борилиши, айбдор шахслар доираси тўлиқ аниқланиб, уларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланади.
Прокуратура органлари ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлайди ва фуқароларимиздан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб қолади.
Вилоят прокуратураси аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳамда ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!

Андижон вилоятида «Обод Қишлоқ» ва «Обод маҳалла» Давлат дастурлари ижроси юзасидан
👉 @uzbprokuratura
👉 @uzbprokuratura
Жорий йил 25 май куни соат 08:00 дан бошлаб Андижон вилоятидаги умумтаълим мактабларида 2020/2021 ўқув йили якуни бўйича “Сўнги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.
Вилоят прокурори раҳбарлигида, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси ва туман-шаҳар прокурорлари ўзлари ўқиб битирган умумтаълим мактабларда ўтказилган тадбирларда қатнашиб, “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” шиори остида мактабларга 500 дан ортиқ бадиий китоблар ва қимматбаҳо совғалар тақдим қилдилар.
Тадбирлар битирувчиларнинг шерият ва рақс ўйинлари орқали чиқишлари ҳамда тақдирлаш маросимлари билан кўтаринки рухда ўтказилди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятини тугатиб, унинг ваколат ва вазифаларини бошқа тузилмаларга ўтказиш таклифи маъқулланди.
Президент далагача етиб борадиган хизматлар тизимини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
“Агробанк” томонидан 150 миллиард сўмлик кредит линияси очиш, хусусий сектор вакилларига молиявий имтиёзлар бериш вазифаси қўйилди.
—
Состоялось совещание по совершенствованию системы защиты растений.
Одобрено предложение об упразднении АО «Узагрохимоя», передаче ее полномочий и функций другим структурам.
Президент указал на необходимость организации широкой сети оказания услуг, доступной каждому фермеру.
Поставлена задача открыть кредитную линию на 150 миллиардов сумов в “Агробанке”, предоставить финансовые преференции частному сектору.
#Mirziyoyev #yigilish #qishloqxujaligi #agroxizmat
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter