ANDIJON KADASTR
1.48K subscribers
7.38K photos
859 videos
6 files
4.89K links
Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmalari ish faoliyati va sohadagi yangiliklar yoritib boriladi
Murojaat uchun:
☎️ 74-224-20-25
@Andijonkadastr_bot

📍 Andijon sh A.Temur shoh ko'chasi 7-uy
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази раҳбар ва ходимлари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Мавзу: Кадастр соҳасида аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда яратилган қулайликлар ва инновацион технологияларни жорий этиш масалалари.

📲 Матбуот анжумани UzReport TV телеканали орқали жонли эфирга узатилмоқда.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг ва матбуот анжумани жараёнида жавоб олинг.
Forwarded from Kadastr - Live
Республикамизнинг жами ер майдонлари ҳақида маълумот
Андижон вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида Zoom платформаси орқали "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бугун, 18 сентябрдаги ПҚ-4832-сонли қарори билан Шерзод Хабибуллахўжаевич Хабибуллаев Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг бош директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/axborotnoma_jurnali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Коронавирус масаласини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак

Президент: Вопрос коронавируса не должен остаться вне нашего внимания

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🌤 #ОБ_ҲАВО

19 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Гидрометеорология хизмати марказига кўра эртага — 19 сентябрь куни Андижон вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.

Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси +8...+13 даража илиқ, кундузи +20...+25 даража иссиқ бўлади.
Forwarded from Andijon | Kun.uz
Андижон вилоятида иккита туман ҳокими ва уларнинг биринчи ўринбосарлари пул мукофоти билан рағбатлантирилди

2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини таъминлагани учун 7 та туман ҳокимлари ҳамда уларнинг биринчи ўринбосарлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Бироқ, ўсиш суръатлари паст бўлган 12 та туман ҳокимлари огоҳлантирилди, уларнинг биринчи ўринбосарларига эса ҳайфсан берилди.

Жумладан, Андижон вилоятида иккита туман — Избоскан (ҳокими Серобиддин Исмоилов, ҳокимнинг биринчи ўринбосари Элёрбек Каримов), Қўрғонтепа (ҳокими Авазбек Эргашев, ҳокимнинг биринчи ўринбосари Абдуқодир Юлдашев) раҳбарлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Ушбу туманлар ҳокимлари 10 млн сўм миқдорида, уларнинг биринчи ўринбосарлари 8 млн сўм миқдорида пул мукофоти оладиган бўлди.

👉 Андижон хабарлари
#Тайинлов

Президент қарори билан (ПҚ-4834, 18.09.2020 й.) Халилилло Собиржонович Турахужаев Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Кадастр агентлиги Президентнинг тегишли қарори билан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/andijonkadastr
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Ўктам Барноев 56 ёшида вафот этди

БАТАФСИЛ
: https://human.uz/site/inner/6674

Каналга уланинг: @humanuzofficial
Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси ишида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини тақдим этади.

Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентября примет участие в работе 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН, которая пройдет в формате видеоконференции.
В выступлении на пленарной части сессии глава нашего государства представит международному сообществу свое видение актуальных вопросов региональной и глобальной повестки, а также обозначит приоритеты политической, социальной и экономической модернизации Узбекистана.

#Mirziyoyev #BMT #sessiya #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев 56 ёшида вафот этди.

Ўктам Барноев 1964 йилда Бухоро вилоятида туғилган.

Ўктам Барноев 1997—2000 йилларда Бухоро вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг иқтисодиёт ва ислоҳотлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган. 2000—2002 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида раҳбар лавозимларда фаолият олиб борган.

Ўктам Барноев муқаддам Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлган, 2008 йилнинг апрелидан 2010 йилнинг декабригача Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган. 2016 йилнинг декабридан 2020 йил февралигача Бухоро вилоятига ҳокимлик қилган, 2020 йил февралида бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Forwarded from Kadastr - Live
Йиллар мобайнида тупроқшунослик соҳаси ривожи учун жон куйдирган, жамиятимизда соҳанинг ўрни ва ролини кучайтириш, халқаро алоқаларни йўлга қўйишда ўзининг катта ҳиссасини қўшган, кўплаб олим ва раҳбарларнинг устози Қўзиев Рамазон Қўзиевич вафоти муносабати билан Кадастр агентлиги жамоаси ҳамдардлик билдиради.

Қўзиев Рамазон Қўзиевич она тупроғимизни муҳофаза этиш, тупроқшунослик фанини ривожлантириш, тупроқларнинг унумдорлигини сақлаш орқали қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлашга ўз билими, умрини сарфлаган инсон эди.

50 йиллик фаолияти даврида Рамазон Қўзиев меҳнаткаш олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон бўлганлар.

Рамазон Қўзиевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.
Forwarded from Kadastr - Live
Ўзбекистон Республикаси Ер фондининг тоифалари бўйича тақсимланиши инфографикада.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев 20 сентябрь куни оғир хасталик туфайли вафот этган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг хонадонига ташриф буюриб, онаси, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.
– Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди, – деди давлат раҳбари.

20 сентября после тяжелой болезни скончался заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан по вопросам развития аграрной и продовольственной сфер, член Сената Олий Мажлиса Уктам Барноев.
Президент Шавкат Мирзиёев посетил дом покойного и выразил соболезнования его матери, супруге и детям.
– Уктамжон был благородным, сильным, самоотверженным, патриотичным, достойным подражания человеком, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #taziya #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter