Andijon viloyati Prokuraturasi
3.08K subscribers
6.93K photos
821 videos
14 files
2.17K links
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
“ЁШЛАР КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ”ДА ИШЛАР ЖАДАЛ КЕТМОҚДА

Давлатимиз раҳбари раислигида 2021 йил 6 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида республиканинг барча шаҳар ва туманларида “Ёшлар саноат зона”ларини ташкил этиш бўйича топшириқ берилган.

Хусусан, 30 ёшгача бўлган йигит-қизларни бандлигини таъминлаш, ташаббусларини қўллаб қувватлаш, даромадларини ошириш бўйича аниқ ва тизимли вазифалар белгиланиб, фермер хўжаликларининг унумдор ерларидан 10 фоизини ёшлар ихтиёрига ажратиш ва уларни бу орқали бандлигини таъминлаш мақсадида, вилоят ҳокими ва вилоят прокурори ташаббуслари билан Жалақудуқ тумани “Туялас” МФЙ худудида 5,0 гектар ер майдонига “Ёшлар кичик саноат зонаси” ташкил этилган.

Андижон вилояти прокурори Ғайратжон Фозилов “Туялас” МФЙ ҳудудида ташкил этилган “Ёшлар кичик саноат зонаси”да ўзларининг бизнесларини юритиш учун 53 та ёш тадбиркорларга ажратилган ер майдонларида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Мазкур лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида 18,5 млрд. сўм инвестиция ўзлаштирилиб, 925 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Қурилиш ишларини олиб борилиши ва лойиҳаларни амалга оширилиши давомида юзага келаётган муаммолар ечилишида тегишли ёрдамлар кўрсатилди ва масъулларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятларида амалий ёрдам кўрсатиб бориш ҳамда қўллаб қувватлаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
Андижон вилоят прокурори Ғайратжон Фозилов Жалақудуқ туманида бўлиб, 4 та сектор раҳбарлари билан биргаликда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси доирасида дастурга киритилган “Осуда ҳаёт” ва “Оҳунбобоев” маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.

Бугунги кунда дастур доирасида ушбу маҳаллаларда 5.5 км. асфальт йўллари ва 5 км. ичимлик суви қувурлари таъмирланди, 800 метр ички йўлларга асфальт ётқизилди, 52 та бетон устунлар ўрнатилди, 2 км электр тармоғи тортилди, 1 та трансформатор ўрнатилди, муҳтож бўлган 34 нафар фуқарога газ баллонлар етказиб берилди.

Ўрганишлар давомида, вилоят прокурори Ғ.Фозилов асосий эътиборни аҳоли ўртасида келажакка бўлган ишончни мустаҳкамлаш ва аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва мавқеини янада мустаҳкамлашга қаратилиши ҳақида тегишли масъулларга ўзининг тавсия ва кўрсатмаларини берди.

👉 @uzbprokuratura
Effect.uz ахборот агентлиги журналистлари Андижонда калтакланганлиги ҳолати Андижон вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда. Воқеа иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида 2-сектор томонидан аҳоли муаммолари ўрганилди

👉 @uzbprokuratura
Қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерлари 10 йил муддатга ижарага берилиши айтилди.
Паррандачиликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар белгиланди. Чорвачиликда мингдан ортиқ, балиқчилик йўналишида 317 та лойиҳани ишга тушириб, гўшт етиштиришни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости населения через развитие сельского хозяйства и предпринимательства, а также увеличения производства продовольственной продукции.
Безработному населению будут выделяться в аренду сельскохозяйственные земли сроком на 10 лет.
Определены новые механизмы по поддержке птицеводства. Поставлена задача реализовать более тысячи проектов в животноводстве, 317 проектов в рыбоводстве, увеличить заготовку мяса.

#Mirziyoyev #videoselektor #bandlik #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани

Шавкатжон Раҳимов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари:

Президентнинг 2019 йилдаги 17 июндаги 5742-сонли фармони қабул қилингандан кейин прокуратура органлари, қишлоқ хўжалик вазирлиги, агентлик ва бошқа органлар билан доимий мониторинг назорат тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар жараёнида 2 йил давомида 120 минг гектардан ортиқ ер талон-тарож бўлганлиги ёки хокимларнинг мақсадсиз қарорларига асосан бериб юборилган фактлари аниқланди. 2 йил давомида прокурорлар томонидан 7,5 мингта яқин туман, шаҳар хокимларини ер ажратишга оид қарорлари бекор қилиш ҳақида протест киритилган.

Манба: 67 studio

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
9 июнь куни АОКАда ташкил этилган Матбуот анжуманида Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Раҳимов томонидан айтилган эътиборга молик далил ва фикрлар.

Ўқиш

👉 @uzbprokuratura