ANDIJON KADASTR
1.45K subscribers
7.43K photos
866 videos
6 files
4.93K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
#2022Yil_sarhisobi #Andijon

2022-yilda qilingan ishlar sarhisob qilindi.

Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Andijon viloyati boshqarmasi tizimida faoliyat olib borayotgan xodimlar ishtirokida 2022-yilda amalga oshirilgan va 2023-yil "Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili"da bajarilishi lozim bo'lgan vazifalar tahlil qilindi.

Kengaytirilgan yig'ilish yakunida yangi yilni ko'tarinki ruhda oila davrasida o'tkazish yuzasidan topshiriqlar berildi hamda yig'ilish yakunida 2022-yilda o'zini mehnati bilan yaxshi natijalarga erishgan 4 nafar xodimlar Kadastr agentligi direktori tomonidan 18 nafar xodimlar boshqarma boshliqlari tomonidan taqdirlandilar.

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz
Telegram Instagram Twitter Facebook You tube Tik Tok
#Yangi_yil #Andijon

Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Andijon viloyati boshqarmalari rahbariyati tomonidan 2022-yilda o'zining samarali mehnati bilan soha rivojiga munosib hissa qo'shgan bir guruh xodimlar taqdirlandi. Ularga boshqarmaning faxriy yorlig'i va yangi yil bayram sovg'alari topshirildi.

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz
Telegram Instagram Twitter Facebook You tube Tik Tok
#Муҳим_хабар

⚡️ “Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш Услубияти” тасдиқланди

▫️Услубият “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.

Ушбу Услубият 9 та боб, 37 та банддан иборат бўлиб, унда баҳолаш тизимининг босқичлари, давлат органларида баҳолаш тизимини жорий этиш, ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш, амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва баҳолаш, давлат фуқаролик хизматчиси фаолиятини баҳолаш механизми, баҳолаш интервьюси, шикоят қилиш тартиби ҳамда якуний қоидалар билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинмоқда.

Услубиятнинг амалиётга жорий этилиши келгусида давлат органлари олдига қўйилган вазифа ва функцияларни сифатли таъминланишига замин яратади.

Шунингдек, аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш ҳамда самарали меҳнат учун адолатли рағбат механизми шаклланишини таъминлайди.

🟢 Батафсил.

🟢 Услубият матни билан танишиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

- Ачилбай Жуманиязович Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;

- Лазиз Шавкатович Кудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;

- Бобир Фархадович Исламов Ўзбекистон Республикаси
тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;

- Батир Иркинович Закиров Ўзбекистон Республикаси
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;

- Бехзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;

- Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;

- Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси
мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;

- Азиз Абдукахарович Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазири лавозимига;

- Адхам Ильхамович Икрамов Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;

- Шерзод Хотамович Шерматов Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири лавозимига;

- Озодбек Ахмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири лавозимига;

- Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига;

- Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.

Facebook|Instagram|Twitter