Andijon viloyati Prokuraturasi
3.07K subscribers
6.93K photos
821 videos
14 files
2.17K links
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Андижон вилоят прокурори Ғайратжон Фозилов Жалақудуқ туманида бўлиб, 4 та сектор раҳбарлари билан биргаликда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси доирасида дастурга киритилган “Осуда ҳаёт” ва “Оҳунбобоев” маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.

Бугунги кунда дастур доирасида ушбу маҳаллаларда 5.5 км. асфальт йўллари ва 5 км. ичимлик суви қувурлари таъмирланди, 800 метр ички йўлларга асфальт ётқизилди, 52 та бетон устунлар ўрнатилди, 2 км электр тармоғи тортилди, 1 та трансформатор ўрнатилди, муҳтож бўлган 34 нафар фуқарога газ баллонлар етказиб берилди.

Ўрганишлар давомида, вилоят прокурори Ғ.Фозилов асосий эътиборни аҳоли ўртасида келажакка бўлган ишончни мустаҳкамлаш ва аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва мавқеини янада мустаҳкамлашга қаратилиши ҳақида тегишли масъулларга ўзининг тавсия ва кўрсатмаларини берди.

👉 @uzbprokuratura
Effect.uz ахборот агентлиги журналистлари Андижонда калтакланганлиги ҳолати Андижон вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда. Воқеа иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида 2-сектор томонидан аҳоли муаммолари ўрганилди

👉 @uzbprokuratura
Қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерлари 10 йил муддатга ижарага берилиши айтилди.
Паррандачиликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар белгиланди. Чорвачиликда мингдан ортиқ, балиқчилик йўналишида 317 та лойиҳани ишга тушириб, гўшт етиштиришни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости населения через развитие сельского хозяйства и предпринимательства, а также увеличения производства продовольственной продукции.
Безработному населению будут выделяться в аренду сельскохозяйственные земли сроком на 10 лет.
Определены новые механизмы по поддержке птицеводства. Поставлена задача реализовать более тысячи проектов в животноводстве, 317 проектов в рыбоводстве, увеличить заготовку мяса.

#Mirziyoyev #videoselektor #bandlik #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани

Шавкатжон Раҳимов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари:

Президентнинг 2019 йилдаги 17 июндаги 5742-сонли фармони қабул қилингандан кейин прокуратура органлари, қишлоқ хўжалик вазирлиги, агентлик ва бошқа органлар билан доимий мониторинг назорат тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар жараёнида 2 йил давомида 120 минг гектардан ортиқ ер талон-тарож бўлганлиги ёки хокимларнинг мақсадсиз қарорларига асосан бериб юборилган фактлари аниқланди. 2 йил давомида прокурорлар томонидан 7,5 мингта яқин туман, шаҳар хокимларини ер ажратишга оид қарорлари бекор қилиш ҳақида протест киритилган.

Манба: 67 studio

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
9 июнь куни АОКАда ташкил этилган Матбуот анжуманида Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Раҳимов томонидан айтилган эътиборга молик далил ва фикрлар.

Ўқиш

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 8 июнь куни ўтказилган видео селектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти Марҳамат туманида 6500 нафардан ортиқ ишсиз фуқароларнинг ҳар бирига ғалладан бўшайдиган майдонлардан 10 сотихдан ер майдони ажратиб берилиши режалаштирилган.

Ишсиз фуқароларнинг 2728 нафари “Ёшлар”, 417 нафари “Аёллар”, 3402 нафари бошқа фуқароларни ташкил этади.

Бугун Андижон вилоят прокурори Ғайратжон Фозилов томонидан тумандаги барча мутасадди ташкилотлар иштирокида Марҳамат дон қабул қилиш шаҳобчасида ишсиз фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда вилоят прокурори барча фуқароларга уларга берилган ер майдонидан самарали ва оқилона фойдаланишлари лозимлигини тўғрисида ўз кўрсатмаларини берди.

👉 @uzbprokuratura