Forwarded from Bosh prokuratura
ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРГА ЕР АЖРАТИШ БИЛАН ДАРОМАДИ ОШИРИЛМОҚДА
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 8 июнь куни қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Андижон вилояти прокурори Ғайратжон Фозилов томонидан Хўжаобод туманида 4 та сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар, фермерлар ҳамда ер майдони олиш истагини билдирган ишсиз фуқаролар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда, вилоят прокурори Ғ.Фозилов йиғилганларга Президентимизнинг ушбу ташаббуси мақсади, мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб, туманнинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ер олиш истагини билдирган 833 нафар ишсиз фуқароларга 10 сотихдан жами 80,3 гектар ер майдони ажратилиши ҳақида тўлиқ маълумотлар бериб ўтди.
Бундан асосий мақсад, аҳоли даромадини ошириш орқали уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш ҳамда ишсиз фуқароларнинг доимий бандлигини таъминлаш.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туманларида изчил давом этмоқда.
👉 @uzbprokuratura

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Бундан буён ОТМлар академик ва ташкилий-бошқарув бўйича мустақил қарор қабул қилиши таъкидланди. Давлат таълим стандартларини халқаро стандартларга мослаштириш, фанларни қайта кўриб чиқиб, ортиқча такрорланишларни қисқартириш вазифаси қўйилди.
Талабаларни ётоқхоналар билан таъминлаш ва бу йилги қабул масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по приоритетным задачам в системе высшего образования.
Отмечалось, что отныне вузы будут независимо принимать решения по академическим и организационно-управленческим вопросам. Поставлены задач по приведению государственных образовательных стандартов в соответствие с международными, пересмотру предметов, сокращению их дублирования.
Затронуты также вопросы обеспечения студентов общежитиями и организации приема в вузы.
#Mirziyoyev #videoselektor #oliytalim #qabul
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида вилоят ҳудудида ўсиш нуқтаси паст бўлган маҳаллаларни аниқлаб, камбағалликдан чиқариш ҳамда тадбиркорликка жалб этиш юзасидан берган топширикларини ижро этиш юзасидан 2-сектор томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, вилоят прокурори Ғайратжон Фозилов Марҳамат туманида бўлиб, “Дўстлик”, “Хўжаарик” ва “Ўқчи” м.ф.й. ларда хонадонбай юриб, ўсиш нуқталари паст бўлган ҳудудларни ўрганди.
Ўрганишларда “Дўстлик” м.ф.й. да мавжуд 989 та хонадонларнинг 88 таси тадбиркорлик, шундан 38 таси иссиқхона, 9 таси тикувчилик, 19 таси чорвачилик, 13 таси паррандачилик, 3 таси қуёнчилик, 3 таси асаларичилик, 3 таси ишлаб чикариш, “Хўжаарик м.ф.й. даги 654 та хонадонларнинг 58 таси тадбиркорлик, шундан 20 таси иссиқхона, 4 таси тикувчилик, 11 таси чорвачилик, 5 таси паррандачилик, 2 таси асаларичилик, 14 таси ишлаб чикариш ҳамда “Ўқчи” м.ф.й. даги 627 та хонадонларнинг 107 таси тадбиркорлик, шундан 30 таси иссиқхона, 22 таси тикувчилик, 23 таси чорвачилик, 13 таси паррандачилик, 12 таси асаларичилик, 7 таси ишлаб чиқариш билан боғлиқ тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги борлиги аниқланди.
Мазкур ўсиш нуқталари паст бўлган йўналишлардан келиб чиқиб, вилоят прокурори томонидан жойнинг ўзида ишчи гуруҳи ва мутасадди идораларнинг масьулларига тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

“YouTube” интернет ижтимоий тармоғидаги фуқаро
Н.Афзалованинг мурожаати юзасидан
РАСМИЙ БАЁНОТ
Вилоят прокуратураси томонидан “YouTube” интернет ижтимоий тармоғидаги фуқаро Н.Афзалованинг мурожаати ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилган.
Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари даврида айбланувчилар Д. ва Н.га нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан айбловлар эълон қилинган.
Жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судига юборилган.
Хозирда жиноят иши суд муҳокамасида.

Булоқбоши туманида фуқароларга ғалладан бўшаган ерлардан такрорий экин экиш учун ер ажратиб берилмоқда.
Булоқбоши тумани 2-сектор ҳудудидаги “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда ишсиз ахоли қатламига, тумандаги “Зоиджон Низомов” фермер хўжалигидан 40 нафар, “Рахимбой” фермер хўжалигидан 37 нафар, “Пўлат Фарход” фермер хўжалигидан 43 нафар фуқаронинг ҳар бирига 10 сотихдан ғалладан бўшаган ерлар тарқатилди.
Ушбу жараёнда Андижон вилоят прокурори Ғайратжон Фозилов ва соҳа вакиллари иштирок этишди.
Вилоят прокурори ўз сўзида эндиликда ер эгалари ҳисобланган фуқароларга, астойдил меҳнат қилиб, экилган экинлардан мўл хосил олиб даромадларини оширишларида куч-қувват тилади.