ANDIJON KADASTR
1.45K subscribers
7.42K photos
866 videos
6 files
4.92K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
🏢 Кадастр агентлиги тизимида коррупцияга қарши курашишни янада кучайтириш мақсадида пора таклиф этган шахсларни ваколатли органлар томонидан фош этилишида ташаббус кўрсатган ходимни моддий рағбатлантириш тизими ишлаб чиқилиб амалиётга татбиқ этилган.

2021 йилнинг 17 февраль куни Кадастр агентлиги, Зангиота туман бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Азамат Адиловга енгил типдаги иссиқхона ташкил этиш учун ажратилган ер майдонининг топографик съёмкасини тасдиқлаб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилинган.

Бўлим бошлиғи пора таклиф қилаётган фуқаро тўғрисида Зангиота туман Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ва фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари фош этилган.

Бугун юқоридаги ташаббускор ходим Кадастр агентлигининг Тошкент вилоятидаги барча раҳбар ва ходимлар иштирокида 10 миллион сўм пул мукофоти ҳамда Хонобод сиҳатгоҳига 2 кишилик йўлланма билан рағбатлантирилди.

Ушбу ҳолат юртимизда коррупцияга қарши олиб борилаётган курашнинг кичик бир намунасидир.
Forwarded from Kadastr - Live
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060- сон қарори)

🔷 Якка тартибдаги турар-жой нотурар жой тоифасига ўтказилган тақдирда, ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади.

🔷 Нотурар жой якка тартибдаги турар-жой тоифасига ўтгазилганда, ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
⚡️ Ш.Мирзиёевнинг матбуот котиби тайинланди.

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари бўйича селектор йиғилиши ўтказмоқда мазкур йиғилишда янги матбуот котиби таништирилди.

Ш.Мирзиёев селектор йиғилишида Администрация раҳбарининг янги ўринбосари, президентнинг матбуот котибини таништирди. Ушбу лавозимга Асадов Шерзод Икромович тайинланди, у аввал Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Шерзод Асадов давлат сиёсатининг ёритилишига масъул бўлади» — президент янги матбуот котиби ҳақида гапирди

Давлат раҳбари Шерзод Асадов турли лавозимларда ўзини кўрсатгани, хорижда ҳам ишлаб келганини таъкидлаб ўтди.
Forwarded from Kadastr - Live
ЕР БЕРИШ ТАРТИБИНИ БУЗИШ

Ер бериш тартибини бузиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,

🟥 базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:
а) такроран содир этилган бўлса;
б) суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалиги
оборотидан чиқишига сабаб бўлса,
🟥 базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 229/4-моддаси.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Prokuratura Departamenti
Андижон вилоятида сабзавотчиликка ихтисослашган ер майдонини 18 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Балиқчи тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Н.” фермер хўжалиги раҳбари Х.Р. Ф.Т.нинг ишончига кириб, унга фермер хўжалигига тегишли сабзавотчиликка ихтисослашган ер майдонининг 6 гектарини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали боғдорчилик йўналиши бўйича ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан келишилган 18 минг АҚШ доллари ҳисобидан 189 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
#elon

❗️ХУРМАТЛИ ФУКАРОЛАР ДИККАТИГА!

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Давлат кадастрлар палтаси вилоят бошқармаси кадастр сохасида ўзингизни қизиқтирган саволлар ёки мурожаатларингиз бўлса, уйдан чикмасдан туриб онлайн тарзда бошқарманинг масъул ҳодимларига мурожаат килишларингиз мумкин. Бошкарманинг ташкилий-назорат ва мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси бошлиғи Махмудов Бобур (тел: 97-236-90-10, @andkadastruz_bot) ҳамда девонхона мудири Султонов Азизбек (тел 90-626-38-64) лар билан хизмат телефонлари орқали ёки

@Andkadbot,

https://www.facebook.com/groups/790094875237693

twitter.com/wPsSZsC2CzKp8ut

instagram.com/andijonkadastr_2020
орқали боғланишингиз сўралади.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Ўзбекистон – Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

2021 йил 24-25 март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ҳукуматлари делегацияларининг Ўзбекистон – Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Томонларнинг делегацияларига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғиз Республикаси Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Тошиев раҳбарлик қилди. Шунингдек мазкур йиғилишда Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари Абдуллаев Тўлқин Мансурович ҳам иштирок этид.

Ушбу йиғилиш 11-12 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ўртасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган саммит якунлари бўйича эришилган келишувларга мувофиқ ташкил этилганлиги таъкидланди.

Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон – Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қўшма йиғилиш тўғрисидаги баёнот имзоланди.

Йиғилиш очиқлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтганлиги хақида хабар бермоқда UzA.uz сайти

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#xisobot

Республика биринчи инстанция судлари томонидан
2019 йил мобайнида ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан
келиб чиққан низолар бўйича кўрилган ишлар инфографикада.

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Ҳисобот

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан 2021 йил 1-чорак давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқлиши ҳамда 2020 йилга нисбатан таҳлили рақамларда.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
#xatlov

Тошкент вилояти Пискент туманидаги 27 та маҳалла фуқаролари йиғинидаги 46 728 гектар ер майдонлари қайта хатловдан ўтказилаётганлиги хақида хабар берган эдик.

🏢 Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасининг малакали инспекторлари томонидан Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги ер майдонларини қайта хатловдан ўтказиш ишлари давом этмоқда.

Пискент туманинг 27 махалласидаги жами 45 277 гектардаги қишлоқ хўжалиги ер майдонлари қайта хатловдан ўтказилиб, электрон дастурга киритилиши белгиланган.

📊 Ҳисобот кунига қадар мазкур ер майдонларнинг 17 та маҳалласидаги 3188 та контурларда жойлашган 20 865 гектар ер майдонлари инвентаризациядан ўтказилда. Ушбу ер майдонларидаги 95 та қишлоқ хўжалиги корхоналарининг
7 222 гектар ер майдонлари электрон даструга киритилиш таъминланди.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ижтимоий тармоқларда

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Булоқбоши туманида 114,0 гектар ер майдонида жойлашган 1 минг 83 та янги кўчмас мулклар аниқланди.

Давлат кадастрлар палатаси Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг январ ойидан бошлаб вилоятдаги барча турдаги кўчмас мулклар хатловдан ўтказилмоқда.

Мазкур хатлов ишлари туманлар кесимида таҳлил қилинганда Булоқбоши туманидаги 37 та маҳаллалардан 11 тасида хатлов ишлари якунланди. Хатлов якунларига кўра 114,0 гектар ер майдонида жойлашган 1 083 та янги кўчмас мулклар аниқланди.
Ушбу кўчмас мулкларнинг 80,7 гектар ер майдонида 1 минг 48 та турар-жойлар, 33,3 гектар ер майдонида 35 та нотурар бинолар жойлашганлиги маълум бўлди.

Янги аниқланган кўчмас мулклар Давлат кадастрлар палатасининг идоралараро интеграциялашган "Кўчмас мулк-3" электрон дастурига киритилмоқда.

Давлат кадастрлар палaтаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи А.Тохтасунов

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
🧑🏻‍💻Рўйхатдан ўтказувчи🏠🏢 кўчмас мулк объекти(КМО)га бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

📝↔️📑 аризани ва ушбу КМО кадастр ҳужжатларини ўрганади, уларни Реестрда мавжуд ахборот билан таққослайди;

⚖️ КМОга бўлган ҳуқуқлар ҳамда кўчмас мулк объектига бўлган бошқа ашёвий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос мавжудлигини, унинг юридик ёки жисмоний шахсга ўтказилишининг қонунийлигини аниқлайди;

📊 умумий улушли мулк ҳуқуқи иштирокчиларининг сонини ва тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг улушларини аниқлайди;

🚫 ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун тўсқинлик қиладиган омилларни, бу КМО ҳуқуқнинг бошқа шахсларга ўтказилиши учун тўсқинлик қилувчи гаровга қўйилганлиги ва ҳуқуқни чеклаш борлигини аниқлайди;

🧑🏻‍💼📝 бошқа шахслардан айнан шу КМО бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза бор ёки йўқлигини Реестрдан аниқлайди.

‼️ КМО билан боғлиқ битим нотариал тартибда тасдиқланмасдан тақдим этилганда қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
#seminar

Kadastr agentligi Andijon viloyati boshqarmasi tizimidagi tuman (shahar)larda faoliyat ko'rsatayotgan inspektorlarni huquqiy madaniyatini oshirish, sohaga oid qabul qilinayotgan yangi normativ huquqiy tusdagi hujjatlarni mazmun mohiyatini yetkazish, ish jarayonida qabul qilinayotgan qarorlarni to'g'ri qo'llash hamda ma'muriy amaliyot sohasida hujjatlarni noqonuny qo'llanilishini oldini olish bo'yicha o'quv amaliy seminar bo'lib o'tmoqda.

Kadastr agentligi viloyat boshqarmasi ijtimoiy tarmoqlarda

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook