ANDIJON KADASTR
1.45K subscribers
7.41K photos
866 videos
6 files
4.91K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
#nazorat_loyihasi

НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛМА БУЗДИРИЛДИ.

👉Бўстон туман прокуратураси томонидан ўтказилган текширишлар натижасида “Экспорт” фермер хўжалиги томонидан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун ажратилган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, ушбу ер майдонида ноқонуний қуришларни бошлаб юборганлиги аниқланган.

👉Мазкур ҳолат 07.05.2021 йилда Бўстон туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб, хўжалик томонидан бошланган ноқонуний қурилмаларни бузиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

👉Суднинг мазкур қарорига асосан Мажбурий ижро бюросининг Бўстон туман бўлими томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

👉Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, Бюро ходимлари томонидан “Экспорт” фермер хўжалигининг ғайриқонуний равишда қурилиши бошланган иншоотлари буздирилиши натижасида ер майдони аввалги ҳолатга келтирилди.

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
Президент Шавкат Мирзиёев ер муносабатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Унда ер соҳасидаги қонунчилик бўйича мавжуд аҳвол ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида ишлаб чиқилган таклифлар кўриб чиқилди.
Ер ажратилиши ва ундан фойдаланилиши устидан назорат механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам совершенствования земельных отношений.
На совещании рассмотрены предложения, разработанные на основе изучения текущей ситуации и передового зарубежного опыта в области земельного законодательства.
Обсуждены также вопросы совершенствования механизмов контроля за землепользованием.

#Mirziyoyev #yigilish #yer #yangitizim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ер соҳасидаги муносабатларни тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 03 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ҳузурида ер муносабатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Вилоят ва туман ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш ваколати Вазирлар Маҳкамасига ва Президентга ўтказилади.

Туман ҳокимларининг ер ажратиш ва қайтариб олиш ҳақида қарор қабул қилиш ваколати тўлиқ бекор қилинади.

Вилоят ҳокимининг ер муносабатларига доир барча қарорлари адлия бошқармасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.

Шу билан бирга ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.

Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари билан ер ажратиш амалиётларни тугатиш ва ерга бўлган ҳуқуқ турларини 6 тадан 3 тага қисқартириш кўзда тутилмоқда.

#Mirziyoyev #yigilish #yer #yangitizim

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
Бугунги кун тартибидаги масала жуда мураккаб. Бу соҳада қонун устуворлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ўз ижобий натижасини топмаяпти.
«Ер – халқни боқаётган мулк. Еримизга бўлган муносабатни мутлақо ўзгартиришимиз керак», – деди Президент.

#Mirziyoyev #yigilish #yer #yangitizim

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
​​#Hisobot

Andijon viloyatida 400 kv.m yer uchastkasi eng yuqori narx ya'ni 305 mln 64 ming so'mga sotilgan.

Davlat kadastrlari palatasi Andijon viloyati boshqarmasi tizimidagi mutaxassislar tomonidan "Mahallabay" tizimi asosida o'tkazilgan xatlov jarayonlarida 10,2 gektar yer maydonida joylashgan 423 ta bo'sh turgan yer uchastkalari tadbirkorlik va shaharsozlik faoliyatini amalga oshirish uchun fuqarolarga doimiy foydalanish huquqi asosida "E-IJRO AUKSION" elektron onlayn savdo maydonchasi orqali realizatsiya qilindi.

E'tiborlisi shuki o'tgan davr mobaynida Andijon shahar hududida joylashgan B1703401-33075 lot raqamdagi 400 kv.m yer uchastkasi eng yuqori narx ya'ni 305 mln 64 ming so'mga sotilgan.

Shuningdek, bugungi kunda viloyatda 31,97 gektar yer maydonida 1 343 ta bo'sh yer uchastkalari auksion savdolarida o'z xaridorlarini kutib turibdi.

Auksionda ishtirok etish uchun ushbu havoladan foydalanishingiz mumkin.

Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmasi axborot xizmati

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
Aholini ro'yxatga olish yuzasidan Ulug’nor tumani hokimligi binosida yig'ilish bo'lib o'tdi.

Davlat statistika qo’mitasing “Ro'yxatga olishni tashkil etish va ma’lumotlarni qayta ishlash bo'limi” boshlig’ining o’rinbosari O.Sidiqov, Andijon viloyati statistika boshqaramasi boshlig’ing o’rinbosari X.Mirzayev hamda Davlat kadastrlari palatasi Ulug'nor tumani filiali rahbari X.Abdusalomovlar hamkorligida Ulug’nor tumani hokimligi binosida "Aholini ro'yxatga olish ishlari tashkil etish" masalasida yig'ilish o'tkazildi.

Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmasi axborot xizmati

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ер соҳасидаги муносабатларни тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
#3june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#Hisobot

Davlat kadastrlari palatasi Andijon viloyati boshqarmasiga kelib tushgan murojaatlar tahlili 2020 yilga nisbata farqi raqamlarda.

Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmasi axborot xizmati

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
​​Андижон вилоятида жорий йилнинг 4 июнь ҳолатига 508 та ҳолатда 94,3 га ер майдонларидан ноқонуний фойдаланилаётганлиги аниқланди.

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси тизимидаги туман (шаҳар) бўлимларида фаолият кўрсатаётган инспекторлар томонидан ўтказилаётган хатловлар натижасида жорий йилнинг 4 июнь ҳолатига ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича 508 та ҳолатдаги 94,3 гектар ер майдонлари аниқланди.

Юқоридаги ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 93,2 гектар ер майдонлари турлари бўйича таҳлил қилинганда;

🏠 9,4 гектари ёки 10,0 фоизи уй-жой қуриш учун;

🏪 6,4 гектари ёки 6,8 фоизи нотурар жой қуриш учун;

🏞 12,2 гектари ёки 12,9 фоизи томорқа сифатида фойдаланиш учун;

🦈 51,0 гектари ёки 54,1 фоизи балиқ ховуз қуриш учун;

🌋 4,5 гектари ёки 4,8 фоизи тупроқ каърер қилиш учун;

🌫 10,7 гектари ёки 11,3 фоизи бошқа мақсадлар учун эгаллаб олинган.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 94,3 гектар ер майдонининг 55,9 гектари экин ери, 9,3 гектари кўп йиллик дарахтзорлар ўрни, 29,1 гектари бошқа турдаги ерларни ташкил этмоқда.

Ўзбошимчалик билан эгалланган 508 та ҳолатнинг 39 та ерқонунбузилиши ҳолатлари жойида бартараф этилди.

Бундан ташқари,
📝14 та ҳолатдаги ерқонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида тўпланган ҳужжатлар тегишли Суд органларига даъво аризалари киритилди.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси
ижтимоий тармоқларда


Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
#kun_tarixi

🟢 1404 йил (бундан 617 йил олдин) – Самарқандга – Амир Темур саройига отланган испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихо Эрондаги Хой шаҳрига етиб келди.
🟢1494 йил (бундан 617 йил олдин) – Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳижрий ҳисобда ўн икки ёшида, ҳалок бўлган отаси – Фарғона вилояти ҳокими темурийзода Умаршайх мирзонинг ўрнига Фарғона тахтига ўтқизилди.
🟢1892 йил (бундан 129 йил олдин) – жадидчилик ҳаракатининг асосчиси Исмоилбек Гаспринский Туркистон генерал-губернатори барон Вревскийга ўлкадаги мактаб ва мадрасаларни тубдан ислоҳ қилишга қаратилган мазмунда хат билан мурожаат қилди.
🟢2004 йил (бундан 17 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Таълим вазирлиги ўртасида Тошкент шаҳрида Конфуций номли институтни ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланди.
🟢2008 йил (бундан 13 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон» анжуманлар саройини қуриш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
🟢2014 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “«Дўрмон» миллий боғини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
🟢2018 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

УзА©️

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #murojaat

2021 yilning dastlabki besh oyida Kadastr agentligiga jami 9 859 ta jismoniy va yuridik shaxslardan murojaatlar kelib tushgan bo‘lib, shundan Prezident Virtual (Xalq) qabulxonalari orqali 6 354 ta hamda Oliy Majlis Qonunchilik palatasi fuqarolar qabulxonasi va deputatlik korpusi orqali 37 ta murojaatlar hisobiga to‘g‘ri keladi.

Agentlik markaziy apparati va hududiy boshqarmalariga Prezident qabulxonalaridan kelib tushgan jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari tahliliga ko‘ra, joriy yilning o‘tgan davrida 6 354 ta murojaatlardan 1 117 tasi qanoatlantirilgan, 3 153 tasi huquqiy ma’lumot berish orqali hal etilgan va 1 818 tasiga tushuntirishlar berilgan.

BATAFSIL BU YERDA TANISHING
Андижон вилоятида жорий йилнинг 6 июнь холатига 1956 та қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ердан фойдаланувчиларнинг ер майдонлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

🏢Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ва Ердан фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

📊Ҳисобот кунига қадар вилоятдаги 6610 та қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар ArcGIS дасутрига киритилиб махсус дастурга юкланди ҳамда 1956 таси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси
ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
Andijon viloyatida 6 368 ta bo'sh yer uchastkalari aniqlandi.

Davlat kadastrlari palatasi Andijon viloyati boshqarmasining tuman (shahar)lardagi mutaxassislari tomonidan joriy yilning 7 iyun holatiga 5 685 ta bo'sh yer uchastkalari "Yerelektron" AATga kiritildi hamda 1 208 ta bo'sh yer maydonlari tadbirkorlar uchun sotildi.

Tadbirkorlarga sotilgan yer uchastkalari tuman (shahar)lar kesimida.

Oltinko'l t. 43 ta
Andijon t. 67 ta
Baliqchi t. 55 ta
Bo'ston t. 46 ta
Buloqboshi t. 74 ta
Jalaquduq t. 51 ta
Izboskan t. 64 ta
Ulug'nor t. 149 ta
Qo'rg'ontepa t. 111 ta
Asaka t. 177 ta
Marhamat t. 74 ta
Shaxrixon t. 105 ta
Paxtaobod t. 40 ta
Xo'jaobod t. 75 ta
Andijon sh. 67 ta
Xonobod sh. 10 ta

Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmasi axborot xizmati

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook| You tube | Tik Tok
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #xizmat #taqiq #bino #inshoot

🏠🏢 Кадастр объектига тақиқни текшириш хизматидан онлайн фойдаланинг.

Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали амалга оширилади.

👇👇👇👇👇👇👇👇
Кадастр объектига тақиқни онлайн текшириш

Telegram Instagram YouTube Facebook