ANDIJON KADASTR
1.46K subscribers
7.4K photos
863 videos
6 files
4.9K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Кадастр ҳужжати йўқолганда дубликат нусхасини олиш учун матбуотга эълон бериш шартми?

ЖАВОБ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламанга асосан кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспортини олиш учун маътбуотда эълон бериш талаб этилмайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ

Кадастр ходимлари уйнинг планини чизиб бергани учун пул талаб қилишга ҳақлими?

ЖАВОБ

🔷
Уйни кадастр плани яъни кадастр йиғма жилдини шакллантириш учун мурожаатлар давлат хизматлари маркази орқали қабул қилинади. Кадастр йиғма жилдини шакллантириш натижаси бўйича кадастр паспорти тақдим этилади.

🔷Кўчмас мулк объектларининг кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўлов миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига асосан аниқланади, ундан ташқари кадастр плани учун қўшимча тўлов қилинмайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Биз кўп қаватли уйда турамиз. Пастки қаватдаги қўшнимиз темир панжара билан атрофни ўраб олган. Ана шу панжара ноқонуний қурилма ҳисобланадими ва уни буздириб ташласа бўладими?

ЖАВОБ

Кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкаси умумий фойдаланишдаги ер участкаси ҳисобланади ва у ерда қурилмалар қуриш мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 91-моддасига асосан Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Ҳовлимиз
23 сотих. Кадастир ҳужжатларимиз жойида. Лекин 11 сотихи қизил майдон қилиб белгилаб қўйилган. Ўша қизил майдонга уй қуришга ҳаққим борми?

ЖАВОБ

Ўзининг эгаллаб турган ер участкасида қурилиш, қайта қуриш ишларини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентларга асосан рухсатнома олиш лозим. Бунинг учун давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилади. Рухсатнома Архитектура қурилиш бўлими томонидан берилади.

Агар ер участкаси қизил чизиқ ҳудудида ёки мухофаза зонасида жойлашган бўлса ёки ўзбошимчалик билан эгалланган бўлса, қурилиш ишларини амалга ошириш учун рухсат берилмайди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#savol_javob

САВОЛ
Уйимнинг кадастр паспортини олдим. 1 дона пластик карта беришди. Илгарилари ичида ҳужжатлар йиғилган кадастр йиғмажилди берилар эди. Кадастр паспортим тўлиқ ҳолатда қилинган ёки қилинмалигини қандай билсам бўлади?

ЖАВОБ 📹

Давлат кадастрлари палатаси вилоят
бошқармаси матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#savol_javob

САВОЛ
Маҳалламиздаги фермер ўзининг фермерлик еридан уй-жой қуриш учун менга ер ажратиб бермоқчи
, ушбу ерга уй-жой қурсам бўладими?

ЖАВОБ
📹

Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#savol_javob

Yer uchastkasiga bo'lgan huquqlarni davlat ro'yxatidan o'tkazmasdan foydalansa qanday javobgarlik mavjud.
—————————————————————————————
Какова ответственность, если вы воспользуетесь правами на земельный участок без государственной регистрации?

—————————————————————————————
What is the responsibility if you use the rights to the land plot without state registration?

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#savol_javob

Yer maydoniga o'zboshimchalik bilan qurilish ishlarini amalga oshirganda qanday javobgarlik mavjud?

BATAFSIL
📹 https://t.iss.one/andijonkadastr/3811

Kadastr agentligi viloyat boshqarmasi ijtimoiy tarmoqlarda

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #savol_javob #farmon

САВОЛ:

Қандай сабабларга кўра янги
ПФ-6243-сон Фармонда умрбод ерга эгалик қилиш ҳуқуқи бекор қилинган?

ЖАВОБ
:

Фармон билан ушбу ҳуқуқлар бекор қилинмаган.
Фармоннинг 2-банди билан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинган ҳамда айнан шу бандда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолиши белгиланган.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #savol_javob #farmon

САВОЛ:

ПФ-6243-сон Фармонда аввал берилган ерга умрбод эгалик ҳуқуқи сақлаб қолиниши айтилган. Агар ушбу ерни сотмоқчи ёки мерос қилиб қолдирмоқчи бўлсам бу ҳуқуқ ўзгармайдими?

ЖАВОБ
:

Фармонга мувофиқ 2021 йил 1 августдан бошлаб мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолиниши белгиланган.

‼️ Шунга мувофиқ, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи билан расмийлаштирилган ер участкасида жойлашган бино-иншоотлар бегоналаштирилганда ушбу ер участкаси ҳам янги мулк эгасига ўтади.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#savol_javob

САВОЛ
Ҳовлимиз
23 сотих. Кадастир ҳужжатларимиз жойида. Лекин 11 сотихи қизил майдон қилиб белгилаб қўйилган. Ўша қизил майдонга уй қуришга ҳаққим борми?

ЖАВОБ

Ўзининг эгаллаб турган ер участкасида қурилиш, қайта қуриш ишларини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентларга асосан рухсатнома олиш лозим. Бунинг учун давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилади. Рухсатнома Архитектура қурилиш бўлими томонидан берилади.

Агар ер участкаси қизил чизиқ ҳудудида ёки мухофаза зонасида жойлашган бўлса ёки ўзбошимчалик билан эгалланган бўлса, қурилиш ишларини амалга ошириш учун рухсат берилмайди.
Forwarded from Kadastr - Live
#infografika #savol_javob #kadastr

📗 Ходимлар профилатик эмлашдан ўтишни рад этса, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақлими?

Батафсил инфографикада

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг
Telegram Instagram YouTube Facebook
#Savol_javob

Савол?
Кадастр йиғма жилди йўқолганда ёки яроқсиз ҳолган келганда уни янгилашга қанча вақт талаб этилади?

Жавоб
;
Кадастр (йиғма жилди) паспорти йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда қоғоз ёки пластик шаклдаги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 02 сентябр кунги 535-сонли қарори

Telegram Instagram Twitter Facebook You tube Tik Tok
#Savol_javob

Савол?
Мен ипотека шартномаси асосида уй харид қилганман шу шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов миқдори қанча?

Жавоб;
Ипотека ва ипотека ҳақидаги шартномани, шунингдек, ижара ҳуқуқини, ер участкаси бўйича сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда гаров хатини расмийлаштириш - Базавий ҳисоблаш миқдори (БХМ)нинг 1,25 бараварини ташкил қилади.

Маълумот учун: БХМ - 270 000 сўм
Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 306-сонли қарори

Telegram Instagram Twitter Facebook You tube Tik Tok
#Savol_javob

Menga boʼsh yer kerak tadbirkorlik qilmoqchiman. Hokimiyatga borsam bizni yer berish vakolatimiz yoʼq deyshyapti. Ishlab chiqarish uchun yer maydonini olish uchun kimga murojaat qilishim kerak?


Javob:
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022 yil 14 fevral kungi “Qishloq xoʼjaligiga moʼljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish toʼgʼrisida»gi Oʼzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida”gi 71-sonli qaroriga asosan tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi va ijara huquqi asosida faqatgina E-auksion elektron onlayn-auksion savdo maydonchasi orqali sotib olishingiz mumkin.

Telegram Instagram Twitter Facebook You tube Tik Tok
#Savol_javob

Savol: Yerlarni xususiylashtirish qanday toifadagi yerlarga amalga oshiriladi?

Javob: Vazirlar Mahkamasining 2022 yil 14 fevral kungi “Qishloq xoʼjaligiga moʼljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish toʼgʼrisida»gi Oʼzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida”gi 71-sonli qaroriga asosan yer uchustkalarini xususiylashtirish Qishloq xoʼjaligiga moʼljallanmagan yer uchastkalariga nisbatan tadbiq qilinadi.

Telegram Instagram Twitter Facebook You tube Tik Tok
#kadastr #savol_javob

Savol: 🏠O‘zimning uyimga qo‘shimcha qurilish qilib tugatdim. Menga qo‘shimcha qurilishimni kadastr hujjatlarimga kiritishda to‘lovlar uchun yengillik bormi

Javob: 🇺🇿 Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 18-maydagi 306-son qaroriga asosan, agar siz I-II guruh nogironlari va ikkinchi jahon urushi qatnashchilari toifasiga kirsangiz ko'rsatilayotgan davlat xizmatlari umumiy qiymatining 50 foizini to'laysiz.

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz
🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐 You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM